ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.1992 й. ПФ-359-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузурида Дин ишлари бўйича комитет ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
07.03.1992 й.
N ПФ-359
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҲУЗУРИДА
ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА КОМИТЕТ
ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосланиб, фуқароларнинг дин эркинлиги ва диний эҳтиёжларини ҳурмат қилиб, шунингдек диний ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва узвий ҳамкорликни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича комитет ташкил қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, комитет ўз фаолиятини "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа тегишли қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда олиб боради.
3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича комитет зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш юклатилсин:
- давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан баҳамжиҳат ҳаракати ва ҳамкорликни ўрнатиш:
- диний масалаларни ҳал қилишда вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимлари билан биргаликда ягона сиёсатни ўтказиш:
- қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган республикадаги диний ташкилотларнинг манфаатларини давлат сиёсатида ифода этиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонга асосланиб бир ҳафта муддат ичида Дин ишлари бўйича комитет тўғрисидаги тегишли қарорни қабул қилсин ва унинг Низомини тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 5-сон, 219-модда