Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.1992 й. ПФ-360-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолиятини яхшилаш тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.03.1992 й.

N ПФ-360

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ЯХШИЛАШ ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жамоатчиликнинг республика маданияти ва санъатини ривожлантириш муаммоларини ҳар томонлама ҳал қилиш, жамиятнинг маънавий-ахлоқий тараққиётида уларнинг мавқеини ошириш, аҳолининг маданий эстетик талаб-эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш зарурлиги тўғрисидаги таклифларни инобатга олиб, шунингдек маданият ва кинематография тармоқларини бошқаришни такомиллаштириш, бозор муносабатлари шароитида мазкур соҳа муассасаларига раҳбарликнинг замонавий иқтисодий усулларини кенг жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тузилмаси қайта кўриб чиқилиб, унинг марказий аппарати ҳамда унга қарашли муассасалар негизида:

Ўзбекистон Республикасининг Маданият ишлари вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси ташкил қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

миллий маданият соҳасида давлат сиёсати амалда рўёбга чиқариш, халқнинг бой анъаналарини тиклаш ва янада ривожлантириш, республиканинг ижодий уюшмалари билан узвий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш борасидаги чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;

республика аҳолисининг барча табақалари ўртасида маданий-маърифий ишларни авж олдириш ва уларни аниқ-равшан мазмун билан бойитиш, кишиларнинг маданий ва эстетик эҳтиёжларини яна ҳам тўлиқроқ қондириш, профессионал ва халқ ижодиётини, шунингдек ижтимоий ўзгаришлар ва илм-фан соҳасидаги ютуқларни кенг тарғиб қилиш;

театр, музика, хореография, эстрада, тасвирий ва халқ амалий санъатини янги босқичга кўтариш, уларнинг ғоявий-бадиий ва маънавий савиясини ошириш, Ўзбекистоннинг тарихи ва маданият обидаларини муҳофаза қилиш ишини тубдан яхшилаш;

маданият соҳаси ходимлари ва ижодкор зиёлиларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, умуминсоний қадриятларини, инсонпарварлик ва ахлоқийликни қарор топшириш лозим бўлган кадрлар тайёрлаш жараёнини яхшилаш, одамларни ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга, миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд бўлишга интилиш руҳида тарбиялаш;

мазкур идораларга қарашли маданият муассасаларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва уларга раҳбарлик қилишни яхшилаш, уларнинг ташаббускорлигини, мустақиллиги ҳамда иқтисодий рағбатлантиришни авж олдириш, бозор муносабатлари шароитида маданият ва санъатнинг тижорат соҳасига айланиб қолишига барҳам бериш юзасидан амалий чораларни кўриш, театрлар, клублар, музейлар, кутубхоналар, студиялар ва истироҳат боғларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпаниясининг зиммасига қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш юклатилсин:

қайси тасарруфда бўлишидан қатъи назар, республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган кино ва видеофильмлар ишлаб чиқарувчи, намойиш этувчи ва тарқатувчи ташкилотларга раҳбарлик қилиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, репертуарнинг ғоявий-бадиий савиясини назорат қилиш;

кино санъатининг миллатлараро алоқаларни ривожлантириш, узоқ муддатли қўшма халқаро ижодий дастурларни тузиш, халқаро ва минтақа кинофестивалларни, кино ва видео бозорларини ташкил қилиш, фильмларни биргаликда яратишларни мувофиқлаштириш;

республика кино тармоғи корхоналари, ташкилотлар ва муассасаларнинг ташкилий тузилмаси ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятини янада такомиллаштиришга доир меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш.

Шу нарса белгилаб қўйилсинки:

республика ҳудудида иш олиб борадиган кино ҳамда видеофильмлар ижодий-ишлаб чиқариш студиялари, кино- ва видеофильмларни намойиш қилувчи, тарқатувчи бирлашмалар ва пунктлар қайси тасарруфда эканлигидан, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг Давлат кинокомпаниясида шартнома асосида рўйхатдан ўтишга мажбурдирлар;

белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган ташкилотлар ва фуқароларнинг республика ҳудудида кино- ва видеомаҳсулот ишлаб чиқаришлари ҳамда тарқатишларига йўл қўйилмайди.


4. Вазирлар Маҳкамаси 10 кун ичида:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида;

Давлат кинокомпаниясини ташкил қилиш тўғрисида қарорлар тайёрлаб, мазкур кинокомпаниянинг тузилмаси ва Низомини тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 5-сон, 220-модда













































Время: 0.2121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск