Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.1992 й. ПФ-337-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитети (давлат мулки комитети)ни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.02.1992 й.

N ПФ-337



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ КОМИТЕТИ

(ДАВЛАТ МУЛКИ КОМИТЕТИ)НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро эта бориб ҳамда республика ҳудудида бозор муносабатларини шакллантириш, тадбиркорлик ва рақобатчиликни рағбатлантириш, унумли меҳнат имкониятларини кучайтириш, шунингдек давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасида ягона сиёсат ўтказиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт комитети ва Давлат статистика комитети ходимлари сони ҳамда маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитети (Давлат мулки комитети) ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки комитети Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарамоғида бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига ҳисобот беради.


2. Қуйидагилар Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитетининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қилиб белгилансин:

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш чоғида халқнинг мулкий ҳуқуқларини ва ижтимоий адолат қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий мустақиллиги ҳамда миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика мулки ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (коммунал мулкка) ажратиш;

давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар ҳамда мулкнинг турлари ва гуруҳларини аниқлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан дастурлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамасига тақдим этиш ва амалга ошириш;

республиканинг давлат мулкини жамоа, ижара, акционерлик, хусусий мулкка ҳамда ўзгача мулкчилик шаклларига асосланган бошқа корхоналарга айлантириш тартиби ва воситасини белгилаш;

республика давлат мулкини хусусийлаштиришда ажнабий юридик шахслар ҳамда фуқароларнинг иштирок этишларида белгиланган миқдор ва тартибни асослаб бериш;

тасдиқланган дастурларга мувофиқ давлат мулки бўлган аниқ объектларни, аввало кам фойда келтирадиган ва зарар кўриб ишлайдиган корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

давлат мулкини рўйхатга олиш, давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар қийматини баҳолаш ишларини ташкил қилиш;

хусусийлаштиришга доир кимошди савдолари ва танловларни ўтказиш тартибини, уларда харидорларнинг иштирок этиш шартларини ишлаб чиқиш;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус жамғармаларини тузиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибига оид таклифларни асослаб бериш;

республика мулки билан коммунал мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига ташкилий ва услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш, коммунал мулк объектларининг тасарруфчилари бўлмиш идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш.


3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитетининг, унинг жойлардаги органларининг ўз ваколатлар доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки комитетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиши, Комитет Низомини ва тузилмасини тасдиқлаши зарур.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 4-сон, 193-модда































Время: 0.2290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск