Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.03.2011 й. ПҚ-1500-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бюджетини ҳамда 2011 йилда болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2011 й.

N ПҚ-1500


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БОЛАЛАР СПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ БЮДЖЕТИНИ

ҲАМДА 2011 ЙИЛДА БОЛАЛАР СПОРТИ ОБЪЕКТЛАРИ,

СУЗИШ ҲАВЗАЛАРИ ВА БОЛАЛАР МУСИҚА ҲАМДА

САНЪАТ МАКТАБЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШНИНГ

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгашининг 2011 йил 25 февралдаги қарорини ижро этиш ҳамда болаларни, айниқса қизларни спорт билан шуғулланишга янада кенгроқ жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ўсиб келаётган авлодни жисмоний ривожлантириш ва соғлиғини мустаҳкамлашни таъминлаш, шунингдек уларнинг ижодий қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда маданий савиясини ошириш мақсадида:


1. Республика ва ҳудудий ташкилотлар ҳамда корхоналар, шунингдек хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 1-3-иловаларга* мувофиқ прогноз ҳажмларда ихтиёрий ҳайрия ёрдамини йўллаш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурлари 6, 6а ва 6б-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин:

ижтимоий соҳа объектлари қурилиши бўйича ихтисослашган пудрат ташкилотлари ўртасида болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурларига киритилган объектлар бўйича танлов савдоларини 2011 йилнинг 20 мартигача якунлаш;

танлов савдолари натижалари тасдиқлангач танлов ғолиблари билан ўн кун муддатда пудрат шартномаларини тузиш ҳамда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни ўз вақтида молиялаштира бошлаш;

болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини намунавий лойиҳаларга ҳамда тасдиқланган қурилиш нормалари ва қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолда қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек эксплуатация хавфсизлиги талабларига риоя этиш;

болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг тасдиқланган параметрларини белгиланган муддатларда самарали ҳамда сифатли бажариш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш кўмитаси Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда, болалар спорти объектларида, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бажарилаётган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатига нисбатан қўйилаётган талабларга қатъий риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2011 йилда ишга тушириладиган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини белгиланган нормалар ва стандартларга мувофиқ зарур ускуналар ва анжомлар билан ўз вақтида жиҳозланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Жамғарманинг ҳар йилги даромади ва харажатлари параметрларини шакллантиришда алоҳида модда билан, биринчи навбатда қишлоқ жойлардан ва ижтимоий мададга муҳтож бўлган оилалардан, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари - айниқса қизлар учун спорт кийимларини харид қилишга харажатларни назарда тутсин.

Белгилансинки, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан "Ўзбекенгилсаноат" ДАК таркибидаги ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилинадиган спорт кийимлари нулинчи ставка бўйича қўшилган қиймат солиғига тортилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига маблағлар ўз вақтида келиб тушишини таъминласин;

2011 йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий филиаллари томонидан болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактаблари қурилиши объектларига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва смета харажатларига риоя этилиши устидан текширувларни амалга оширсин ҳамда бажарилган ишларнинг натижалари бўйича Жамғарма Васийлик кенгашига ахборот бериб борсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракдаги йиғилишларида мазкур Қарор билан тасдиқланган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурлари амалга оширилишини кўриб чиқсин, уларнинг ўз вақтида ишга туширилиши ва зарур ускуна ҳамда анжомлар билан жиҳозланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 3-сон, 80-модда





















































Время: 0.1565
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск