Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.1992 й. ПФ-447-сон "Ўзбектуризм" Миллий компаниясини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.07.1992 й.

N ПФ-447

"ЎЗБЕКТУРИЗМ" МИЛЛИЙ

КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда жаҳон меъёрларига мувофиқ келадиган сайёҳлик тизимини вужудга келтириш, бу соҳани бошқаришни такомиллаштириш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек собиқ Иттифоққа бўйсунувчи туристик корхоналар ва муассасалар республиканинг ҳуқуқий тасарруфига ўтганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистонда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши туризм ва экскурсиялар Республика Кенгашининг, "Спутник" Халқаро ёшлар туризми Бюросининг "Интур-Тож" қўшма корхонасининг, республика хўжалик ҳисобидаги "Сайёҳинтур" бирлашмасининг собиқ СССР Давлат чет эл туризми комитети корхоналарининг шулар негизида "Ўзбектуризм" Миллий компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзбектуризм" фаолиятининг бош вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

туризм соҳасида республиканинг ягона сиёсатини амалга ошириш;

туризмнинг хўжалик тармоқлари мажмуини ривожлантириш;

туризмнинг барча турларини ривожлантириш учун ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларни ҳамда шарт-шароитларни вужудга келтириш;

туристик марказларидан оқилона фойдаланиш, хорижий сармояларни жалб этиш йўли билан замонавий туристик комплексларни барпо этиш;

экскурсиялар учун тарихий меъморчилик иншоотларини таъмирлаш;

йирик ажнабий фирмалар ва компаниялар билан бирга қўшма туристик хизматлар ва корхоналарни ташкил этиш;

жаҳон бозорида талаб қилинаётган янги туристик маршрутлар ва хизматларнинг турларини татбиқ қилиш;

туризм тармоқлари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон ҳудудида иш юритувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга туризм соҳасида шуғулланиш ҳуқуқини берадиган сертификатларни топшириш ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

ўзининг ишлаб чиқариш ва тижорат тузилмасини ташкил қилиш;

чет эллардаги ўз ваколатхоналари ва бюролари орқали республиканинг туризм соҳасидаги ғоят катта имкониятларини реклама қилиш.


3. "Ўзбектуризм" миллий компанияси Ўзбекистон ҳудудида туризм соҳасидаги ягона сиёсат ишлаб чиқилиб, амалга оширилишини таъминлайдиган мувофиқлаштирувчи бош орган деб ҳисоблансин.

Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирларини кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 9-сон, 375-модда













































Время: 0.2450
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск