ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2011 й. ПҚ-1529-сон "Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2011 й.

N ПҚ-1529


ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурига мувофиқ ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантириш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш ва харажатларини камайтириш мақсадида:

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган намунавий таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида мазкур қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг мазмунини, мамлакатимизда тадбиркорликни янада жадал ривожлантиришдаги уларнинг аҳамиятини очиб берувчи кенг кўламли тушунтириш ишлари амалга оширилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Халқ сўзи", 2011 йил 13 май.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 224-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 5-сон, 128-модда.

                





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 12 майдаги

ПҚ-1529-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарорининг 2-бандида:


а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида, "Кичик корхоналар" устунидаги 30, 32, 71, 72, 74 - 77, 79, 81, 84, 90, 92, 93, 111, 125, 134, 138 - 140, 158, 159, 173, 174, 178, 181, 188, 214 - 216, 282, 283, 286, 303, 326, 337, 349, 352, 354, 366 - 368, 382, 383-сатрлардаги "21 - 50" рақамлари "21 - 100" рақамларига алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 224-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 5-сон, 128-модда.



































































































Время: 0.1393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск