Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 15.04.2002 й. 1124 сони билан рўйхатга олинган 23.01.2002 й. МВ 27-сон, ДБҚ 02/8-2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 15 апрелда 1124-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва ДБҚнинг

2002 йил 23 апрелдаги

27; 02/8-2-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган

товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ишлар ва хизматлар импортига нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби алоҳида йўриқнома билан белгиланади.



II. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАР


2. Импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлиб ушбу товарларни импорт қиладиган юридик  шахслар, шунингдек бож тўламасдан ўз эҳтиёжлари учун меъёридан ортиқча товарлар олиб кирадиган жисмоний шахслар ҳисобланади.

3. Қўшилган қиймат солиғини бевосита декларант ёки исталган манфаатдор шахс, агар қонун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўлаши мумкин.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ

СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


4. Қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект бўлиб Ўзбекистон Республикасининг божхона қонунларига биноан белгиланган божхона режимларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарлар (шу жумладан МДҲ мамлакатларидан импорт қилинадиган товарлар) ҳисобланади.

Мазкур Йўриқномада товар деганда истеъмолга мўлжалланган ва

...
Время: 0.1494
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск