ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2011 й. 139-сон "Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2011 й.

N 139



ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш соҳасида ягона техника сиёсатини амалга ошириш доирасида, йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, улар томонидан йўловчилар ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2012 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги:

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси, "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда лицензияланадиган йўналишсиз таксиларга амалдаги техник талаблар ва стандартларга жавоб берадиган бир турдаги ҳисоблагичлар (таксометрлар) ўрнатиш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ҳисоблагичлар (таксометрлар) ва таниш белгиларини ишлаб чиқариш (етказиб бериш) бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган, ташқи ва ички маълумотларга эга бўлмаган йўналишсиз таксиларда йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш юзасидан жавобгарлик белгилаш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари билан биргаликда 2012 йил 1 январдан бошлаб ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган, ташқи ва ички маълумотларга эга бўлмаган йўналишсиз таксиларга лицензиялар берилишини тақиқласин;

икки ҳафта муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг талаблари ва топшириқларини амалда бажариш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишсиз таксиларга бериш учун давлат рақами белгиларининг махсус сериясини ажратсин;

оммавий ахборот воситаларида йўналишсиз таксиларга бериладиган давлат рақами белгилари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2012 йил 1 январгача бўлган муддатда ташувчилар, маҳаллий бюджет ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойлари қурилишини (барпо этилишини) таъминласинлар.


5. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (Абдувалиев) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари Ички ишлар вазирлиги (Матлюбов), Давлат солиқ қўмитаси (Парпиев) билан биргаликда:

йўналишсиз таксилар техник ҳолати ва асбоб-ускуналарининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ташқи ва ички маълумотларга эга бўлиш талабларига мувофиқлигини назорат қилиш бўйича мунтазам равишдаги қўшма рейд текширувларини фаоллаштирсинлар;

автотранспорт воситалари эгалари ўртасида йўналишсиз таксилар ишига жорий этилаётган талаблар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун, шу жумладан, йўналишсиз таксиларда йўловчилар ташиш соҳасида яратилаётган қулай шарт-шароитлар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.А. Хўжаев ва У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 18 майдаги

139-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартириш


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари 100-бандининг биринчи хатбошига "нақд пул билан" сўзларидан кейин "ёхуд ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланган ҳолда банк пластик карточкалари маблағлари билан" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:

"л) йўналишсиз таксиларнинг техник ҳолати ва асбоб-ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига, ташқи кўринишига ва анжомларига, ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги";

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 201-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 36-модда










































Время: 0.1447
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск