язык интерфейса

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 3 июнда 2232-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2011 йил 18 майдаги

81-сон буйруғига

ИЛОВА



Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган

микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни

сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа

ташкилотларга бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда) мувофиқ ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни (бундан буён матнда микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар деб юритилади) сақлаш ва ишлатиш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.


2. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар патоген фаоллиги бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган I, II ва III гуруҳдаги касалликларни қўзғатувчиларга бўлинади.


3. Ташкилотларнинг микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ҳамда бошқа ташкилотларга бериш борасидаги ишларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.



II БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР ШТАММЛАРИ

ВА ЗАҲАРЛАРНИ САҚЛАШ ҲАМДА ИШЛАТИШ


4. Ташкилотлар томонидан микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ҳамда уларнинг фаоллиги бир маромда бўлишини таъминлаш ва янгилаш, шунингдек бошқа ташкилотларга бериш ветеринария-санитария талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

I ва II гуруҳга кирувчи одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган (зооантропоноз) касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ва уларнинг фаоллиги бир маромда бўлишини таъминлаш ва янгилаш, шунингдек бошқа ташкилотларга беришда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этиш талаб этилади.


5. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш ишларини амалга оширувчи ходимлар рўйхати ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.


6. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш меҳнат муҳофазаси тўлиқ таъминланган бино ва иншоотларнинг махсус хоналарида амалга оширилади.


7. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни ишлатувчи ташкилотларда, ушбу қўзғатувчиларни сақлаш учун махсус хона ташкил этишнинг имкони мавжуд бўлмаганда, уларни сақлаш тақиқланади.

Тирик вакциналар, озуқа муҳитлари, ҳужайра ва тўқима культураларини тайёрловчи ташкилотларнинг юқумли касалликлар қўзғатувчилар коллекциясига эга бўлиши тақиқланади.


8. Микроорганизмлар штаммлари ўта қулай шароитларда, уларни максимал узоқ яшовчанлигини таъминловчи консервацияланган ёки лиофилланган ҳолда сақланиши лозим.


9. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш хоналари товуш ва ёруғлик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши керак.


10. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш жойлари, ҳарорати -20°С дан -60°С гача бўлган махсус музлатгич камералари ва такрорловчи музлатгич агрегатлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


11. Микроорганизмлар штаммлари ноёб, эталон ва ишлаб чиқариш штаммлари тозалигини сақлаш ва бошқа касалликлар қўзғатувчилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга риоя этиш лозим:

бир хонада ва биохавфсизлик шкафида битта микроорганизм штамми билан ишлаш;

иш бошлашдан олдин ва иш тугаганидан сўнг асбоб-ускуналар, халатлар, қалпоқ (рўмол) ва пойабзалларни стериллаш;

зарарланган озуқа муҳитлари, ҳужайра ва тўқима культуралари ҳамда зарарланган эмбрионларни флаконларга ва пробиркаларга йиғиш ҳамда резина тиқин билан беркитиш, идишларни пухталик билан рақамлаб, уларни микроорганизм штамми номи, тартиб ва пассаж рақамлари, қабул қилинган санаси туширилган ҳамда зарарсизлантириш санаси аниқ ёзилган ёрлиқ билан таъминлаш;

йиғилган материалларни бошқа касалликларни қўзғатувчи микроорганизм штаммлари йўқлиги ва юқувчанлик фаоллигига кўра текширувдан ўтказиш, шундан сўнг узоқ муддат сақлаш учун материал билан лиофиллаш. Бунда лиофиллашга қадар йиғилган материаллар муҳрланган совуқхонада 0 - 4°С гача бўлган ҳароратда сақланади (лиофиллашдан олдин штаммлар бир меъёрда сақловчи моддалар билан бирлаштирилади ва ампулаларга 0,5 дан 1,0 куб.см гача ҳажмда қадоқланади);

микроорганизм штаммлари солинган ампула, пробирка ва флаконлар касалликларни қўзғатувчи штамм турининг номи, серия ва пассаж рақамлари ҳамда лиофиллаш санаси аниқ туширилган ёрлиқларга эга бўлиши;

микроорганизм штаммларини лиофиллаш ишларини уларнинг қуритишдан олдин ва кейин зарарсизлантирилиши мумкин бўлган мосламаларда ўтказиш. Бунда бир мосламада бир вақтда битта микроорганизм штаммини қуритишга рухсат этилади. Ампулаларни кавшарлаш вакуум орқали ёки вакуумсиз ўтказилади, инсон учун ўта хавфли микроорганизм штаммлари бундан мустасно, бундай штаммлар солинган ампулалар вакуумсиз ёки суюқ азот билан кавшарланади;

лиофилланган материаллар солинган вакуум остида кавшарланган ампулаларни вакуум ҳолатига, қолдиқ намликка ва юқувчанлик фаоллигига кўра текширувдан ўтказиш. Бунда текширишдан сўнг ампулалар картон қутиларга ва чуқурчали ёки ғаладонли металл контейнерларга тахланади, сўнгра улар ҳарорати -20°С дан -60°С гача бўлган махсус музлатгич камераларига жойланиб, ушбу камералар муҳрланади. Барча ампулаларнинг қатъий ҳисоби юритилади.


12. Янгиланган ва лиофиллаб қуритилган микроорганизм штаммлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ уларнинг барча асосий хусусиятлари акс эттирилган штамм паспорти билан бирга ташкилотнинг лабораторияси (махсус хонаси)да сақланиши лозим.


13. Лаборатория (махсус хона)ларда микроорганизм штаммларининг сақланишини назорат қилиш мақсадида, уларнинг фаоллиги мунтазам равишда текширувдан ўтказиб турилади. Бунда текшириш муддатлари касалликлар қўзғатувчиларининг ўзига хос биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Юқувчанлик даражасининг сезиларли пасайишида (10-1 ва 10-2 гача) микроорганизм штаммларининг фаоллиги сезгир ҳайвонларга пассаж қилиш йўли билан тикланади, сўнгра ушбу штаммлар лиофилланади ва сақлашга қўйилади.


14. I ва II гуруҳга кирувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш билан шуғулланмайдиган ташкилотлар томонидан ушбу касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар аниқланганда, улар бир ой муддатда Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институтига топширилиши лозим.



III БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР ШТАММЛАРИ

ВА ЗАҲАРЛАРНИ БИР ТАШКИЛОТДАН БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАРГА БЕРИШ


15. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотнинг ичида бериш ва топшириш ушбу ташкилот раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг ёзма рухсати билан амалга оширилади.


16. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ёпиқ ва ташиш учун мослаштирилган металл контейнерлар ва ғаладонларда ташилади.


17. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга бериш, ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва гербли муҳр босилган расмий талабнома ва ишончнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.


18. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар лигнинга ёки гигроскопик пахтага ўралган ва металл ғаладонларга жойланган ампула, пробирка ва флаконларда берилади. Бунда металл ғаладонлар пломбаланиб, сурғучли муҳр босилган ҳамда ёғоч қутига жойланган бўлиши лозим. III гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар картон ёки ёғоч қутиларда, махсус синмайдиган ғаладонларга жойланган ампула, пробирка ва флаконларда берилади.


19. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга бериш кузатувчи орқали махсус ажратилган транспортда ташиш орқали рухсат этилади. Узоқ масофаларга поезд билан ташиш икки нафар ветеринария ёки тиббиёт врачи кузатувида амалга оширилади.

III гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ҳамда аттенуацияланган (кучсизлантирилган) вакцина штаммлари кузатувчи орқали ушбу Низомда назарда тутилган барча шартларга қатъий риоя этилган ҳолда берилади.


20. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ташкилотдан ташқарига кавшарланган ампула, пробирка ёки флаконларда лиофил қуритилган ҳолатда, шунингдек натив (аралашмаларсиз) ҳолатда беркитилган пробирка ёки флаконларда берилади. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларнинг натив штаммлари муз, қуруқ муз солинган термосда, терможамадонда ёки суюқ азотли Дьюар идишларида ташилади.

Тирик ва касаллик чақирувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлардан ташкил топган тез бузиладиган биологик моддалар шиша флаконларга ёки яхшилаб беркитилган қалин шиша найга ёки кавшарланган ампулага солинган ҳолда берилади. Бунда, идиш герметик беркитилган бўлиши зарур. У бир неча марта қалин сингдирувчи мато (гигроскопик пахта, жун газлама ёки ип газлама қопчиқ) билан ўралган, юқори ва пастидан дукдаги йигирилган ип билан боғланган бўлиши лозим. Шу тарзда ўралган идиш мустаҳкам, яхши ёпиладиган металл қутига солинади. Ички идиш ва металл қути орасидаги сингдирувчи модда, зарарланиш ҳолларида ички идишда бўлган ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган барча суюқликни сингдириш учун етарли миқдорда бўлиши керак. Металл қути шундай тайёрланиши ва ёпилиши керакки, бунда ҳар қандай зарарланиш имкони бартараф этилиши, шунингдек ушбу металл қути пахта ёки сингдирувчи материал билан ўралган бўлиши ва ҳимояловчи қутига шундай жойланиши керакки, бунда ҳар қандай силжиш бартараф этилиши лозим. Ушбу ҳимояловчи қути бир бўлак ичи бўш ёғочдан ёки металлдан ёхуд худди шундай мустаҳкам ва конструкцияга эга бўлган ташиш пайтида очиш мумкин бўлган яхши ёпиладиган қопқоқ билан таъминланган бўлиши керак.


21. Барча микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар, уларнинг штамм паспорти илова қилинган ҳолда берилиши шарт.


22. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақловчи йиғилган материаллар, органлар ва тўқималар 50 фоизли глицерин эритмаси солинган пробирка ёки флаконларда, пробирка ёки флаконлар резина ёки целлофан ғилофларга жойланган, муз солинган ҳолда пломбаланган ёки муҳрланган термосда берилади.


23. Ташкилотлар микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни ҳамда улардан олинган даволаш-профилактика препаратларини тегишли талабномалар асосида олишлари мумкин.


24. Ташкилотларда I ва II гуруҳ касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни қабул қилиш ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузиладиган ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари, тегишли лаборатория (махсус хона) мудири ва ушбу штаммлар билан ишловчи ветеринария врачидан иборат таркибда бўлган комиссия томонидан далолатнома тузилган ҳолда қабул қилинади.

Далолатномада қабул қилинган микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар солинган идишларнинг жойлашиши ва ҳолати, ичидаги материаллар ва уларнинг бутунлиги, шунингдек жўнатилган намуналарга ёрлиқ бўйича ҳужжатларнинг мувофиқлиги кўрсатилиши лозим. Далолатнома тузилгандан сўнг унинг бир нусхаси зудлик билан микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни берган ташкилотга юборилади.



IV БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР ШТАММЛАРИ

ВА ЗАҲАРЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


25. Ташкилотларда микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ҳамда уларнинг ҳаракати бўйича маълумотларни ҳисобга олиш юзасидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган 1 - 9-шаклларга мувофиқ журналлар юритилади.


26. Барча журналлар лаборатория мудири ёки ташкилот раҳбари томонидан журналларни сақлаш ва юритиш вазифаси топширилган масъул шахс томонидан сейфда ёки металл шкафда сақланади. Журналлар бетлари рақамланган, тикилган ва муҳрланган ҳолда бўлиши ҳамда ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган бўлиши лозим.


27. Ташкилотлар микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларнинг патоген ва нопатоген штаммларига, шунингдек ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин ҳамда заҳарларга эга бўлса, ҳар йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасига мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобот тақдим қилиши лозим. Ушбу ҳисобот ташкилот раҳбарининг имзоси ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.




Низомга

1-ИЛОВА



Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган

микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларнинг

патоген фаоллиги бўйича I, II ва III гуруҳдаги

касалликларни қўзғатувчилар

РЎЙХАТИ



I гуруҳ:


Бир неча турдаги ҳайвонларнинг оқсили, везикулали стоматити ва Рифт водийси иситмаси, чўчқаларнинг везикулали касаллиги, туялар ўлати, майда шохли моллар ўлати, қорамоллар ўлати, юқумли плевропневмонияси ва юқумли тугунли дерматити, қўйларнинг катарал иситмаси, қўй ва эчкиларнинг чечаги, отлар ўлати, чўчқалар классик ва африка ўлатлари, паррандаларнинг Ньюкасл касаллиги, паррандалар юқори патогенли грипп касаллиги қўзғатувчилари.



II гуруҳ:


Бир неча турдаги ҳайвонларнинг куйдирги, бруцеллёз, Ауэски касаллиги, туляремия, Ку иситмаси, гидроперикардит, лептоспироз, қутуриш, кампилобактериоз ва паратуберкулёзи, қорамолларнинг энзотик лейкоз, пўкаксимон энцефалопатия, пастереллёз, юқумли ринотрахеит, ёмон сифатли катарал иситма ва эфемер иситмаси, қўй ва эчкиларнинг юқумли агалактия ва Найроби (Африка гастроэнтерит) касалликлари, эчкиларнинг юқумли плевропневмонияси, қўйларнинг энзоотик аборти (хламидиоз), ўпка аденоматози, сальмонеллёз, скрепи ва прогрессив пневмонияси, отларнинг манқа, грипп, чечак, юқумли метрит, эпизоотик лимфангит, юқумли энцефаломиелит, юқумли анемия, ринопневмония, вирусли артерити, япония энцефалити ва венесуэла энцефаломиелити, чўчқаларнинг атрофик ринит, трансмиссив гастроэнтерит ва энтеровирусли энцефаломиелити, гўштхўр ҳайвонларнинг ўлати, паррандаларнинг чечак, тиф (сальмонеллёз), туберкулёз, микоплазмоз, пастереллёз, пуллороз, юқумли бронхит, юқумли ларинготрахеит, юқумли бурсит (Гамборо) ва Марек касаллиги, паррандалар хламидиози, ўрдакларнинг вирусли гепатити, вирусли энтерит ва ўлати, қуёнларнинг миксоматоз ва пастереллёз касаллиги, ботулин токсинларининг барча турлари.



III гуруҳ:


Бир неча турдаги ҳайвонларнинг туберкулёз, листериоз, токсоплазмоз, мелиоидоз, қорасон, ботулизм ва бошқа клостридиозлари, ҳайвонларнинг (қорамол ва қуёнлардан ташқари) пастереллёз касалликлари, қорамолларнинг актиномикоз, вирусли диарея ва вибрионли дизентерияси, ҳайвонларнинг (паррандалардан ташқари) сальмонеллёзи, майда шохли ҳайвонларнинг контагиоз эктима, некробактериоз, рикетсияли кератоконьюнктивит, брадзот ва энтеротоксемияси, отларнинг казеозли лимфаденит, коэтал экзантема, шол ва сальмонеллёз касалликлари, чўчқаларнинг сарамас, паррандаларнинг юқумли тумов, лейкоз, жўжаларнинг энзоотик энцефаломиелит касалликлари, шунингдек ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб барча токсин ва заҳарлар.






Низомга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

______________________________________

(ташкилот раҳбарининг имзоси, Ф.И.О.)

             

20___ й. "___" ___________


Янгиланган ва лиофиллаб қуритилган

микроорганизм штаммларининг

ШТАММ ПАСПОРТИ

1.

Штамм номи, унинг рақами ва бошқа шартли белгилари



2.

Ким, қачон ва қайси турдаги ҳайвондан ажратилган штамм



3.

Штамм олинган ташкилот номи ва штаммнинг олиш санаси



4.

Ҳозирги вақтда ушбу штамм ишлаб чиқариш штаммими ёки лаборатория штаммими



5.

Штаммни сақлаш усули (ҳарорат С°, озуқа муҳити)



6.

Озуқа муҳитларига қайта экиш ёки штаммларни янгилаш даври



7.

Штаммнинг культурал - биокимёвий хусусиятлари



8.

Штаммнинг серологик хусусиятлари



9.

Штаммнинг лаборатория ҳайвонларидаги биологик хусусиятлари (патогенлиги)



10.

Мойил ҳайвон орқали штаммни

пассаж қилиш сони ва санаси



11.

Штамм ҳақида қўшимча маълумотлар



            





Низомга

3-ИЛОВА



Микроорганизмлар ва вируслар штаммларининг, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ва заҳарларнинг

лабораторияга келтирилишини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

1-шакл

           

Т/р


Патологик

материал

келтирилган

сана


Қаердан

ва қайси

турдаги

ҳайвондан


Келти-

рилиш

мақсади


Мате-

риал

тури

ва сони


Текшириш натижаси


Ажра-

тилган

қўзғатув-

чи номи


Қўзға-

тувчи

тақдири


Масъул

ходим

имзоси


бактерио-

логик


био-

синов


сероло-

гик





      

       











Лабораторияларда мавжуд барча микроорганизмлар

ва вируслар штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга

мансуб токсинлар ва заҳарларни ҳисобга

олишнинг инвентарь

ЖУРНАЛИ


2-шакл

           

Т/р

Касалликларни

қўзғатувчилар-

нинг номи (лотин

ёки кирилл

алифбосида)


Штамм

тавсифи


Лабора-

торияга

келтирил-

ган санаси


Қаердан

келтирил-

ганлиги


Штамм

ажратил-

ган жой

ва ман-

баси


Штамм

ажратил-

ган сана


Штамм

ажрат-

ган

шахс


Кимга ва қачон

берилган

(пробирка,

флакон ва

ампулалар

сони)


Эслатма



      

      









Микроорганизмлар ва вируслар штаммлари,

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар

ҳамда заҳарлар ҳаракатини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


3-шакл

        

Сана


Штаммнинг номи


Штаммнинг тавсифи


Сақлаш


жойи


ҳарорат


сони


1


2

3

4

5

6

3-шаклнинг давоми

Кун давомида харажат миқдори (ампула, пробирка, флаконлар сони)


Иш кунининг охирида

қолдиқ миқдори


Эслатма


Сони


Ишда

ишлатил-

ган


Йўқотил-

ган


Берилган


қуруқ ҳолда


натив ҳолда



қуруқ

ҳолда


натив

ҳолда


кимга


сони


олган киши

имзоси


7


8

9

10

11

12

13

14

15

16

Микроорганизмлар ва вируслар штаммлари,

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар

ҳамда заҳарлар билан зарарлантирилган

ҳайвонларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


4-шакл

      

Т/р

Сана


Ҳайвон тури


Қайси штамм

билан зарарлан-

тирилди


Ойнинг

бошидаги

ҳайвонлар

сони


Ой

давомида

қўшилди


Ой давомида

касалланиб

ўлди


Ойнинг

охирида

тирик қолган

ҳайвонлар

сони


Масъул

ходим

имзоси



    

     








Микроорганизмлар ва вируслар штаммларини,

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар

ҳамда заҳарларни бир ташкилотдан

бошқа ташкилотларга бериш

ЖУРНАЛИ


5-шакл

       

Т/р


Талаб

тушган

сана


Талаб

қайси

ташкилот-

дан тушган


Штаммни

беришга рухсат

берган шахснинг

Ф.И.О. ва рухсат

берилган сана


Штамм номи

ва берилган

ампула,

пробирка,

флакон сони


Штамм

берил-

ган сана


Штаммларни

олган шахснинг

Ф.И.О., олган

санаси ва

ишончнома

рақами


Штамм

олган

шахснинг

имзоси


Штамм

берган

шахснинг

имзоси



     

      








       

    

     

Ажратиб олинган микроорганизмлар ва вируслар

штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб

токсинлар ҳамда заҳарларни ҳисобга

олиш ва йўқ қилиш

ЖУРНАЛИ

  

6-шакл

    

Т/р

Сана


Тек-

шириш

рақами


Қайси

жойдан

олинган


Қайси

мате-

риалдан

ажратилган


Ажратилган

штаммнинг

номи ва сони


Штаммнинг

тақдири

(йўқотилган,

берилган ва

қолдирилган

пробирка, флакон

сони)


Штаммнинг

олингани ёки

йўқотилгани

ҳақида имзо


Эслатма



    

     








       



Қабул қилинган ва жўнатиладиган микроорганизмлар

ва вируслар штаммлари, токсинлар ҳамда

зуҳурларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

      

7-шакл

   

Т/р

Олинган

сана


Қаердан

олинган


Олинган

штаммнинг

номи, шифри

ва рақами


Олинган

штаммнинг

миқдори


Штамм келтирган

шахснинг

Ф.И.О.


Штамм

олингани

ҳақида имзо


Эслатма



     

     







    



Микроорганизмлар ва вируслар штаммларининг,

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин ҳамда

заҳарларнинг хусусиятларини текшириш

натижаларини қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

8-шакл

   

Т/р

Қўзғатувчи

номи


Инвентарь

журнал

бўйича

рақами


Тек-

шириш

санаси


Мор-

фологик

хусусият-

лари


Культурал

хусусият-

лари


Био-

кимёвий

хусусият-

лари


Серологик

хусусият-

лари


Гемолитик

хусусият-

лари


Вирулент

хусусият-

лари


Эслат-

ма



     

    










       



Ташкилотдан чиқарилган ветеринария тадбирлари

учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар

штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб

токсин ва заҳарларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


9-шакл

   

Т/р

Штамм

учун ҳужжат

келган сана


Буюрт-

манинг

мазмуни


Давлат

ветеринария

бош бошқар-

маси бошли-

ғининг буйруқ

рақами ва

санаси


Берилган

штамм-

нинг

номи


Штамм

берил-

ган

сана


Берил-

ган

штамм

рақами

ва

шифри


Ампула,

пробир-

ка сони


Штамм

жўнатув-

чининг

манзили


Штамм

олингани

ҳақида

имзо


Эслат-

ма



      

      










           





Низомга

4-ИЛОВА


томонидан микроорганизмлар ва вируслар

(ташкилот номи)


культураларининг патоген ва нопатоген штаммларига, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсин ҳамда заҳарларнинг ҳаракати

бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария

бош бошқармасига топшириладиган

ҲИСОБОТ

   

Т/р

Касалликни

қўзғатувчи

номи


Штамм

номи


Ўлчов

бирлиги

(пробирка,

ампула

флакон сони)


Йил

бошида

мавжуд


Қўшил-

ди


Йил давомидаги

харажат (пробирка,

ампула флакон сони)


Йил

охирида

қолган

штамм-

лар сони


Штаммнинг

сифати (ишлаб

чиқариш,

эталон,

эпизоотик)


бе-

рилди


ишла-

тилди


йўқо-

тилди



      

      










"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 240-модда.