ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 27.05.2011 й. 148-сон "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.06.2011 й. 1494-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2011 й.

N 1494-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

27.05.2011 й.

N 148


БУЙРУҒИ



Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп

моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни,

гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган

беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 13 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда) ҳамда "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2005 йил 15 июндаги 278-сон буйруғи (рўйхат рақами 1494, 2005 йил 15 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 212-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                            А. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни

нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик

ёки   заҳарвандлик  билан  касалланган   беморларни

ҳисобга олиш ва кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Ушбу Йўриқнома гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи, шунингдек гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган вояга етмаган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб боришга татбиқ этилмайди".


2. 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ёши ўн тўртга тўлмаган вояга етмаганларга эса - уларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг илтимосига ёхуд уларнинг розилигига кўра" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 241-модда.






























Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск