язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Валютани тартибга солиш/ Марказий банк Бошқарувининг 21.05.2011 й. 16/1-сон "Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2011 й. 1839-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2011 й.

N 1839-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.05.2011 й.

N 16/1


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан

валютавий своп операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча

киритиш ҳақида


(2011 йил 13 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (янги таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 123-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига қилган ташрифи мобайнида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 179-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 28 июндаги 15/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1839, 2008 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 293-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом"га иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан

валютавий своп операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча


Қуйидаги таҳрирдаги 47-банд билан тўлдирилсин:

"47. Мазкур Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг халқаро битимлари доирасида тузилган Марказий банк ва ваколатли банклар ўртасидаги валютавий своп операцияларига қўлланилмайди.

Ушбу операциялар савдо тизимидан ташқарида бевосита Марказий банк ва ваколатли банклар ўртасида томонларнинг келишувларига асосан амалга оширилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 242-модда.