Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

ЎзССЖ Президентининг 04.09.1990 й. ПФ-53-сон "Аспирантлар, олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендияларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.09.1990 й.

N ПФ-53

АСПИРАНТЛАР, ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

ТАЛАБАЛАРИ, ЎРТА МАХСУС ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

ВА ҲУНАР-ТЕХНИКА БИЛИМ ЮРТЛАРИ

ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ СТИПЕНДИЯЛАРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ва уларнинг моддий аҳволини яхшилаш, мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида:


1. Барча аспирантлар, олий ўқув юртларининг талабалари ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1990 йилнинг 1 сентябридан 30 фоизга қадар кўпайтирилсин.


2. Аспирантлар, талабалар ва ўқувчиларга зарур маданий-маиший шароит яратиш ҳамда уларнинг ижтимоий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш барча даражалардаги ўқув юртларининг ректорлари ва директорлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклатилсин.


3. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ушбу Фармондан келиб чиқадиган барча масалаларни ҳал этсин ва стипендияларга қўшимча ҳақ тўлашни белгилашда табақалаштирилган ҳолда холисона ёндашувни таъминласин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 25-27-сон, 331-модда










































Время: 0.1878
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск