ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2011 й. 122-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 28 апрелдаги

122-сон қарорига

8-ИЛОВА


Маҳсулотни экспорт қилишга

кўмаклашиш бюроси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларида биттадан вакилга эга.

2. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бюро ўз фаолиятини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бошқа таркибий бўлинмалари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


II. БЮРОНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


4. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:

экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур ахборотлар олиш учун ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш;

стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича доимий янгилаб туриладиган маълумотномани ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни "Ўзстандарт" агентлигининг Интернет тармоғидаги сайтига жойлаштириш.


5. Бюро ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан тушган масалаларни ўрганади ва уларга зарур ахборотлар тақдим этади;

маҳсулот экспорти масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисидаги материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади;

маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва уларни ҳал этиш юзасидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига таклифлар киритади;

маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича дастурлар ва тадбирлар тайёрлашда қатнашади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни таҳлил қилади ва ўрганади;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради.

6. Бюро қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир зарур ахборотларни сўраб олиш;

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва аккредитациялаш соҳасида хорижий компаниялар ва фирмалар билан ўз ваколатлари доирасида бевосита ҳамкорлик қилиш;

зарурат бўлганда, мазкур Низомда назарда тутилган функцияларни бажариш учун тегишли мутахассисларни жалб қилиш.



III. БЮРО ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Бюрога бўлим бошлиғи мақомига тенглаштирилган, "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассаси директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бюро бошлиғи:

Бюронинг жорий фаолиятини ташкил этади ва амалга оширади;

ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.

8. Бюронинг ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиалларидаги вакиллари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиаллари бошлиқларининг тақдимномасига асосан "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиалларидаги вакиллари Бюро бошлиғига ва тегишли ҳудудий филиал бошлиқларига бўйсунади.

Бюро ходимларининг функционал вазифалари Бюро бошлиғи томонидан келишилади ва "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси директори томонидан тасдиқланади.

10. Бюро бошлиғи ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиаллари бошлиқлари мазкур Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 178-модда.





































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск