Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.1992 й. ПФ-357-сон "Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмасини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.02.1992 й.

N ПФ-357



ЎЗБЕКИСТОН ШАРТНОМАЛАР ВА САВДО

ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика корхоналари ва ташкилотларини моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги бозор муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, давлатлараро савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш, давлат эҳтиёжлари ҳамда ўзаро маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномавий мажбуриятларни адо этиш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни етказиб бериш топшириқларини бажариш, шунингдек бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида моддий захиралар билан таъминлашни ташкил қилишнинг асосий шакли сифатида ўзаро манфаатли бевосита хўжалик алоқаларини ўрнатиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитети, унга қарашли бирлашмалар ва ҳудудий бошқармалар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт комитетининг Моддий захиралар мажмуи ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда сотиш бош бошқармасининг айрим бўлинмалари ва улар ходимларининг сони ҳисобига Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси ташкил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмасига қарашли республика ва вилоят моддий-техника таъминоти бўлинмаларини шартномалар ҳамда тижорат-воситачилик хизматлари республика ихтисослаштирилган ва ҳудудий акционерлик фирмаларига айлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур уюшма республика тижорат-воситачилик хўжалик уюшмаси бўлиб, давлат, жамоа, акционерлик, ижара, кооператив, хусусий ва бошқа корхоналарни, якка тартибда маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни моддий-техника таъминоти соҳасида пайчилик асосларида ихтиёрий равишда бирлаштиради ва ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби қоидаларига мувофиқ амалга оширади.


2. Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида ўзаро манфаатли бевосита хўжалик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантириш юзасидан тижорат-воситачилик ва ишлаб чиқариш хизматларини амалга ошириш, хом ашё ва материаллар етказиб бериш бўйича Ватанимиздаги ва чет эллардаги товар ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузиш, моддий захиралар ва товарларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча истеъмолчиларнинг эркин харид қилиши ва сотишини ташкил қилиш;

моддий-техника таъминоти соҳасида бозор тармоқлари мажмуини ривожлантиришга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, савдо-воситачилик фирмалари, тижорат марказлари, улгуржи ва воситачи дўконлар тармоғини, товар хом ашё биржалари ва брокерлик идораларини, лизинг компанияларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

республика истеъмолчиларини моддий-техника захиралари билан таъминлашни ва биржа битимлари бўйича маҳсулот етказиб беришни ташкил қилиш масалаларида республика биржалари, шунингдек бошқа давлатларнинг биржалари билан қалин ҳамкорликни таъминлаш;

моддий-техника захираларига бўлган эҳтиёжларни ўрганиш, энг муҳим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш нисбатларини Ўзбекистон тараққиёт истиқболларини белгилаш комитети билан биргаликда ишлаб чиқиш, давлат эҳтиёжлари учун уларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш топшириқларини аниқлаш ҳамда жойлаштириш, Ҳамдўстлик давлатлари билан ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларнинг лойиҳаларини тузишга доир ишларни ташкил қилиш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

ғоят тақчил маҳсулот турлари ва товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт маҳсулотлари етказиб беришни янада ривожлантириш, давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш учун чет эллардан моддий-техника захиралари ҳамда товарларни қўшимча равишда харид қилиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

иккиламчи захираларни тайёрлаш ва қайта ишлашни ташкил қилиш саноат чиқитларидан фойдаланиш, маҳсулотлар жойланиб, ўраладиган идишлар тайёрлаш ва сотиш.


3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси ўзининг ҳуқуқ доирасида қабул қиладиган қарорлар қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектлари учун мажбурийдир;

истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ моддий-техника захиралари етказиб бериш тўғрисидаги буюртмаларнинг ижроси учун, шунингдек ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларга мувофиқ келаётган маҳсулотлар ўз вақтида аниқ, белгиланган миқдорда тақсимланиши учун Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси жавобгар бўлади.


4. Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмасига ҳукуматлараро битимларнинг бажарилиши даражасига қараб ана шу битимлар бўйича республика корхоналарининг ғоят муҳим маҳсулот турлари ва товарлар етказиб беришини тартибга солиб туриш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиб, унинг Низомини тасдиқласин.

6. "Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат комитетини Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитетига айлантириш тўғрисида" Ўзбекистон ССР Президентининг 1991 йил 1 мартдаги 148-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 4-сон, 207-модда





















































Время: 0.1491
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск