Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

ЎзССЖ Президентининг 12.06.1990 й. ПФ-14-сон "Ўзбекистон ССЖ Ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқа давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.06.1990 й.

N ПФ-14

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ТАШҚИ

САВДО ВА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР

БИЛАН АЛОҚА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССЖнинг суверен ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда жумҳуриятнинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, савдо-сотиқ, илмий-техникавий ва маданий алоқаларини янада ривожлантиришга оид ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқа давлат қўмитаси ташкил этишни зарур деб ҳисоблайман.

Ушбу қўмита зиммасига хорижий мамлакатлар билан ҳар томонлама алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, бозор шароитини ўрганиш, жумҳурият ҳудудида ташқи алоқалар қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштириш ва манфаатларини таъминлаш, маҳсулот етказиб беришнинг белгиланган режалари ва битимлар бажарилишини назорат қилиш, хорижий шериклар иштирокида қўшма корхоналар, уюшмалар, савдо уйлари, акционерлик жамиятлари ташкил этишда, шунингдек ўзаро манфаатли шартларда маданий, спорт, туристик ва бошқа хил алоқаларни йўлга қўйишда кўмаклашиш вазифаси топширилсин.

Жумҳурият Вазирлар Кенгаши мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 25-27-сон, 316-модда










































Время: 0.2043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск