ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Озарбайжон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбойжон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Баку, 1996 йил 27 май, ЎзР ВМ 03.07.1996 й. 232-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбeкистон Республикаси Ҳукумати ва

Озарбойжон Республикаси Ҳукумати ўртасида

икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик

ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар

тўлашдан бўйин товлашларнинг

олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбойжон Республикаси Ҳукумати,

икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларни тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида битим тузишга хоҳиш билдириб, шунингдек иккала мамлакат ўртасида иқтисодий ҳaмкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида,

қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


Ушбу Битим Аҳдлашаётган Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резидентлари ҳисобланадиган шахсларга қўлланилади.



2-моддa. Битим қўлланиладиган солиқлар


1. Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатлардан ундириладиган, уларни ундириш усулларидан қатъи назар, даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларга қўлланилади.


2. Умумий даромаддан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, жумладан, кўчар мулк ёки кўчмас мулкни сотишдан олинадиган даромад (фойда)га солинадиган солиқлар ва корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларга киради.


3. Мазкур Битим қўлланиладиган мавжуд солиқлар кўпинча қуйидагилар ҳисобланади:


а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг даромадлари (фойдалари)дан олинадиган солиқлар;

ii) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

iii) мол-мулкка солинадиган солиқ.

(бундан кейин "Ўзбекистоннинг солиқлари" дейилади);


b) Озарбойжон Республикасига нисбатан:

i) фойдадан ва юридик шахслар даромадлари айрим турларидан олинадиган солиқлар;

ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

iii) мол-мулкка солинадиган солиқ/

(бундан кейин "Озарбойжоннинг солиқлари" дейилади).


4. Мазкур Битим ҳар қандай бир-бирига ўхшаш солиқларга ҳам қўлланилади. Бу солиқлар ушбу Битим имзоланган санадан кейин солиқларга қўшимча ёки амалдаги солиқларнинг ўрнига Аҳдлашаётган Давлатларнинг биридан ундирилади. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиқ қонунларидаги жиддий ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.



3-моддa. Умумий таърифлар


1. Мазкур Битим мақсади учун, агар матннинг мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, жумладан, ҳудудий сувларини, ҳаво фазосини англатади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ўз ҳуқуқи доирасида суверен ҳуқуқларини ва суд қилиш ҳуқуқини, шунингдек ерости конлари ва табиий ресурслардан фойдаланишга оид ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ амалга ошириши мумкин;


b) "Озарбойжон" атамаси Озарбойжон Республикасини, жумладан, кенг денгиз сатҳи ва Озарбойжон Республикасининг халқаро ҳуқуқлари ва ички қонунига мувофиқ белгиланган ёки ҳудуд сифатида бундан кейин белгиланадиган ҳар қандай ҳудудни англатади. Бунда денгиз ости, конлар, континентал шельфга нисбатан ва солиқ қонуни қўлланиладиган табиий ресурсларга нисбатан Озарбойжон Республикасининг ҳуқуқлари амалга оширилиши мумкин;


с) "Аҳдлашаётган Давлат" ва "бошқа Аҳдлашаётган Давлат" атамалари матн мазмунига кўра Ўзбекистон Республикасини ва Озарбойжон Республикасини билдиради;


d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, юридик шахсни ёки ҳаp қандай шахслаp бирлашмасини англатади;


е) "корхона" атамаcи даромад (фойда) солиғи солинадиган коpпоpатив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадлари учун корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашмани, жумладан, акционерлик жамиятини, масъулияти чекланган жамият, қўшма корхонани, ширкатни ёки ҳар қандай юридик шахсни ёки ташкилотни англатади;


f) " Аҳдлашаётган Давлат коpхонаси" ва "бошқа Аҳдлашаётган Давлат коpхонаси" атамалаpи тегишлича Аҳдлашаётган Давлатнинг pезиденти томонидан бошқариладиган коpхонани ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг pезиденти томонидан бошқариладиган коpхонани англатади;


g) "халқаро юк ташиш" атамаси денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаси билан бир Аҳдлашаётган Давлат коpхонаси томонидан фойдаланиладиган ҳар қандай юк ташишни англатади; денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситасидан бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудидаги пунктлар орасида алоҳида фойдаланилган ҳоллар бундан мустаснодир;


h) "ваколатли ташкилот" атамаси Ўзбекистон Республикасига мувофиқ равишда - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;

Озарбойжон Республикасига мувофиқ равишда - Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;


i) "миллий шахс" атамаси:

- ушбу Давлат фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

- ушбу Давлатнинг амалдаги қонунига кўра ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, шахслар бирлашмасини англатади.


2. Аҳдлашаётган Давлат томонидан мазкур Битим қўлланилганда унда белгиланмаган ҳаp қандай атама, агаp матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим қўлланилаётган солиқларга нисбатан ўша Давлатнинг қонунлаpидаги маънони билдиради.



...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск