Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шартномаларнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2011 й. 143-сон "Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2011 й.

N 143


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон қарорига мувофиқ ҳамда лизинг фаолиятини янада такомиллаштириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлаш ва банкдан ташқари молия хизматлари кўрсатиш соҳасида рақобатбардошлиликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган этиб белгилаш ва унга қуйидаги функцияларни юклаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасида регулятив базани ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш;

лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштириш, шунингдек бозорнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

лизинг хизматлари соҳасида, шу жумладан, халқаро нормалар ва стандартларни таҳлил қилиш асосида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш юзасидан таклифлар киритиш;

лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида марказий аппаратнинг бошқарув ходимлари чекланган сонини кўпайтирган ҳолда штатдаги ходимлар сони икки нафар бўлган лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси ташкил этилсин.


3. Белгилансинки, лизинг хизматлари кўрсатиш соҳасида ахборот тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш статистика органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектларнинг лизинг фаолияти бўйича статистика ҳисоботини қайта кўриб чиқсин ва зарурият бўлганда белгиланган тартибда жорий этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 203-модда.
































Время: 0.2213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск