ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.1992 й. ПФ-464-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳаво транспортининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.08.1992 й.

N ПФ-464



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАВО

ТРАНСПОРТИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Фуқаро авиацияси тўғрисидаги ва осмон бўшлиғидан фойдаланиш ҳақидаги Давлатлараро Битимни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш, ҳаво транспортининг хавфсизлигини таъминлаш, авиацияси техникасининг пишиқ-пухталигини ва унинг халқаро бозордаги рақобатчилик қобилиятини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:


1. Белгилаб қўйилсинки, авиация ходимларини, халқаро ва тоифалаштирилган аэродромларни, уларнинг ускуналарини сертификатлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун акти қабул қилингунгача авиация техникасини ишлатувчилар, ишлаб чиқувчилар ва тайёрловчилар, шунингдек фуқаро авиацияси тўғрисидаги ва осмон бўшлиғидан фойдаланиш ҳақидаги Битимда қатнашувчи давлатларнинг Кенгаши амалда жорий этадиган қоидаларга амал қиладилар.


2. Икки ва ундан кўпроқ давлатларнинг манфаатларига дахл қиладиган авиация ҳодисаларини назорат тариқасида тафтиш этиш, ҳаво кемаларини, авиацияси техникасини ишлаб чиқувчилар ва тайёрловчиларни, халқаро йўлларда ташийдиган ишлатувчиларни, шунингдек халқаро ва тоифалаштирилган аэродромлар ҳамда уларнинг ускуналарини сертификатлаш тегишли ҳужжатлар берилиб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсияномаларини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига риоя этган ҳолда Давлатларо авиация Комитети томонидан ўтказилади.


3. Фуқаро авиацияси тўғрисида ва осмон бўшлиғидан фойдаланиш ҳақида 1991 йил декабрь ойида Минск шаҳрида қабул қилинган Битимда қатнашувчи давлатларнинг Кенгашида қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг мухтор вакиллари этиб тасдиқлансин:

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг Бош директори;

- В.П. Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг Бош директори;

- Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ҳаво кучларининг қўмондони.


4. Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимликлари, корхоналар ва ташкилотлар авиация ҳодисаларини тафтиш қилиш ва уларнинг оқибатларни тугатиш чоғида Давлатлараро авиация комитетига зарур ёрдам ва кўмак берсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 10-сон, 417-модда
















Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск