ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2006 й. Ф-2520-сон "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган устувор инвестиция лойиҳаларини танлаш бўйича Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

12.06.2006 й.

N Ф-2520




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИКЛАНИШ

ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН

УСТУВОР ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ТАНЛАШ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ва мутаносиб ривожланишини таъминлайдиган саноатнинг базавий тармоқларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳамда хорижий инвестициялардан самарали ва аниқ фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳамда жалб этиладиган хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган устувор инвестиция лойиҳаларини танлаш бўйича Ҳукумат комиссияси иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Белгилансинки, Ҳукумат комиссияси томонидан танланадиган устувор инвестиция лойиҳалари қуйидаги асосий талаб ва мезонларга мувофиқ бўлиши керак:

мамлакат, алоҳида тармоқлар ва минтақалар иқтисодиётининг ривожланишидаги танг жойларни тугатишга, узоқ муддатли даврда иқтисодий хавфсизликни ва иқтисодиётни барқарор ривожлантиришни таъминлашнинг биринчи галдаги муаммоларини ҳал этишга йўналтирилиши;

харажатларнинг юксак иқтисодий самарадорлигини ва уларни қоплашнинг мақбул муддатларини таъминлаши;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 60-80% дан кам бўлмаган ҳажмини экспорт учун сотиш назарда тутилган ҳолда экспортга йўналтирилган бўлиши;

ресурс ва энергияни тежайдиган илғор технологиялар, ноу-хау, замонавий ускуналар қўлланган ҳолда юксак технологияли бўлиши;

ижтимоий масалалар, биринчи навбатда, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсиши масалалари ҳал этилишини таъминлаши лозим.


3. Ҳукумат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда белгиланган мезонларни ҳисобга олган ҳолда 2006 йилги Инвестиция дастурига, шу жумладан, йиғма рўйхатга киритилган лойиҳаларни танқидий таҳлил қилсин ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга тавсия этиладиган стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларининг аниқ рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этсин;

лойиҳалар ташаббускорлари билан биргаликда 2006 йилдан бошлаб, лойиҳаларни молиялаштириш ва бирга молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини маромига етказиш, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Кенгашига киритишни ташкил қилсин.


4. Мазкур Фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов

*) Илова берилмайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2006 йил, 6-сон, 353-модда














































Время: 0.1386
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск