Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.05.2011 й. 131-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 11 майдаги

131-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда,

кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг

бехатар олиб борилишини назорат қилиш

давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб аталади) саноат ва радиация хавфсизлиги, кон муносабатлари соҳасидаги, республика ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этишлари юзасидан давлат назоратини, шунингдек давлат томонидан тартибга солиш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


2. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, унинг тармоқ ва минтақавий инспекциялари Ўзбекистон Республикасининг саноат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг ягона тизимини ташкил этади.

Минтақавий инспекциялар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил ҳисобланади ва бевосита "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига бўйсунади.


3. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.


4. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг саноат ва радиация хавфсизлиги, кон муносабатлари, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ўз фаолиятини вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади, халқаро битимлар асосида бошқа давлатларнинг давлат назорат органлари билан ўзаро иш олиб боради ва ҳамкорлик қилади.


6. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, унинг тармоқ ва минтақавий инспекциялари фаолиятини молиялаштириш "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, хизмат кўрсатиладиган корхоналар, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига идоравий мансуб ташкилотларнинг ўз фаолиятидан олинган даромадлари, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

7. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. "САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ" ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат ва радиация хавфсизлиги, газ таъминоти, ер қаърини геологик ўрганишда ерости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек кон ишларини геология-маркшейдерлик хизмати билан таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

саноат ва радиация хавфсизлиги, шунингдек кон назорати соҳасида олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

газ хўжалиги тизимида ҳамда кўп квартирали турар жойлар ва республика коммунал-маиший объектларининг газ таъминотида хавфсизлик таъминланишини назорат қилиш;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қабул қилиш;

саноат хавфсизлиги экспертизаси, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимларини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолияти ва ривожлантирилишини таъминлаш.


9. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) назорат-профилактика фаолияти соҳасида:

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан келишган ҳолда ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар, асбоб-ускуналар ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришлар ва технология объектларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини белгилайди ва тасдиқлайди;

геология-қидирув ишларини олиб боришда ва кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси мутахассисларини, корхоналар ва илмий муассасаларнинг соҳа бўйича экспертларини жалб этган ҳолда геология-қидирув ишлари ҳажми, сифати ва ушбу ишлар натижаларининг ҳаққонийлигини белгиланган тартибда мустақил текширишларни амалга оширади;

фойдаланиш учун лицензия берилган ер қаъри участкаларида дастлабки текшириш ўтказади, шунингдек кейинчалик фойдали қазилмалар қазиб олишнинг келишилган ҳажмларига ва конлардан фойдаланиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосаларнинг ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;

минерал хом ашёни қазиб олишда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўл қўйилган йўқотишларини аниқлайди;

корхоналар, ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми, кон фаввораларига қарши курашиш бўлинмалари, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматларининг содир бўлиш эҳтимоли бўлган аварияларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга тайёрлигини назорат қилади, шунингдек кўрсатиб ўтилган бўлинмаларни жойлаштириш схемаларини келишиб олади;

Ўзбекистон Республикасининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмига тезкор ва методик раҳбарликни амалга оширади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги экспертизасини ташкил этади;

турар жойлар ва коммунал-маиший объектларнинг газ хўжалиги тизимида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида коммунал-маиший корхоналар хизматлари томонидан норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларнинг бажарилишини текширади ва мониторингини олиб боради;

ўз назоратидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари таркибида қатнашиш учун вакилларни тайинлайди, ушбу объектларда фойдаланиш учун қабул қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;

ўз ваколатлари доирасида республика даражасида ионловчи нурланиш манбаларининг давлат томонидан ҳисобга олиниши ва назорат қилинишини, миллий реестри юритилишини таъминлайди;

хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳисобини юритади;

юқори техноген хавфли ҳудудларнинг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;

хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга, назоратдаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ташкилотларнинг тайёрлигини назорат қилади;

саноат хавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқиш ва тақдим этишнинг тўғрилиги мониторингини амалга оширади;

ишлаётган ва қурилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлигининг декларация этилишини назорат қилади;

газ назорати объектларини, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларини, идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ва кўтариш иншоотларини рўйхатдан ўтказади;

авариялар ва ишлаб чиқаришда жароҳатланишларнинг олдини олиш мақсадида саноат, радиация хавфсизлиги ва ер қаъри бойликларини муҳофаза қилиш талабларини тарғиб қилади;


б) нормативларни тартибга солиш соҳасида:

саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда қабул қилади;

саноатда ишларни бехатар олиб бориш, асбоб-ускуналарни лойиҳалаш, тайёрлаш, қуриш ва ишлатиш, ер қаърини геологик ўрганишда улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйича талаблардан иборат бўлган давлат стандартлари ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишиб олади, шунингдек ушбу масалалар бўйича қоида ва нормаларни тасдиқлайди;

фойдали қазилмалар конларини қазиб олувчи корхоналар ва объектларни тугатиш ва консервация қилишда ер қаъри бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши керак бўлган техник талабларни белгилайди (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилмалар конларини ишга туширишда ер қаъри бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларида фойдаланишга яроқли бўлган кон маҳсулотларини сақлаш қисми бўйича);


в) рухсат бериш фаолияти соҳасида:

ўз ваколатлари доирасида фаолиятнинг айрим турларига лицензиялар беради;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатларига кирувчи алоҳида иш турларига белгиланган тартибда рухсатномалар беради ва уларни бекор қилади;

фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш учун кон ажратиш далолатномаларини беради;

қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш корхоналари ҳисобидан чиқаришни келишиб олади;

геология-қидирув ишлари лойиҳаларини, кон қазувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник лойиҳаларини, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олишда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан техник ечимларга доир кон ишлари режаларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалашуви нормативларини келишиб олади;

шахталар (конлар)нинг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказилишини тасдиқлайди ва келишиб олади;

нефть-газ қудуқларини фойдаланишга, тугатишга ва консервацияга бериш далолатномаларини келишиб олади;

ишларнинг айрим масъулиятли технологик босқичларини, технологик регламентларни ва бошқаларни олиб бориш иш режаларини келишиб олади;

назоратдаги объектларда саноат хавфсизлиги ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича хорижий технологиялар ва асбоб-ускуналарни қўллаш тўғрисидаги экспертиза хулосасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертиза ташкилотларини белгиланган тартибда аккредитация қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташишда қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосалар беради ва уларнинг назоратини амалга оширади;

г) мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида:

саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда мутахассислар тайёрлаш дастурларини шакллантиришда ва келишиб олишда қатнашади;

саноат ва радиация хавфсизлиги ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасида хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш (билимларини текшириш) тартибини белгилайди;


д) халқаро ҳамкорлик соҳасида:

саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш, кон назорати, атом энергетикаси ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади;

атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлайди.


10. Давлат инспекцияси:

кўмир, кон-руда ва норуда, кимё, металлургия, нефть ва газ қазиб олиш, нефть ва газни қайта ишлаш саноатида, геология-қидирув ишларида, магистрал нефть-газ ва уларни узатиш қувурларида, ишлаб чиқариш жараёнида газдан фойдаланишда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектларда, донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш объектларида, ер остида транспорт ва гидротехника қурилишларини олиб боришда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган қурилиш объектларида ва бошқа тармоқларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида;

саноат портловчи моддалари ва портлатувчи воситаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олишда;

газ, нефть ва уларнинг маҳсулотлари узатиладиган магистрал қувурларни, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини, кўп квартирали уй-жойларни газ билан таъминлаш тизимларини, шунингдек нефть маҳсулотларини, табиий ва суюлтирилган (пропан-бутан) газларни ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ объектларни лойиҳалаш, қуриш, ишлатиш ва таъмирлашда;

ер қаъри бойликларидан фойдаланишда ва уларни муҳофаза қилишда, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда, шу жумладан, углеводород конларини қидиришда, нефть ва газ қудуқларини қазишда, уларни синаб кўришда ва ишлатишга тайёрлашда;

портлаш ва ёнғин хавфи бўлган, назорат остидаги ишлаб чиқаришлар ҳамда объектларни қуришда, реконструкция қилишда, улардан фойдаланишда ва уларни таъмирлашда;

радиоактив материаллар ва рудаларни (ваколатига кўра), ионловчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган буюмларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни кўмиб ташлаш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва ҳисобга олишда, ядро объектларидан ва ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи бошқа объектлардан фойдаланишда;

кўтариш иншоотларини, буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини, шунингдек назорат остидаги бошқа объектларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда;

хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташишда ўз ваколатига мувофиқ давлат назоратини амалга оширади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари орқали амалга оширади.



III. "САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ" ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан корхоналар ва объектларни текшириш;

назоратидаги корхоналар, шунингдек "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси назоратидаги объектларга эга бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига саноат ва радиация хавфсизлиги, уларни геологик ўрганишда ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

ер қаърини геологик ўрганишда, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда, фойдали қазилмаларни қазиб олишда, минерал хом ашёни қайта ишлашда, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда саноат ва радиация хавфсизлиги талаблари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш, шунингдек одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолати вужудга келганда, уларни иш жойларидан чиқариш, иш жойларини ёки асбоб-ускуналарни муҳрлаб қўйиш;

саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларни ўз ваколатлари доирасида маъмурий жавобгарликка тортиш;

назоратидаги ишлаб чиқаришлар учун ходимлар тайёрловчи курсларни, шунингдек кон ва портлатиш ишлари олиб борилишига жавоб бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассислар тайёрловчи курсларни ташкил этиш, ўта хавфли ишларни бажариш учун тайёрланадиган шахслардан имтиҳонлар олиш ва уларга гувоҳномалар бериш;

назоратидаги объектларда ходимларнинг хавфсизлик қоида ва нормаларини, технологик регламентларни ва ишчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларини билишларини текшириш, назоратидаги корхоналар, шу жумладан, саноат хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар раҳбарлари ва ходимларининг саноат, радиация хавфсизлиги ҳамда ер қаъри бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини билишларини текширишда қатнашиш;

хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарларининг "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқини берувчи аккредитация аттестатининг амалда бўлишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш;

фаолиятнинг айрим турларига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;

қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда тайёрланган саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаларини ноҳақиқий деб эътироф этиш;

саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт гувоҳномасининг амалда бўлишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш;

саноат хавфсизлиги соҳасида аккредитация қилинган экспертиза ташкилотлари фаолиятини текширув назоратидан ўтказиш;

геологик ўрганишда, фойдали қазилмаларни қазиб олишда, минерал хом ашёни қайта ишлашда, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъри фойдали қазилмаларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларини бузган шахслар билан меҳнат шартномасини тўхтатиш ёки уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш ёки уларни ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум қилиш тўғрисида назоратдаги корхоналар, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига тақдимномалар киритиш;

ионловчи нурланиш манбаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш, йўлга қўйиш, услубий таъминлаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;

айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

аварияларнинг ҳолатлари ва сабабларини, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш, портловчи материалларнинг йўқолиши ҳолатларини белгиланган тартибда техник жиҳатдан текшириш ҳамда текшириш натижалари бўйича "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига киритилган масалалар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

зарурат бўлганда ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларни назорат синовларидан ўтказишни, иш ва атроф-муҳит таҳлилларини, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини ўтказишни тайинлаш;

тайёрловчи заводлар ва таъмирлаш корхоналарида назоратдаги саноат тармоқлари учун асбоб-ускуналарнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш, улар стандартлар, саноат, радиация хавфсизлиги қоидаларига ва нормаларига ҳамда тасдиқланган лойиҳавий ечимлар талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, уларни ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш ва қўлланишини тақиқлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлардан "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига тааллуқли масалалар бўйича зарур ахборотларни олиш;

мансабдор ва жисмоний шахсларда ишларга техник раҳбарлик қилиш ва уларни бажариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар мавжудлигини, шунингдек улар томонидан юқори даражада хавфлилик билан боғлиқ ишларни бажариш учун махсус белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш;

хизмат кўрсатиладиган корхоналар ҳисобидан молиялаштириладиган минтақавий инспекцияларга тезкор ва услубий раҳбарликни амалга ошириш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар билан келишган ҳолда уларнинг мутахассисларини ишлаб чиқаришлар, объектлар ҳамда ер қаъри ишлари ва уни муҳофаза қилиш хавфсизлиги билан боғлиқ мустақил экспертизалар ва ишланмаларни амалга ошириш учун шартнома асосида жалб этиш.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси инспекторлари ўз вазифаларини бажараётганда назоратидаги корхоналар уларни хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, транспорт билан таъминлайдилар, шунингдек уларга доимий бириктириб қўйилган минтақавий инспекциялар инспекторларига эса коммунал хизматлар кўрсатиладиган ва телефон алоқаси бўлган идоравий турар жой ажратишда кўмаклашадилар, идоравий мактабгача болалар муассасаларида ва санаторий-курорт муассасаларидан жой берадилар, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминот масалаларини ҳал қиладилар.


13. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.


14. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.



IV. "САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ" ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


15. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосари бўлади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, ўринбосар эса - тегишли равишда вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


16. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи:

Давлат инспекцияси фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

зарурат бўлганда, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари тўғрисидаги низомларни (уставларни) белгиланган тартибда тасдиқлайди, Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми тўғрисидаги низом бундан мустасно;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг таркибий бўлинмалари ходимларини ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми штабининг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмининг аварияга учраган одамларни қутқаришга, юз бераётган авариялар оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этишга ҳамда корхоналарда авария-техника ишларини бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича ишлари юзасидан назоратни ташкил этади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


17. Тармоқ инспекциялари ва минтақавий инспекциялар ўз фаолиятини "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.

19. Давлат инспекциясида бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси фаолиятининг республика ҳудудида геологик ўрганишда, фойдали қазилмаларни қазиб олишда, минерал хом ашёни қайта ишлашда, кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда саноат ва радиация хавфсизлиги, ер қаъри бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя қилиниши юзасидан давлат назорати таъминланишини давом эттириш, саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек кон назорати соҳасида олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш.

Ҳайъат "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бошлиқ ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бошлиқ пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.


20. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг инспекторлари таркибига ва органлари ходимларига белгиланган тартибда фарқлаш белгилари бўлган формали кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома берилади.


21. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 19-сон, 191-модда.






























Время: 0.1387
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск