Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

ЎзССЖ Президентининг 28.07.1990 й. ПФ-36-сон "Ўзбекистон ССЖ қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.07.1990 й.

N ПФ-36

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИ

ИЧИМЛИК СУВИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқни ижтимоий жиҳатдан обод қилишда юз берган катта қолоқликни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирларни бажариш мақсадида республика қишлоқ аҳолисини 1990-1992 йилларда ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш Давлат дастурини қабул қилиш зарур деб ҳисоблайман:


Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин, қишлоқ аҳолисини марказлаштирилган тарзда сув ва табиий газ билан таъминлашни тубдан кўпайтиришни кўзда тутсин. Кўрсатилган даврда 1,7 миллион қишлоқ аҳолисига водопровод тармоғидан ичимлик суви ва қишлоқдаги 330 мингта уй-жой ҳамда квартирага табиий газ бериш таъминлансин. Шу мақсадда сув билан таъминлаш ишлари ҳажми 3 баравар ва газлаштириш ишлари ҳажми 4 баравар оширилсин.


Совет ва хўжалик идоралари республикада газ ва водопровод тармоқларини қуришга қўшимча моддий-техника ресурсларини жалб этиш учун мамлакатнинг бошқа регионлари билан бевосита шартномалар тузишни кенгроқ амалга оширсин, дастурни рўёбга чиқаришда иштирок этаётган меҳнат жамоалари ташаббуси рағбатлантирилсин. Бу ижтимоий дастурни молиявий ва моддий-техникавий ресурслар билан устун даражада таъминлаш юзасидан шароит яратилсин.


Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши 1991-1993 йиллар давомида ҳар йили январь ойида Ўзбекистон ССЖ Президентини жумҳурият қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш дастури қандай бажарилаётганлигидан хабардор қилиб турсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 25-27-сон, 326-модда










































Время: 0.1608
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск