Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

ЎзССР Президентининг 25.05.1991 й. ПФ-210-сон "Аҳолига ёрдам кўрсатиш ва табиий офат оқибатларини тугатиш тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.05.1991 й.

N ПФ-210

АҲОЛИГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ВА ТАБИИЙ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИНИ

ТУГАТИШ ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Табиий офатдан жабрланган аҳолига, ижарачиларга ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида:


1. Ўзбекистон ССР Молия вазирлиги ва Ўзбекистон ССР Давлат суғурта бошқаруви етказилган зарар миқдорини қонунда белгиланган тартибда аниқласин ва уни жабрланган аҳолига тўласин, бу ишга жойлардаги молия, суғурта ҳамда бошқа тегишли идораларни жалб этсин. Компенсациялар тўлаш бир ойлик муддат ичида тугатилсин.


2. Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, район ва шаҳар Советларининг ижроия комитетлари, қишлоқ, посёлка ва овул Советлари барча мавжуд манбалар ва имкониятлар ҳисобидан жабрланган аҳолига аниқ-равшан моддий ёрдам кўрсатишда бевосита қатнашсинлар.


3. Аҳолига, ижарачиларга ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига катта зарар етганини эътиборга олиб, Ўзбекистон ССР Давлат суғурта бошқаруви белгилаганидан ташқари, республика ва маҳаллий бюджетлардан ҳар бир оилага 300 сўм миқдорида аниқ бир мақсадга қаратилган пул нафақаси ажратилсин.


4. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси (ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков) табиий офат яксон қилган ва ювиб кетган экинларни тиклаш мақсадида зарур миқдорда ўғит, уруғлик, кўчатлар ва бошқа материалларни аҳолига ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига сотиш учун излаб топсин.


5. Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон ССР Савдо вазирлиги, Ўзбекистон ССР Давлат кооператив таъминот комитети ва Ўзбекистон ССР Қурилиш саноати материаллари вазирлиги, Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия комитетлари аҳолига ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига табиий офат натижасида вайрон бўлган уйлар ва бошқа иншоотларни тиклаш учун зарур бинокорлик материалларини биринчи навбатда ажратиш ва сотишни таъминласинлар. Бир ҳафталик муддатда ана шу мақсадларда бозор жамғармаларини кўпайтириш, бунга давлат жамғармаларини қайта тақсимлаш ҳам киради, тўғрисидаги таклифлар киритилсин.

Республика қурилиш ташкилотлари уй-жой фонди ва бошқа иншоотларни тиклашга зудлик билан ёрдам берсинлар. Ўзбекистон ССР Иқтисод комитети ва Ўзбекистон ССР Молия вазирлиги ушбу қурилиш ташкилотларининг шу йилги режа-молия кўрсаткичларига тегишли тузатишлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва профилактика ишларини ташкил этиш учун ҳаракатчан гуруҳлар тузиб, уларни республиканинг тегишли минтақаларига юборсин.


7. Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия комитетлари, район ижроия комитетлари, қишлоқ, посёлка ва овул Советлари меҳнатга лаёқатли барча аҳолини табиий офат оқибатларини тугатиш юзасидан бир ҳафталик умумхалқ ҳашарини ўтказиш учун жалб этишга доир кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.


8. Ҳукумат комиссияси (ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков) Ўзбекистон ССР вазирликлари ва идораларининг, жойлардаги совет ҳамда хўжалик идораларини табиий офат оқибатларини тугатиш, ажратилаётган барча моддий ва бошқа ресурсларини ўз вақтида тақсимлаш ҳамда уни жабрланганларга етказиб беришга доир амалий ишларни мувофиқлаштирсин.


9. Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати республикамизнинг бутун аҳолисига ва биринчи навбатда жабрланганларга мурожаат этиб, республикада табиий офат зарар етказган ишчиларнинг аҳволини енгиллаштириш учун барча зарур чоралар кўрилишига, ҳеч ким ёлғиз қолмаслигига, ҳар бир кишига эътибор берилиши ва аниқ ёрдам кўрсатилишига сизларни тўла-тўкис ишонтиради.

Ўзбекистоннинг меҳнаткаш халқига хос бўлган юксак интизомни, одамлар жипслиги ва ўзаро ёрдамни, ҳар бир кишига раҳм-шафқат ва меҳр-мурувватни кучайтириш ҳозирги кунда ҳар қачонгидан кўра кўпроқ талаб этилади.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Республикасининг Президенти                                              И. Каримов

“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1991 й., 7-сон, 133-модда










































Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск