ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Фан соҳасида бошқарув. ОАК /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.03.1992 й. ПФ-371-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК)ни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
31.03.1992 й.
N ПФ-371
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ
КОМИССИЯСИ (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОАК)НИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Юқори малакали илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш янги тизимини шакллантириш, уларни республика ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётининг устувор муаммоларини ҳал қилишга йўналтириш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни давлат йўли билан экспертиза қилишни таъминлаш ҳамда илмий ва илмий педагог жамоатчилигининг таклифларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК) ташкил қилинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар Фанлар академияси, тармоқ академиялари, вазирликлар, идоралар, ўқув юртлари, илмий ташкилотлар ва муассасалар кимга бўйсунишидан қатъи назар, улар учун мажбурийдир.
4. Илмий даражалар ҳамда унвонлар берувчи ихтисослаштирилган ва илмий кенгашларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида кенгашлар қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни тўхтатиб турсинлар.
5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида Олий аттестация комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш масалаларига доир қарорни қабул қилиб, комиссия тузилмасини ва унинг тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 6-сон, 245-модда