Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат улуши акцияларига (давлат пайига) дивидендлар ҳисобланиши ва тўланишини назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.04.2002 й. 1121-сон билан рўйхатга олинган 25.03.2002 й. Молия вазирлигининг 47-сон, Давлат мулки қўмитасининг 10-1-48-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-33-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 11 апрелда 1121-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат мулки қўмитаси ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2002 йил 25 мартда 47, 10-1-48,

2002-33-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.


Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат улуши

акцияларига (давлат пайига) дивидендлар ҳисобланиши

ва тўланишини назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ва давлат мулки базасида барпо этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 404-сон, 1997 йил 20 октябрдаги "Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан олинган маблағлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 481-сон ва 2001 йил 31 декабрдаги "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида" 490-сон қарорларига асосан ишлаб чиқилган ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат улуши акцияларига (давлат пайига) дивидендлар ҳисобланишини ва тўланишини назорат қилиш тартибини белгилайди.


II. ДАВЛАТ УЛУШИ АКЦИЯЛАРИГА

(ДАВЛАТ ПАЙИГА) ЭГА ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат рақобат қўмитаси) ва унинг ҳудудий органлари Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига (кейинги ўринларда - назорат қилувчи орган) устав фондида давлат улуши акцияларига (давлат пайига) эга, барпо этилган (хусусийлаштирилган) хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тақдим этиб, унда хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик манзили, шунингдек тайинланган давлат ишончли вакиллари (ишончли бошқарувчилар) кўрсатилади.

4. Назорат органи Давлат рақобат қўмитасидан олинган ҳужжатлар асосида хўжалик юритувчи субъектга мазкур Низом кўчирма нусхасини амал қилиш ва бажариш учун юборади. Назорат органи томонидан шунингдек давлат ишончли вакилларига (ишончли бошқарувчиларга) уларга хизмат кўрсатувчи банклардаги барча банк ҳисобварақлари, банк кодлари тўғрисидаги маълумотлар, солиқ тўловчининг идентификация рақами, раҳбар ва бош бухгалтернинг исм-шарифи, хўжалик юритувчи субъект телефонлари ва факсларининг рақамлари тақдим этилиши тўғрисида сўровнома юборилади. Талаб қилинаётган ахборотни назорат органига тақдим этиш муддати сўровнома олинганидан бошлаб 20 (йигирма) кундан ошмаслиги керак.

5. Хўжалик юритувчи субъект қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари бу ҳақда тегишли назорат органига маълум қиладилар.


III. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ УЛУШИ АКЦИЯЛАРИГА (ДАВЛАТ ПАЙИГА)

ҲИСОБЛАНГАН ДИВИДЕНДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

АХБОРОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


6. Устав фондида давлат улуши акциялари (давлат пайи) бўлган хўжалик юритувчи субъект  ҳисобот давридаги хўжалик фаолиятининг якунлари ва давлат улуши акциялари (давлат пайлари) бўйича ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги ахборотни дивидендларни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб 15 кундан кечиктирмай назорат органига тақдим этади.

Назорат органига тақдим этиладиган ҳисобот давридаги хўжалик фаолиятининг якунлари тўғрисидаги ахборотга қ

...
Время: 0.1416
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск