Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.1992 й. ПФ-398-сон "Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигини Ўзбекистон давлат акционерлик "Савдо" ("Ўзбексавдо") уюшмасига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.05.1992 й.

N ПФ-398

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО

ВАЗИРЛИГИНИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

АКЦИОНЕРЛИК "САВДО" ("ЎЗБЕКСАВДО")

УЮШМАСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига савдо хизматини ташкил қилишни тубдан яхшилаш, республика истеъмол бозорини халқ истеъмоли моллари билан тўлдириш, савдо соҳасида бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, барча мулкчилик шаклидаги савдо корхоналари билан ташкилотларнинг ташаббускорлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Савдо вазирлиги Ўзбекистон Давлат акционерлик "Савдо" ("Ўзбексавдо") уюшмасига айлантирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбексавдо" юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи бошқариш қоидалари асосида амалга оширадиган, савдо соҳасидаги давлат, ижара, жамоа, оилавий, хусусий ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларни шартнома асосида бирлаштирадиган хўжалик уюшмасидир.


2. Вилоятлар савдо ва умумий овқатланиш бошқармаларининг, Тошкент шаҳар ҳокимияти савдо, умумий овқатланиш Бош бошқармаларининг негизида ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концернлари ташкил қилинсин.

Шу нарса белгилаб қўйилсинки, ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концернлари ўз фаолиятида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳисобот берадилар ҳамда "Ўзбексавдо" уюшмасининг муассислари ҳуқуқи билан унинг таркибига кирадилар.

Ўзбекистон давлат акционерлик "Савдо" уюшмаси бир ой муддат ичида ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни тўғрисидаги намунали низомни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ республика давлат улгуржи савдо идоралари ва улгуржи-чакана савдо бирлашмаларини, вилоятлардаги улгуржи базаларни, савдо бошқармаларини, умумий овқатланиш трестларини ҳамда бошқа катта савдо корхоналари ва ташкилотларини акционерлик жамиятлари ва бирлашмаларига айлантириш мақсадга мувофиқ деб топилсин.


4. Ўзбекистон давлат акционерлик "Савдо" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:

истеъмол бозоридаги ҳолатнинг ўзгаришларини ҳисобга олиб аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва унинг истиқболини аниқлаш, бозор муносабатларига доир тадқиқотларни ўтказиш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришга фаол таъсир кўрсатиш ва шу асосда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда савдо хизмати даражасини юксалтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

савдо соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш, савдо уйларидаги тижорат-воситачилик ва чет эл валютаси билан савдо қилинадиган дўконлар тармоғини барпо этишда, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган корхоналар билан ўзаро манфаатли бевосита хўжалик алоқаларини ўрнатишда кўмаклашиши, товарларнинг улгуржи савдоси бўйича республика ва вилоятлар ярмаркаларини ўтказиш, товар биржалари билан ҳамкорликни таъминлаш;

савдо акционерлик бирлашмалари ҳамда жамиятларининг ҳудудий савдо ишлаб чиқариш концернларининг, барча мулкчилик шаклидаги бошқа савдо корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини, шунингдек савдо тармоқларига эга бўлган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, жамиятлар ва концернлар савдо соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

тармоқда ягона техникавий сиёсатни ўтказиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари тармоқларини қайта қуриш ҳамда техника билан қайта қуроллантиришга кўмаклашиш замонавий савдо технология ускуналарини товарларни сақлаш ва сотишнинг илғор технологиясини жорий этиш, савдо ташкил қилиш ва савдо техникаси соҳасида Ватанимиздаги ҳамда чет эллардаги тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш.


5. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида Ўзбекистон давлат акционерлик "Савдо" уюшмасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 7-сон, 268-модда










































Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск