ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /

Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 03.06.2011 й. 2232-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 18.05.2011 й. 81-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 3 июнда 2232-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2011 йил 18 майдаги

81-сон буйруғига

ИЛОВА



Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган

микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни

сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа

ташкилотларга бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни (бундан буён матнда микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар деб юритилади) сақлаш ва ишлатиш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.


2. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар патоген фаоллиги бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган I, II ва III гуруҳдаги касалликларни қўзғатувчиларга бўлинади.


3. Ташкилотларнинг микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ҳамда бошқа ташкилотларга бериш борасидаги ишларини назорат қилиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилади.


II БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР ШТАММЛАРИ

ВА ЗАҲАРЛАРНИ САҚЛАШ ҲАМДА ИШЛАТИШ


4. Ташкилотлар томонидан микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ҳамда уларнинг фаоллиги бир маромда бўлишини таъминлаш ва янгилаш, шунингдек бошқа ташкилотларга бериш ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

I ва II гуруҳга кирувчи одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган (зооантропоноз) касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш ва уларнинг фаоллиги бир маромда бўлишини таъминлаш ва янгилаш, шунингдек бошқа ташкилотларга беришда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиш талаб этилади.

5. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш ишларини амалга оширувчи ходимлар рўйхати ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.


6. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш меҳнат муҳофазаси тўлиқ таъминланган бино ва иншоотларнинг махсус хоналарида амалга оширилади.


7. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни ишлатувчи ташкилотларда, ушбу қўзғатувчиларни сақлаш учун махсус хона ташкил этишнинг имкони мавжуд бўлмаганда, уларни сақлаш тақиқланади.

Тирик вакциналар, озуқа муҳитлари, ҳужайра ва тўқима культураларини тайёрловчи ташкилотларнинг юқумли касалликлар қўзғатувчилар коллекциясига эга бўлиши тақиқланади.


8. Микроорганизмлар штаммлари ўта қулай шароитларда, уларни максимал узоқ яшовчанлигини таъминловчи консервацияланган ёки лиофилланган ҳолда сақланиши лозим.


9. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш хоналари товуш ва ёруғлик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши керак.


10. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш жойлари ҳарорати - 20°С дан - 80°С гача бўлган махсус музлатгич камералари ва такрорловчи музлатгич агрегатлари билан жиҳозланган бўлиши керак.

11. Микроорганизмлар штаммлари ноёб, эталон ва ишлаб чиқариш штаммлари тозалигини сақлаш ва бошқа касалликлар қўзғатувчилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга риоя этиш лозим:

бир хонада ва биохавфсизлик шкафида битта микроорганизм штамми билан ишлаш;

иш бошлашдан олдин ва иш тугаганидан сўнг асбоб-ускуналар, халатлар, қалпоқ (рўмол) ва пойабзалларни стериллаш;

зарарланган озуқа муҳитлари, ҳужайра ва тўқима культуралари ҳамда зарарланган эмбрионларни флаконларга ва пробиркаларга йиғиш ҳамда резина тиқин билан беркитиш, идишларни пухталик билан рақамлаб, уларни микроорганизм штамми номи, тартиб ва пассаж рақамлари, қабул қилинган санаси туширилган ҳамда зарарсизлантириш санаси аниқ ёзилган ёрлиқ билан таъминлаш;

йиғилган материалларни бошқа касалликларни қўзғатувчи микроорганизм штаммлари йўқлиги ва юқувчанлик фаоллигига кўра текширувдан ўтказиш, шундан сўнг узоқ муддат сақлаш учун материал билан лиофиллаш. Бунда лиофиллашга қадар йиғилган материаллар муҳрланган совуқхонада 0 - 4°С гача бўлган ҳароратда сақланади (лиофиллашдан олдин штаммлар бир меъёрда сақловчи моддалар билан бирлаштирилади ва ампулаларга 0,5 дан 1,0 куб.см гача ҳажмда қадоқланади);

микроорганизм штаммлари солинган ампула, пробирка ва флаконлар касалликларни қўзғатувчи штамм турининг номи, серия ва пассаж рақамлари ҳамда лиофиллаш санаси аниқ туширилган ёрлиқларга эга бўлиши;

микроорганизм штаммларини лиофиллаш ишларини уларнинг қуритишдан олдин ва кейин зарарсизлантирилиши мумкин бўлган мосламаларда ўтказиш. Бунда бир мосламада бир вақтда битта микроорганизм штаммини қуритишга рухсат этилади. Ампулаларни кавшарлаш вакуум орқали ёки вакуумсиз ўтказилади, инсон учун ўта хавфли микроорганизм штаммлари бундан мустасно, бундай штаммлар солинган ампулалар вакуумсиз ёки суюқ азот билан кавшарланади;

лиофилланган материаллар солинган вакуум остида кавшарланган ампулаларни вакуум ҳолатига, қолдиқ намликка ва юқувчанлик фаоллигига кўра текширувдан ўтказиш. Бунда текширишдан сўнг ампулалар картон қутиларга ва чуқурчали ёки ғаладонли металл контейнерларга тахланади, сўнгра улар ҳарорати - 20°С дан - 80°С гача бўлган махсус музлатгич камераларига жойланиб, ушбу камералар муҳрланади. Барча ампулаларнинг қатъий ҳисоби юритилади.

12. Янгиланган ва лиофиллаб қуритилган микроорганизм штаммлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ уларнинг барча асосий хусусиятлари акс эттирилган штамм паспорти билан бирга ташкилотнинг лабораторияси (махсус хонаси)да сақланиши лозим.


13. Лаборатория (махсус хона)ларда микроорганизм штаммларининг сақланишини назорат қилиш мақсадида, уларнинг фаоллиги мунтазам равишда текширувдан ўтказиб турилади. Бунда текшириш муддатлари касалликлар қўзғатувчиларининг ўзига хос биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Юқувчанлик даражасининг сезиларли пасайишида (10-1 ва 10-2 гача) микроорганизм штаммларининг фаоллиги сезгир ҳайвонларга пассаж қилиш йўли билан тикланади, сўнгра ушбу штаммлар лиофилланади ва сақлашга қўйилади.


14. I ва II гуруҳга кирувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш ҳамда ишлатиш билан шуғулланмайдиган ташкилотлар томонидан ушбу касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар аниқланганда, улар бир ой муддатда Ветеринария илмий-тадқиқот институтига топширилиши лозим.


III БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР ШТАММЛАРИ

ВА ЗАҲАРЛАРНИ БИР ТАШКИЛОТДАН БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАРГА БЕРИШ


15. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотнинг ичида бериш ва топшириш ушбу ташкилот раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг ёзма рухсати билан амалга оширилади.


16. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ёпиқ ва ташиш учун мослаштирилган металл контейнерлар ва ғаладонларда ташилади.


17. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга бериш, ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва гербли муҳр босилган расмий талабнома ва ишончнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.


18. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар лигнинга ёки гигроскопик пахтага ўралган ва металл ғаладонларга жойланган ампула, пробирка ва флаконларда берилади. Бунда металл ғаладонлар пломбаланиб, сурғучли муҳр босилган ҳамда ёғоч қутига жойланган бўлиши лозим. III гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар картон ёки ёғоч қутиларда, махсус синмайдиган ғаладонларга жойланган ампула, пробирка ва флаконларда берилади.


19. I ва II гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга бериш кузатувчи орқали махсус ажратилган транспортда ташиш орқали рухсат этилади. Узоқ масофаларга поезд билан ташиш икки нафар ветеринария ёки тиббиёт врачи кузатувида амалга оширилади.

III гуруҳга кирувчи касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ҳамда аттенуацияланган (кучсизлантирилган) вакцина штаммлари кузатувчи орқали ушбу Низомда назарда тутилган барча шартларга қатъий риоя этилган ҳолда берилади.


20. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ташкилотдан ташқарига кавшарланган ампула, пробирка ёки флаконларда лиофил қуритилган ҳолатда, шунингдек натив (аралашмаларсиз) ҳолатда беркитилган пробирка ёки флаконларда берилади. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларнинг натив штаммлари муз, қуруқ муз солинган термосда, терможамадонда ёки суюқ азотли Дьюар идишларида ташилади.

Тирик ва касаллик чақирувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлардан ташкил топган тез бузиладиган биологик моддалар шиша флаконларга ёки яхшилаб беркитилган қалин шиша найга ёки кавшарланган ампулага солинган ҳолда берилади. Бунда, идиш герметик беркитилган бўлиши зарур. У бир неча марта қалин сингдирувчи мато (гигроскопик пахта, жун газлама ёки ип газлама қопчиқ) билан ўралган, юқори ва пастидан дукдаги йигирилган ип билан боғланган бўлиши лозим. Шу тарзда ўралган идиш мустаҳкам, яхши ёпиладиган металл қутига солинади. Ички идиш ва металл қути орасидаги сингдирувчи модда, зарарланиш ҳолларида ички идишда бўлган ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган барча суюқликни сингдириш учун етарли миқдорда бўлиши керак. Металл қути шундай тайёрланиши ва ёпилиши керакки, бунда ҳар қандай зарарланиш имкони бартараф этилиши, шунингдек ушбу металл қути пахта ёки сингдирувчи материал билан ўралган бўлиши ва ҳимояловчи қутига шундай жойланиши керакки, бунда ҳар қандай силжиш бартараф этилиши лозим. Ушбу ҳимояловчи қути бир бўлак ичи бўш ёғочдан ёки металлдан ёхуд худди шундай мустаҳкам ва конструкцияга эга бўлган ташиш пайтида очиш мумкин бўлган яхши ёпиладиган қопқоқ билан таъминланган бўлиши керак.


21. Барча микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар, уларнинг штамм паспорти илова қилинган ҳолда берилиши шарт.


22. Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақловчи йиғилган материаллар, органлар ва тўқималар 50 фоизли глицерин эритмаси солинган пробирка ёки флаконларда, пробирка ёки флаконлар резина ёки целлофан ғилофларга жойланган, муз солинган ҳолда пломбаланган ёки муҳрланган термосда берилади.


23. Ташкилотлар микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни ҳамда улардан олинган даволаш-профилактика препаратларини тегишли талабномалар асосида олишлари мумкин.


24. Ташкилотларда I ва II гуруҳ касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни қабул қилиш ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузиладиган ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари, тегишли лаборатория (махсус хона) мудири ва ушбу штаммлар билан ишловчи ветеринария врачидан иборат таркибда бўлган комиссия томонидан далолатнома тузилган ҳолда қабул қилинади.

Далолатномада қабул қилинган микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар солинган идишларнинг жойлашиши ва ҳолати, ичидаги материаллар ва уларнинг бутунлиги, шунингдек жўнатилган намуналарга ёрлиқ бўйича ҳужжатларнинг мувофиқлиги кўрсатилиши лозим. Далолатнома тузилгандан сўнг унинг бир нусхаси зудлик билан микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни берган ташкилотга юборилади.



IV БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР ШТАММЛАРИ

ВА ЗАҲАРЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


25. Ташкилотларда микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар ҳамда уларнинг ҳаракати бўйича маълумотларни ҳисобга олиш юзасидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган 1 - 9-шаклларга мувофиқ журналлар юритилади.


26. Барча журналлар лаборатория мудири ёки ташкилот раҳбари томонидан журналларни сақлаш ва юритиш вазифаси топширилган масъул шахс томонидан сейфда ёки металл шкафда сақланади. Журналлар бетлари рақамланган, тикилган ва муҳрланган ҳолда бўлиши ҳамда ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган бўлиши лозим.


27. Ташкилотлар микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларнинг патоген ва нопатоген штаммларига, шунингдек ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин ҳамда заҳарларга эга бўлса, ҳар йилнинг 10 январига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобот тақдим қилиши лозим. Ушбу ҳисобот ташкилот раҳбарининг имзоси ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.


V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.




Низомга

1-ИЛОВА


Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган

микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларнинг

патоген фаоллиги бўйича I, II ва III гуруҳдаги

касалликларни қўзғатувчилар

РЎЙХАТИ*

Лотин тилидаги номи


Давлат тилидаги номи


Бактериялар

I гуруҳ:

1.

Pestis camelorum (Versinia реstis (Васterium реstis)


туялар ўлати


2.

Pleuropneumonia contagiosa bovum (Micoplasma mucoides)


юқумли плевропневмония


II гуруҳ:

1.

Bacillus anthracis


куйдирги

2.

Brucella (Brucella melitensis, Brucella abortus, Brucella suis, Brucella ovis, Brucella canis)


бруцеллёз

3.

Tuberculosis (Mycobacterium tuberculosis Mycobacterium bovis)


туберкулёз

4.

Tularaemia (Francisella tularensis Francisella Dorofeev)


туляремия

5.

Leptospirosis (L. interrogans, L. Hebdomadi, L. Biflexa, L. Роmоnа, L. Тarassovi; қорамолларда - s, L. роmоnа, L. Grippotyphosa)


лептоспироз

6.

Campylobacter


кампилобактериоз

7.

Paratuberculosis


паратуберкулёз

8.

Salmonellosis (Salmonella abortus оvis)


қўйлар сальмонеллёзи

9.

Malleus (Burkholderia mallei)


отларнинг манқа касаллиги

10.

Contagious Equine Metritis


юқумли метрит

11.

Rhinitis atrоphica intectiosa suum (Bordetella bronchiseptica)


чўчқаларнинг атрофик ринити

12.

Salmonellosis avium (S. gallinorum pullorum; S. enteritidis, S. typhimurium, S. ifantis, S. anatum, S. london, S. Haifa)


паррандалар тифи (сальмонеллёз)

13.

Mycobacterium tuberculosis avium


паррандалар туберкулёзи

14.

Mycoplasmosis respiratoria (Mycoplasma gallisepticum, M. synoviae, M. meleagridis ва M. iowae)


паррандалар микоплазмози

15

Pullorosis (Salmonella pullorum)


паррандалар пуллорози

16

Pasteurella multocida


Қорамоллар, паррандалар ва қуёнларнинг пастереллёзи


19.

Agalactia contagiosa ovium et caprarum (Мicoplasma agalaktiae)


қўй ва эчкиларнинг юқумли агалактия ва найроби (Африка гастроэнтерит) касаллиги


20.

Pleuropneumonia infectiosa caprarum (Мicoplasma mycoides var capri)


эчкиларнинг юқумли плевропневмонияси


III гуруҳ:

1.

Listeriosis (Listeria monocytogеnes)


листериоз

2.

Melioidosis (Pseudomonas pseudo-mallei)


мелиоидоз

3.

Gangraena emphysematosa (Cl. Chauvoei)


қорасон

4.

Pasteurella


ҳайвонларнинг пастереллёз касалликлари (қорамол, парранда ва қуёнлардан ташқари)


5.

Salmonellosis (Salmonella dublin, Salmonella tiphimurium; Salmonella cholerae suis, Salmonella abortus equi)


бошқа тур ҳайвонларнинг (қўйлар ва паррандалардан ташқари) сальмонеллёзи


6.

Necrobacillosis (Fusobacterum nekrophorum)


некробактериоз


7.

Hepatizis infectiosa necrotica, Bradsot (Clostridium septicum, Cl. Оеdematiens А,В тури, Cl.perfringens ва Cl. Sordellii,)


брадзот ва энтеротоксемия касаллиги


8.

Corynebacterium pseudotuberculosis


отларнинг казеозли лимфаденит касаллиги


9.

Histolysis infectiosa perniciosa larva apium (Paenibacillus larvae subsp. larvae)


асалариларнинг Америкача чириш касаллиги


10.

Pestis apium europea (Melissococcus plutonius, Enterococcus faecalis), Paenibacillus alvei, Brevibacillus laterosporus, Achromobacter eurydice, M. plutonius)


асалариларнинг Европача чириш касаллиги


11.

Clostridium botilinum, Clostridium tetani, Clostridium septicum. Cl. оеdematiens А,В турлари-Cl. Sordellii, Cl. Gigas, Cl. Рerfringens, Cl. Novyi, Clostridium perfringens B


ботулизм ва бошқа клостридиозлар (ботулизм, қотма, брадзот, инфекцион энтеротоксемия, инфекцион некротик гепатит, қўзилар анаэроб дизентерияси)


Риккетсиялар

II гуруҳ:

1.

Q-febris (Coxiella burneti, син. Rickettsia burneti)


ку-иситмаси

2.

Hydropericarditis infectiosa (Rickettsia ruminantium)


гидроперикардит

III гуруҳ:

1.

Keratoconjuncti-vitis rickettsiosa


риккетсияли кератоконьюнктивит касаллиги


Вируслар

I гуруҳ:

1.

Aphtae epizooticae


оқсил

2.

Stomatitis vesicularis (РНК сақловчи вирус, рабдовириди оиласи ва везикуловирус авлодига мансуб)


везикулали стоматит

3.

Febris vallis Rift


рифт водийси иситмаси

4.

Morbis vesicularis suum (РНК сақловчи вирус Enterovirus авлодига ва Picornaviridae оиласига мансуб)


чўчқаларнинг везикулали касаллиги

5.

Peste des petite ruminants (РНК ли вирус - парамиксовирус оиласи ва Морбилл авлодига мансуб)


майда шохли моллар ўлати

6.

Pestis bovum


қорамоллар ўлати

7.

Blutang


блютанг

8.

Neethling


юқумли нодуляр дерматити

9.

Febris catarrhalis infectiosa ovium (РНК сақловчи вирус, Orbivirus авлодига ва Reoviridae оиласига мансуб)


қўйларнинг катарал иситмаси

10.

Variola (ДНК ли Поксвириди оиласига мансуб вирус бўлиб, эпителиотроп хусусиятига эга. Ҳозирги вақтда одамлар, ҳайвонлар ва ҳашаротларда Poxviridae, каприпоксвирус, суипоксвирус, авипоксвирус)


қўй ва эчкиларнинг чечаги

11.

Pestis equorum


отлар ўлати

12.

Pestis africana equorum (РНК сақловчи вирус бўлиб, Reoviridae оиласи ва Orbivirus авлодига мансуб)


отларнинг Африка ўлати

13.

Pestis suum (Тогавириди оиласи, Пестивирус авлодига мансуб РНК ли вирус)


чўчқалар классик ўлати

14.

Pestis africana suum (Иридовируслар оиласига мансуб РНК ли вирус)


чўчқалар африка ўлати

15.

Morbus Newcastle (РНК ли парамиксовириди оиласига ва парамиксо-вирус авлодига мансуб)


паррандаларнинг Ньюкасл касаллиги


16.

High patogens avian Influenza


паррандалар юқори патогенли гриппи


II гуруҳ:

1.

Morbus Aujeszky, Pseudorabies (Герпесвирус оиласига кирувчи ДНК ли вирус)


ауески касаллиги

2.

Lyssa, Rabies (Рабдовирус оиласи, лиссавирус авлодига кирувчи РНК ли вирус)


қутуриш касаллиги

3.

Bovine leucosis


қорамолларнинг энзоотик лейкози


4.

Phinotracheitis infectiosa bovum


юқумли ринотрахеит


5.

Coryza gangraenosa


ёмон сифатли катарал иситма


6.

Febris ephemera (РНК сақловчи вирус Рабдовириди оиласига ва рабдовирус авлодига мансуб)


эфемер иситмаси

7.

Аdenomatosis ovium


ўпка аденоматози

8.

Camel pox


туялар чечаги

9.

Grippus equorum


отлар гриппи

10.

Equine pox


отлар чечаги

11.

Encephalomyelitis infectiosa equorum


отларнинг юқумли энцефаломиелит касаллиги


12.

Anaemia infectiosa ekuorum (Ретровириди оиласи ва лентивирус авлодига мансуб, РНК сақловчи вирион)


отларнинг юқумли анемия касаллиги


13.

Rhinopneumoniae equorum (Herpesvirus)


отлар ринопневмонияси

14.

Arteriitis infectiosa equorum


отлар вирусли артериити

15.

Encephalitis japonica


отлар япония энцефалити

16.

Venezuelan equine encephalitis


отлар венесуэла энцефаломиелити

17.

Gastroenteritis infectiosa suum (ДНК сақловчи плеоморф гемадсорбцияловчи қобиқли вирус бўлиб, Coronaviridae оиласига ва Coronavirus авлодига мансуб вирион)


чўчқалар трансмиссив гастроэнтерит касаллиги


18.

Encephalomyelitis enzootica suum


чўчқалар энтеровирусли энцефаломиелити


19.

Pestis carnivorum (РНК ли вирус, Paramyxoviridae оиласи ва Morbillivirus авлодига мансуб)


гўштхўр ҳайвонларнинг ўлати


20.

Poxviridae, (virus borreliota gallinarum)


паррандалар чечаги

21.

Bronchitis infectiosa avium (Сoronavirus avia)


паррандалар юқумли бронхити


22.

Laryngotracheitis Infectiosa (Herpes virus galli-1)


паррандалар юқумли ларинготрахеити


23.

Bursitis infectiosa avium (НК сақловчи вирус бўлиб, Birnaviridae оиласига Avibirnavirus авлодига мансуб)


паррандалар юқумли бурсити (Гамборо)


24.

Morbus Marek (ДНК сақловчи вирус Herpesvirus авлоди ва Herpesviridae оиласига мансуб. А, В ва С турлари мавжуд)


паррандалар марек касаллиги


25.

Hepatitis virosa anatum


ўрдакларнинг вирусли гепатити

26.

Pestis anatum


ўрдакларнинг вирусли энтерити

27.

Myxomatosis cuniculorum (ДНК сақловчи вирус Leporipoxvirus авлодига ва Рoxviridae оиласига мансуб)


қуёнларнинг миксоматози

28.

Calciviridae оиласига ва Calcivirus авлодига мансуб, РНК сақловчи вирус (ҚГК, некротик гепатит, геморрагик пневмония)


қуёнларнинг вирусли геморрагик касаллиги

III гуруҳ:

1.

Exantheme vesicularis suum (РНК сақловчи Сalicivirus авлодига Сaliciviridae оиласига мансуб вирус бўлиб, унинг 13 та серологик тури (А, В, С, Д, Е, А-48 ва бошқ..))


отларнинг коэтал экзантема касаллиги


2.

Erysipelas suum, Erysipelothrix rhusiopathiae, Rhusiopathia suia (Erysipelothrix insidiosa (E. rhusiopathiae))


чўчқалар сарамаси

3.

Leucosis avium (РНК ли, онкорнавирус Oncovirus C авлодига, Retroviridae оиласига мансуб. А, В, С, D ва Е гуруҳлари мавжуд)


паррандалар лейкози

4.

Encephalitis (Picornaviridae оиласига мансуб вирус)


жўжаларнинг энзоотик энцефаломиелити


5.

Morbus Aleutica lutreolarum


норкаларнинг алеути


6.

Parvoviridae


норкаларнинг вирусли энтерити


7.

Parapoxvirus


майда шохли ҳайвонларнинг пустуллёз стоматити


8.

Diarhea viralis bovum (Togaviridae оиласи ва пестивирус авлодига мансуб, РНК сақловчи вирион)


қорамолларнинг вирусли диарея касаллиги


Хламидиялар

II гуруҳ:

1.

Abortus enzootica ovis (Chlamydphila abortus ovis)


қўйларнинг энзоотик аборт (хламидиоз) касаллиги


2.

Ornithosis (Chlamydiae psittaci)


паррандалар хламидиози (орнитоз, пситтакоз)


Замбуруғлар

II гуруҳ:

1.

lymphangitis epizootica


отлар эпизоотик лимфангит


III гуруҳ:

1.

Actinomyces bovis


қорамолларнинг актиномикози


Содда ҳайвонлар

III гуруҳ:

1.

Toxoplasma gondii


токсоплазмоз


Прионлар

II гуруҳ:

1.

Bovine spongiform encephalopathy


пўкаксимон энцефалопатия


2.

Proteinaceus infectious particle


қўйларнинг скрепи ва прогрессив пневмонияси


Биологик келиб чиқиш табиатига эга бўлган заҳарлар

III гуруҳ:

1.


ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб барча токсин ва заҳарлар


         


Изоҳ:

*) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари рўйхатга олинмаган барча турдаги ҳайвонларнинг хавфли касалликлари, микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарлар ҳам тааллуқлидир.






Низомга

2-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

______________________________________

(ташкилот раҳбарининг имзоси, Ф.И.О.)

             

20___ й. "___" ___________


Янгиланган ва лиофиллаб қуритилган

микроорганизм штаммларининг

ШТАММ ПАСПОРТИ

1.

Штамм номи, унинг рақами ва бошқа шартли белгилари



2.

Ким, қачон ва қайси турдаги ҳайвондан ажратилган штамм



3.

Штамм олинган ташкилот номи ва штаммнинг олиш санаси



4.

Ҳозирги вақтда ушбу штамм ишлаб чиқариш штаммими ёки лаборатория штаммими



5.

Штаммни сақлаш усули (ҳарорат С°, озуқа муҳити)



6.

Озуқа муҳитларига қайта экиш ёки штаммларни янгилаш даври



7.

Штаммнинг культурал - биокимёвий хусусиятлари



8.

Штаммнинг серологик хусусиятлари



9.

Штаммнинг лаборатория ҳайвонларидаги биологик хусусиятлари (патогенлиги)



10.

Мойил ҳайвон орқали штаммни

пассаж қилиш сони ва санаси



11.

Штамм ҳақида қўшимча маълумотлар



            





Низомга

3-ИЛОВА



Микроорганизмлар ва вируслар штаммларининг, ҳайвонот

ва ўсимликларга мансуб токсинлар ва заҳарларнинг

лабораторияга келтирилишини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

1-шакл

           

Т/р


Патологик

материал

келтирилган

сана


Қаердан

ва қайси

турдаги

ҳайвондан


Келти-

рилиш

мақсади


Мате-

риал

тури

ва сони


Текшириш натижаси


Ажра-

тилган

қўзғатув-

чи номи


Қўзға-

тувчи

тақдири


Масъул

ходим

имзоси


бактерио-

логик


био-

синов


сероло-

гик





      

       











Лабораторияларда мавжуд барча микроорганизмлар

ва вируслар штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга

мансуб токсинлар ва заҳарларни ҳисобга

олишнинг инвентарь

ЖУРНАЛИ


2-шакл

           

Т/р

Касалликларни

қўзғатувчилар-

нинг номи (лотин

ёки кирилл

алифбосида)


Штамм

тавсифи


Лабора-

торияга

келтирил-

ган санаси


Қаердан

келтирил-

ганлиги


Штамм

ажратил-

ган жой

ва ман-

баси


Штамм

ажратил-

ган сана


Штамм

ажрат-

ган

шахс


Кимга ва қачон

берилган

(пробирка,

флакон ва

ампулалар

сони)


Эслатма



      

      









Микроорганизмлар ва вируслар штаммлари,

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар

ҳамда заҳарлар ҳаракатини ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


3-шакл

        

Сана


Штаммнинг номи


Штаммнинг тавсифи


Сақлаш


жойи


ҳарорат


сони


1


2

3

4

5

6

3-шаклнинг давоми

Кун давомида харажат миқдори (ампула, пробирка, флаконлар сони)


Иш кунининг охирида

қолдиқ миқдори


Эслатма


Сони


Ишда

ишлатил-

ган


Йўқотил-

ган


Берилган


қуруқ ҳолда


натив ҳолда



қуруқ

ҳолда


натив

ҳолда


кимга


сони


олган киши

имзоси


7


8

9

10

11

12

13

14

15

16

Микроорганизмлар ва вируслар штаммлари,

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар

ҳамда заҳарлар билан зарарлантирилган

ҳайвонларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


4-шакл

      

Т/р

Сана


Ҳайвон тури


Қайси штамм

билан зарарлан-

тирилди


Ойнинг

бошидаги

ҳайвонлар

сони


Ой

давомида

қўшилди


Ой давомида

касалланиб

ўлди


Ойнинг

охирида

тирик қолган

ҳайвонлар

сони


Масъул

ходим

имзоси



    

     








Микроорганизмлар ва вируслар штаммларини,

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар

ҳамда заҳарларни бир ташкилотдан

бошқа ташкилотларга бериш

ЖУРНАЛИ


5-шакл

       

Т/р


Талаб

тушган

сана


Талаб

қайси

ташкилот-

дан тушган


Штаммни

беришга рухсат

берган шахснинг

Ф.И.О. ва рухсат

берилган сана


Штамм номи

ва берилган

ампула,

пробирка,

флакон сони


Штамм

берил-

ган сана


Штаммларни

олган шахснинг

Ф.И.О., олган

санаси ва

ишончнома

рақами


Штамм

олган

шахснинг

имзоси


Штамм

берган

шахснинг

имзоси



     

      








       

    

     

Ажратиб олинган микроорганизмлар ва вируслар

штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб

токсинлар ҳамда заҳарларни ҳисобга

олиш ва йўқ қилиш

ЖУРНАЛИ

  

6-шакл

    

Т/р

Сана


Тек-

шириш

рақами


Қайси

жойдан

олинган


Қайси

мате-

риалдан

ажратилган


Ажратилган

штаммнинг

номи ва сони


Штаммнинг

тақдири

(йўқотилган,

берилган ва

қолдирилган

пробирка, флакон

сони)


Штаммнинг

олингани ёки

йўқотилгани

ҳақида имзо


Эслатма



    

     








       



Қабул қилинган ва жўнатиладиган микроорганизмлар

ва вируслар штаммлари, токсинлар ҳамда

зуҳурларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

      

7-шакл

   

Т/р

Олинган

сана


Қаердан

олинган


Олинган

штаммнинг

номи, шифри

ва рақами


Олинган

штаммнинг

миқдори


Штамм келтирган

шахснинг

Ф.И.О.


Штамм

олингани

ҳақида имзо


Эслатма



     

     







    



Микроорганизмлар ва вируслар штаммларининг,

ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин ҳамда

заҳарларнинг хусусиятларини текшириш

натижаларини қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

8-шакл

   

Т/р

Қўзғатувчи

номи


Инвентарь

журнал

бўйича

рақами


Тек-

шириш

санаси


Мор-

фологик

хусусият-

лари


Культурал

хусусият-

лари


Био-

кимёвий

хусусият-

лари


Серологик

хусусият-

лари


Гемолитик

хусусият-

лари


Вирулент

хусусият-

лари


Эслат-

ма



     

    










       



Ташкилотдан чиқарилган ветеринария тадбирлари

учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар

штаммларини, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб

токсин ва заҳарларни ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ


9-шакл

   

Т/р

Штамм

учун ҳужжат

келган сана


Буюрт-

манинг

мазмуни


Қишлоқ

хўжалиги

вазирлиги

ҳузуридаги

Ветеринария

ва чорвачиликни

ривожлантириш

қўмитаси раиси

қарорининг

рақами

ва санаси

Берилган

штамм-

нинг

номи


Штамм

берил-

ган

сана


Берил-

ган

штамм

рақами

ва

шифри


Ампула,

пробир-

ка сони


Штамм

жўнатув-

чининг

манзили


Штамм

олингани

ҳақида

имзо


Эслат-

ма



      

      










           





Низомга

4-ИЛОВА

         


томонидан микроорганизмлар


(ташкилот номи)


ва вируслар культураларининг патоген ва нопатоген

штаммларига, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсин

ҳамда заҳарларнинг ҳаракати бўйича Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш қўмитасига топшириладиган

ҲИСОБОТ ШАКЛИ

Т/р

Касалликни

қўзғатувчи

номи


Штамм

номи


Ўлчов

бирлиги

(пробирка,

ампула

флакон

сони)


Йил

бошида

мавжуд


Қўшил-

ди


Йил давомидаги харажат

(пробирка, ампула

флакон сони)


Йил

охирида

қолган

штамм-

лар сони


Штаммнинг

сифати

(ишлаб

чиқариш ,

эталон,

эпизоотик )


берил-

ди


ишла-

тилди


йўқо-

тилди











"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 240-модда.







































Время: 0.1452
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск