Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.1992 й. ПФ-391-сон "Бозор муносабатларига ўтиш шароитида республика оммавий ахборот воситаларини давлат йўли билан муҳофаза қилишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.04.1992 й.

N ПФ-391

БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИГА ЎТИШ

ШАРОИТИДА РЕСПУБЛИКА ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ

БИЛАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ БИРИНЧИ

НАВБАТДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нархлар ошиб бораётган шароитда вақтли матбуотнинг ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда моддий-техника негизини мустаҳкамлаш, уларнинг ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш ва республика фуқароларининг ҳар томонлама ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида:


1. 1992 йилда вақтли матбуот ва оммавий ахборот бошқа органларининг фаолияти билан боғлиқ қимматлашиб бораётган харажатларни қоплашга 100 миллион сўм миқдорида республика бюджетидан маблағ ажратилсин. Келгусида республика бюджетида ана шу мақсадларга маблағ ажратишни кўзда тутиш зарур деб топилсин.

Бош вазир ўринбосари (ўртоқ Э.С. Самандаров), Давлат маслаҳатчиси, республика рўзномалари ва ойномаларининг бош муҳаррирларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот комитетининг, "Шарқ" нашриёт-матбаачилик концерни, Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош солиқ бошқармасининг вакилларидан иборат комиссия ташкилий масалаларни кўриб чиқсин ва вақтли нашрларни чиқариш харажатлари қимматлашганлигини қоплаш учун ажратилган маблағ доирасида оммавий ахборот воситаларига маблағ ажратишнинг аниқ миқдорларини белгиласин.


2. Комиссия (ўртоқ Э.С. Самандаров) бир ҳафта муддат ичида қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиб, улар юзасидан таклифлар тайёрласин:

республиканинг вақтли нашрларини ва давлат китоб нашриётларини рўзномалар, ойномалар, дарсликлар ҳамда болалар адабиётини босиб чиқариш учун зарур бўлган босма қоғоз навлари, картон, муқова материаллари ва бошқа материаллар билан таъминлаш;

рўзнома ва ойномаларнинг муҳарририятларини, матбаа ва китоб савдоси корхоналарини, Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясини ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигини қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш ҳамда вақтли нашрларни, дарсликлар ва болалар адабиётини босиб чиқариш ва сотишдан тушадиган даромадларга имтиёзли солиқ белгилаш. Таклифлар Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашига тақдим этилсин;

оммавий ахборот воситалари учун уларнинг асосий фаолияти доирасида биноларнинг ижара ҳақини тўлашга имтиёзли тарифлар белгилаш;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат матбуот комитетига, Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва "Шарқ" концернига машина-ускуналар, техника ҳамда телерадио аппаратлар сотиб олиш учун эркин муомаладаги валюта ажратиш.


3. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари маҳаллий матбуот, телевидение ва радиони пул билан ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлашни, шу жумладан бюджетга кирмайдиган ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан таъминлашни янада яхшилаш масалаларини кўриб чиқсинлар.


4. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси тизими, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот комитетининг Марказий аппарати, унинг вилоят бошқармалари, район, шаҳар ва вилоят рўзномаларининг муҳарририятлари, шунингдек республика рўзнома ва ойномалари муҳарририятлари ходимларининг мансаб окладлари ва маошлари 1992 йилнинг 1 майидан ўрта ҳисобда 50 фоиз оширилсин.


5. Адабиёт, санъат ва журналистика соҳасида муаллифлик ҳақининг миқдорларини 2 баравар ошириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 1 апрелдаги 158-сон қарорининг амал қилиши Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тизими ходимларига жорий этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида мазкур Фармон бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


7. Ушбу Фармон рўёбга чиқарилишини назорат қилиш Э.С. Самандаров, Б.А. Назаров ўртоқлар зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 6-сон, 257-модда






























Время: 0.1800
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск