язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати/ Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 11.04.2011 й. 1-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.05.2011 й. 1712-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.05.2011 й.

N 1712-3




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

11.04.2011 й.

N 1


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар томонидан якка

тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни

ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида

[Кўчирма]


(2011 йил 2 июндан кучга киради)


14. Кенгашнинг 2007 йил 23 августдаги 01-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1712, 2007 йил 3 сентябрь) 7-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Бош вазир, Кенгаш раиси                                                          Ш. Мирзиёев






Қарорга

7-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги

тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш


10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Истисно тариқасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий ва товар ҳужжатларини текшириш зарурати бўлган ҳолларда, камерал назорат натижасида аниқланган солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари асосида, Кенгаш қарори билан якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини бундан кўпроқ, лекин 5 иш кунидан ошмаган муддатда текшириш ўтказиш кўзда тутилиши мумкин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 213-модда.