ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлар, бошқа қўшинлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.1992 й. ПФ-365-сон "Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган чегара қўшинларининг бўлинмалари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.03.1992 й.

N ПФ-365



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУДУДИДА

ЖОЙЛАШГАН ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИНИНГ

БЎЛИНМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида" 1991 йил 31 августдаги Қонунга, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув юртлари тўғрисида" 1992 йил 14 январдаги қарорига ҳамда Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги давлат бошлиқлари Кенгашининг 1992 йил 20 март куни Киев шаҳрида чегара қўшинлари хусусида тузилган Битимларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси қўриқланишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати ҳузурида чегара қўшинлари бошқармаси ташкил қилинсин ва Чегара қўшинлари бошқармасининг бошлиғи - Ўзбекистон Республикаси МХХ раисининг ўринбосари лавозими жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Ўрта Осиё чегара округи чегара қўшинларининг қисмлари ва бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Чегара қўшинлари бошқармасининг тасарруфига ўтказилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати (ўртоқ Ғ.А.Алиев) бутун шахсий таркиби, қурол-яроғлари, моддий-техникавий мулки ҳамда бошқа мулклари билан чегара қўшинларининг қисмлари ва бўлинмаларини қабул қилиб олсин.

Бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларининг низоми, штат тузилмаси ва уларнинг сони белгиланган тартибда ишлаб чиқилиб, тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг чегара қўшинлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва оператив равишда режалаштиришни чегара қўшинларининг Бирлашган қўмондонлиги амалга оширади.


4. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев) Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети, Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати (ўртоқ Алиев) ўн кун муддат ичида мазкур масалани кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинларини молиявий ва моддий техникавий жиҳатдан таъминлаш тартиби тўғрисида республика Ҳукуматига таклиф киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (ўртоқ Алиев) Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги (ўртоқ Маликов) манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг муҳокамасига тақдим этсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тасарруфга ўтадиган чегара қўшинларнинг қўмондонлар таркиби Ўзбекистон Республикаси барча ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинишини кафолатлашни назарда тутиб, шахсий таркибининг ўз зиммасига юкланган вазифаларни оғишмай бажаришни таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 5-сон, 224-модда






























Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск