Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.1991 й. ПФ-295-сон "Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.11.1991 й.

N ПФ-295


РЕСПУБЛИКАДА ДЕҲҚОН (ФЕРМЕР)

ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ

БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни ва аҳолига хизмат кўрсатишни кенгайтириш, бозор иқтисодиётининг хўжалик тармоқлари мажмуини жадал шакллантириш, деҳқон (фермер) хўжаликларини янада ривожлантириш ва фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун қўшимча шароитларни вужудга келтириш мақсадида:


1. Шахсий ёрдамчи хўжаликлар уюшмасининг, деҳқонлар иттифоқининг республикада 1992 йилда деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантириш учун ер фондини вужудга келтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари 1991 йилнинг 20 декабригача:

ўз ҳудудларида пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари майдонини камайтириш ҳисобига шу мақсадлар учун ажратиладиган суғорма ерлар миқдори тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритишлари;

илгари деҳқон (фермер) хўжаликлари ва шахсий ёрдамчи хўжаликларни барпо этиш учун фуқароларга ажратиб берилган қишлоқ хўжалик ерларини рўйхатга олишлари, шу мақсадларда фойдаланилмаётган участкаларни олиб қўйишлари ва мазкур фондга топширишлари зарур.

Вазирлар Маҳкамаси 1992 йилнинг 1 январига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ижроия қўмиталари иштирокида мазкур масала юзасидан зарур қарорларни қабул қилсин.


2. Шу нарса белгилаб қўйилсинки:

товар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун деҳқон (фермер) хўжаликларига бериладиган ер участкаларининг миқдорларини халқ депутатлари район Кенгашлари ёки уларнинг топшириғига биноан район ижроия қўмиталари белгилайди;

деҳқон (фермер) хўжаликларини ташкил этиш учун ер участкалари камида 10 йил муддат билан ижарага топширилади ва ижара муддатини яна узайтириш ҳуқуқи берилади, бунда ерлар биринчи навбатда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш учун ажратилади;

республика жамғармасига ҳамда эркин сотиш учун озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бераётган, шунингдек ердан ва олинган кредитлардан самарали фойдаланаётган деҳқон (фермер) хўжаликларига мазкур жамғармадан биринчи навбатда қўшимча ер участкалари берилади;

етиштирилаётган маҳсулотнинг камида 50 фоизини шартномавий нархларда республика жамғармасига етказиб берганлик учун муқобил тарзда сотиш йўли билан деҳқон (фермер) хўжаликларини қишлоқ хўжалик техникаси ёқилғи-мойлаш материаллари, ем-хашак ва бошқа ресурслар билан таъминлаш вазифаси иқтисодиёт қўмитаси билан моддий-техника таъминоти органлари зиммасига юкланади;

деҳқон (фермер) хўжаликлари етиштирилаётган маҳсулотнинг қолган қисмини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга ва ўзларининг ишлаб чиқариш фаолияти учун улгуржи ва чакана савдода, давлат ва ширкат корхоналари ҳамда ташкилотларидан, шунингдек жамоа хўжаликлари ва давлат хўжаликларидан моддий-техникавий ресурсларни монесиз сотиб олишлари мумкин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Моддий-техника таъминоти давлат кооператив қўмитаси, "Узсельхозснабремонт", "Узплодоовощвинпром" концерни жойларда деҳқон (фермер) хўжаликлари учун қишлоқ хўжалик машиналарини, анжомлар ва асбоб-ускуналарни ижарага берувчи, агрохимия ва ветеринария хизмати кўрсатувчи давлат-кооператив пунктларини барпо этишлари, зотли чорва молларни, кўп йиллик ўсимликларнинг уруғлари, кўчатларини сотиб олишда кўмаклашишлари зарур.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Узкоопзаготторг", "Узплодоовощвинпром" концерни деҳқон (фермер) хўжаликларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қабул қилиб олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишлари, улар билан олдиндан узоқ муддатли ўзаро манфаатли шартномалар тузишлари, тайёрлов пунктлари билан фирма дўконлари тармоғини кенгайтиришлари зарур.


5. Деҳқон (фермер) хўжаликларини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни вужудга келтираётган жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари билан уларнинг раҳбарларини шахсан ва хизматда фойдаланиш мақсадида сотиб олиш учун навбатдан ташқари енгил автомашиналар ва мотоцикллар ажратиб бериш, пул ва қимматли совғалар билан мукофотлаш орқали моддий рағбатлантириш тартибини амалда жорий этиш зарур деб топилсин.


6. Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки деҳқон (фермер) хўжаликлари ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига чорва, парранда, ем-хашак ва бинокорлик материаллари сотиб олиш учун нақд пул билан кредитлар бериши зарур. Нақд пул билан кредит бериш тартиби тўғрисида уч кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилсин.


7. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва тармоқ бошқарувининг ўзга органлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ижроия қўмиталари меҳнаткашларнинг тадбиркорлик фаолиятида, ўзларининг хўжалик соҳасидаги ташаббусини руёбга чиқаришда фаол иштирок этишларига бутун чоралар билан кўмаклашишлари, Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмаси ҳамда унинг ташкилотларига ўзларининг Низомдаги вазифаларини амалга оширишларида уларни қўллаб-қувватлашлари зарур.


8. Тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш ва ривожлантиришда амалий жиҳатдан моддий ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ташкил қилинсин.

Жамғармани тузишга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 2 миллион сўм маблағ ажратиб берилсин.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасининг иштироки билан бир ҳафта муддат ичида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги қоидани ишлаб чиқиб, тасдиқлаши, хўжалик фаолиятининг мазкур шаклини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, маблағлар тушиши манбалари ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилаши зарур.

9. Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасининг, ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг, "Эл" халқаро уюшмасининг, маданият ва умуминсоний қадриятлар Халқ академиясининг, Тошкент Иқтисодиёт дорилфунунининг, "Тошкент" республика универсал биржасининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ёш тадбиркорларга кўмаклашувчи Ўзбекистон республика уюшмасини ташкил қилиш борасидаги ташаббуси маъқуллансин. Бу уюшма ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш билан бирлик, ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-маслаҳат масалалари ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилишга кўмаклашиши лозим.

11. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, ташқи иқтисодий ишлар, шу жумладан, товар айирбошлашга доир ишлар бўйича жами ҳисоб-китоблар Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки орқали ёки бунинг учун вакил қилинган республиканинг бошқа банклари орқали амалга оширилади.


12. Тадбиркорлар чет эллардаги шериклари билан ўзаро манфаатли ширкатчилик алоқаларини ўрнатишларида, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни четга сотишда, халқ истеъмоли молларини, ўз эҳтиёжлари учун техника ва технология ускуналарини четдан харид қилишда уларга кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмасига белгиланган миқдор асосида савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин, бунинг учун белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо ташкилоти барпо этилсин.

14. Ўзбекистон Давлат банкига, Ўзбекистон саноат-қурилиш банкига, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банкига, ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмаси ишлаб чиққан ва республика Ҳукумати маъқуллаган аниқ мақсадни кўзловчи дастурлар мажмуини рўёбга чиқариш учун имтиёзли шартлар билан кредитлар бериш тавсия қилинсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:

кичик корхоналарни барпо этиш, уларнинг фаолияти ва давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги ва хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомни бир ҳафта мобайнида тасдиқласин. Бунда тадбиркорлик фаолиятига асосланган корхоналарни рўйхатга олишнинг жун тартиби белгиланиб, ариза берилган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай рўйхатга олинадиган бўлсин ва бунда зарур ҳужжатлар илова қилинсин. Юридик шахс мақомини расмийлаштирмай қонунда тақиқланмаган якка тартибдаги тадбиркорликнинг барча турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи кенгайтирилсин;

деҳқон (фермер) хўжаликларини ва тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш учун ҳуқуқий негизни таъминлайдиган зарур меъёрий ҳужжатларни йигирма кун муддат ичида ишлаб чиқиб, тасдиқлаши, эскириб қолган қоидаларни қайтадан кўриб чиқиши, солиқ солиш, банк ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги, корхоналар ва кооперация тўғрисидаги республика қонунларига қўшимчалар киритиш ҳамда ўзгартириш юзасидан таклифлар тайёрлаши зарур.


16. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси, Олий суди, Олий ҳакамлик суди бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлик учун жиноий жавобгарликни белгиловчи, мулк эгаларининг ҳуқуқларини чекловчи қоидаларни амалдаги қонунлардан чиқариб ташлаш тўғрисида бир ой муддат ичида таклифлар киритишлари зарур.


17. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни амалга оширишга доир аниқ равшан ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутувчи қарорни бир ҳафта муддат ичида қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 1-сон, 9-модда










































Время: 0.1377
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск