Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.1992 й. ПФ-405-сон "Наврўз" ҳайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.05.1992 й.

N ПФ-405

"НАВРЎЗ" ҲАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Миллий маданиятни, анъаналар ва урф-одатларни ривожлантириш соҳасида республика фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар вужудга келтириш ва уларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларга риоя этиш, маънавий қадриятларни тарғиб қилишга, аҳоли барча табақаларининг миллатлараро тотувлигини, дўстлигини, ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, давлат бошқаруви идораларининг, хўжалик ва жамоат ташкилотларининг хайрли фаолиятини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиокомпаниясининг, Болалар жамғармасининг, Ногиронлар жамиятининг, Қизил ярим ой жамиятининг, Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасининг, шунингдек республикадаги бошқа бир қанча жамоат ташкилотларининг "Наврўз" ҳайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Наврўз" ҳайрия жамғармасини рўйхатдан ўтказиш ва унинг фаолият кўрсатиши, корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларнинг жамғарманинг ҳайрия тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ имтиёзлар бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва ҳукумат қарорлари билан аниқлаб қўйилади.


2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Давлат банки ва бошқа банклари 1992 йилнинг 14 майида ўтказилган умумхалқ ҳайрия ҳашари ва "Наврўз" телемарафонидан тушган маблағларни "Наврўз" жамғармасининг ҳисобига ўтказиш ишларини бир ой муддат ичида амалга оширсинлар.


3. Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги, Давлат матбуот комитети, Давлат телерадиокомпанияси республикада ўтказилаётган ҳайрия тадбирларини оммавий ахборот воситаларида, телевидение ва радио орқали ёритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида "Наврўз" ҳайрия жамғармасининг самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитларни яратиш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 7-сон, 273-модда














































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск