Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2002 й. 134-сон "2002 йилда шоли экиладиган майдонлар ва шоли етиштириш ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2002 й.

N 134



2002 ЙИЛДА ШОЛИ ЭКИЛАДИГАН

МАЙДОНЛАР ВА ШОЛИ ЕТИШТИРИШ

ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан шоли етиштириш самарадорлигини ошириш асосида аҳолининг гуручга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг кутилаётган сув таъминотини ҳисобга олган ҳолда 2002 йилда шоли экиладиган майдонлар, шоли етиштириш ва уни давлат ресурсларига сотиш ҳажмлари тўғрисидаги таклифига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин. Фарғона водийси ва 1-иловада кўрсатилмаган бошқа вилоятлар хўжаликларида шоли экиш қатъий тақиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида шоли экин майдонлари фақат ихтисослаштирилган хўжаликлар ҳудудларида жойлаштирилсин. Шу билан бирга шоли экин майдонларининг Қорақалпоғистон Республикасининг қирғоқ бўйидаги ерларида ва жанубий туманларида жойлаштирилишига йўл қўйилмасин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлнги "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йилда шолининг юқори ҳосилли, эртапишар навларининг қулай агротехник муддатларда, сув кафолатли бериладиган туманларда экилишини таъминласинлар. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида шолини кўчат усулида экиш технологияси кенг қўллансин, бунинг учун мавжуд махсус техника-паркидан фойдаланилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамда коллектор ва каналларни тозалаш, уларнииг тубини чуқурлаштириш, шунингдек ташланма сув ҳавзаларидаги мавжуд сувлардан фойдаланиш ҳисобига қўшимча сув ресурсларини жалб этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар. Коллектор-дренаж сувларини чиқариш учун қўшимча насос агрегатлари ўрнатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 2002 йил шоли ҳосилидан уруғлик етиштириш ва "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси корхоналарига етказиб бериш бўйича 2-иловага мувофиқ топшириқ белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, уруғчилик хўжаликлари давлат ресурсларига товарбоп шоли сотишни фақат уруғлик шоли ғамлаш топшириқлари бажарилгандан кейингина амалга оширадилар.


5. Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг бошланғич уруғчиликни амалга оширишини, шоли навларининг асосий оригинатори ва уларнинг ягона етиштирувчиси, шунингдек юқори репродукцияли - суперэлита ва элита уруғлик етказиб берувчи эканлигини эътиборга олиб, 2002 йилда Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти давлат ресурсларига товарбоп шоли сотишдан озод қилинсин.


6. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда товарбоп шоли харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузилишини 2002 йил 1 майгача таъминласинлар.


7. "Ўздонмахсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Давлат эхтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 2002 йил 1 августгача шоличилик хўжаликларига товарбоп ва уруғлик шоли давлат харидлари умумий суммасининг 50 фоизгачаси миқдорида босқичма-босқич аванс бериб боришни амалга оширсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда товар ва уруғлик учун харид қилинадиган шолининг харид (шартномавий) нархлари бўйича 2002 йил 1 августгача таклиф киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 22 апрелдаги

134-сон қарорига

1-ИЛОВА



2002 йилда шоли экиладиган майдонлар,

шоли етиштириш ва харид қилиш ҳажмлари


Экин майдони

(минг гектар)


Ҳосилдорлик

(га/ц)


Ялпи ҳосил

(минг тонна)


Давлат ресурсларига

сотиш (минг тонна)


Қорақалпоғистон Республикаси


15,0

33,0

49,5

29,7

вилоятлар:






Сурхондарё


5,0

33,0

16,5

9,9

Сирдарё


6,0

32,0

19,2

11,5

Тошкент


9,0

37,8

34,0

20,4

Хоразм


10,0

40,0

40,0

24,0

Жами:


45,0

35,4

159,2

95,5





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 22 апрелдаги

134-сон қарорига

2-ИЛОВА



2002 йил ҳосилидан уруғлик шоли етиштириш ва

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси

корхоналарига етказиб бериш бўйича

ТОПШИРИҚ

(тонна)


Уруғлик тайёрлаш

ҳажми, ҳаммаси


шу жумладан:


юқори

репродукцияли

(элита, IR)


Навдор


Қорақалпоғистон Республикаси


3750

100

3650

вилоятлар:





Сурхондарё


1250

200

1050

Сирдарё


1500

400

1100

Тошкент


2250

600

1650

Хоразм


2500

100

2400

Жами:


11250

1400

9850










































Время: 0.1817
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск