Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.1992 й. ПФ-345-сон "Ўзбекистон Республикасининг Фан ва техника давлат комитети (Ўзбекистон Республикаси ФТДК)ни ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.02.1992 й.

N ПФ-345

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАН ВА ТЕХНИКА ДАВЛАТ КОМИТЕТИ

(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФТДК)НИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Фан ва техника соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда республиканинг илмий қувватидан самарали фойдаланиш, фан ва ишлаб чиқаришнинг ҳамкорлик воситасини шакллантириш, патент-лицензия ва илмий ахборот фаолиятини такомиллаштириш, халқаро илмий техникавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ва Ўзбекистон фан-техника жамоатчилигининг таклифларини эътиборга олиб:


1. Иқтисодиёт комитети ва унга қарашли илмий ташкилотлар негизида ҳамда улар сони ва маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Фан ва техника давлат комитети (Ўзбекистон Республикаси ФТДК) ташкил қилинсин.

ФТДК ҳузурида республика фан-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази (ЎзФТПА) ташкил қилинсин.

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат комитетининг бош вазифалари ва фаолияти йўналишлари қилиб белгилансин:

фан-техника тараққиётининг республика учун устувор йўналишларини белгилаш, фан ва техникани рағбатлантириш воситаларини ишлаб чиқиш асосида фан-техника соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;

катта илмий-техникавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, истиқболли ечимлар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишни ташкил қилиш юзасидан илмий-тадқиқот ҳамда лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, корхоналар, бирлашмалар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, фаннинг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш;

фан ва техника соҳаси тармоқлари мажмуини, фан билан ишлаб чиқаришнинг илғор ҳамкорлик шаклларини ташкил этиш ва ривожлантириш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш;

республиканинг халқаро илмий-техникавий ҳамкорликда қатнашиши устувор йўллари ва асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, чет мамлакатлар, илмий ва ўқув марказлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан фан, техника соҳасида ва кадрлар тайёрлашда алоқаларни мувофиқлаштириш ва уларни кенгайтиришга кўмаклашиш;

фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича илмий-техникавий лойиҳалар ва дастурларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш ва шу ишларни амалга ошириш, фан ва техника ютуқлари жорий этилишини, халқ хўжалиги тармоқларининг илмий-техникавий даражасини назорат қилиш;

фан ва техника соҳасида муаллифлик ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини, кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналари ва товар белгиларидан Ўзбекистон Республикасида самарали фойдаланишни таъминлайдиган тизимни вужудга келтириш;

патент-лицензия ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш, республика патент жамғармасини тузиш, патентлаш масалаларида корхоналар ва ташкилотларга маслаҳатлар ҳамда услубий ёрдам бериш;

ахборот тизимлари ва ахборот бозорини шакллантириш юзасидан республикада ўтказилаётган ишларни мувофиқлаштириш, Ватанимиздаги ва чет эллардаги илм-фан, техника ҳамда технологияларнинг энг яхши ютуқлари тўғрисида бошқарув органларини, корхоналар, илмий ва ўқув ташкилотларини ахборот билан таъминлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Фан ва техника давлат комитети ўз ҳуқуқи доирасида қабул қилган қарорлар кимга бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, илмий ташкилотлар ва муассасалар учун мажбурийдир.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат комитетининг фаолиятини ташкил этиш масалаларига доир қарорни қабул қилиши, Комитет тузилмасини ва унинг ҳақидаги Низомни тасдиқлаши зарур.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 4-сон, 199-модда













































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск