Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.1992 й. ПФ-343-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.02.1992 й.

N ПФ-343

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ

ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ КОМИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишлари ва истиқболларини белгилаш, бозор муносабатларини шакллантиришга доир иқтисодий ислоҳотларни фаол амалга ошириш, мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар ва ташкилотларнинг республика иқтисодий мустақиллигига эришишга, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишга ва шу асосда халқ фаровонлигини оширишга қаратилган баҳамжиҳат ҳаракатларини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт комитети негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети ташкил қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг концепцияларини, қисқа муддатли ва истиқболдаги режаларни, катта иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техникавий муаммоларни ҳал қилиш, табиий, меҳнат захираларидан, вужудга келтирилган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш борасидаги республика ва минтақаларга оид тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш;

республика аҳолисининг моддий фаровонлигини ошириш, унинг энг ночор табақалари ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашга оид таклифларни асослаб бериш, халқнинг турмуш даражасини ошириш, меҳнатда фаоллик ва тадбиркорлик имкониятларини кучайтириш, иқтисодий аҳволни соғломлаштириш йўлларини белгилаш;

республиканинг бозор муносабатларига ўтишида асосий қоидалар ва йўналишларни шакллантириш, бозор тармоқлари мажмуини вужудга келтириш, тадбиркорлик ва рақобатчилик ривожлантирилишини рағбатлантириш, хўжалик механизмини, бошқарув шакллари ва усулларини такомиллаштириш;

халқ хўжалиги тузилмасини қайта қуришга ва маблағ сарфлаш сиёсатини шакллантиришга, тайёр маҳсулотни, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни устун даражада ривожлантиришга, Қорақалпоғистон Республикасини, республика вилоятлари, шаҳарлари ва районларини комплекс равишда тараққий эттиришга, ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;

баланс ҳисоб-китобларини такомиллаштириш ва халқ хўжалигининг истиқболли натура-қиймат балансларини тузиш асосида таркиб топган умумиқтисодий, тармоқлараро ва ҳудудий номутаносибликларни бартараф этишга оид тавсияларни ишлаб чиқиш;

чуқур илмий-тадқиқотларнинг, илғор технологиянинг, ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг рақобат қилиш қобилиятини таъминлайдиган халқ хўжалигининг илм-фанга асосланган тармоқлари устувор йўналишларини ривожлантириш борасидаги таклифларни асослаб бериш;

хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш, чет эл маблағларидан самарали фойдаланиш, экспорт-импорт ишларини давлат йўли билан тартибга солиш ва рағбатлантириш воситасини такомиллаштириш соҳасидаги йўналишларни белгилаш.


3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликларнинг, идоралар концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотларнинг, маҳаллий бошқарув органларининг, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг бажаришлари учун мажбурийдир.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш комитети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиши, комитетнинг низоми ва тузилмасини тасдиқлаши зарур.

5. "Ўзбекистон ССРнинг Давлат режа комитетини Ўзбекистон ССР Иқтисодиёт комитетига айлантириш тўғрисида" 1990 йил 8 декабрдаги Фармон ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 4-сон, 198-модда













































Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск