Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситаларга мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.06.2011 й. 2233-сон билан рўйхатга олинган 27.05.2011 й. Молия вазирлигининг 34-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-18-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 9 июнда 2233-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2011 йил 27 майдаги

34, 2011-18-сон қарорига

ИЛОВА



Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга

мўлжалланган асосий воситаларга мол-мулк

солиғи бўйича имтиёзни қўллаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сон "2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 141-модда) мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситаларга мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни (кейинги ўринларда мол-мулк солиғи бўйича имтиёз деб юритилади) қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сон "2011-2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурининг амалга оширилишида қатнашадиган "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари, шунингдек ташкилотлар совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситалар юзасидан янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш натижасида сақлаш жойлари фойдаланишга қабул қилинган пайтдан бошлаб уч йил муддатга мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинадилар.


2. Мазкур Низом умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи бўлган ташкилотларга қўлланилади.


3. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


модернизациялаш - асосий воситалар объектининг технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ёки бошқа сифат кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;


реконструкция қилиш - архитектуравий режалаштирилган ечимларни ўзгартириш, устқурмалар қуриш, қисман бузган ҳолда, ишдан чиққан ва маънавий эскирган конструкциялар ва муҳандислик жиҳозларини алмаштириш;


янгидан қуриш - совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган янги бино ва иншоотларни қуриш.



II. ИМТИЁЗНИ ҚЎЛЛАШ


4. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситалар қийматига солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишида уч йил муддатга янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш натижасида сақлаш жойлари фойдаланишга қабул қилинган пайтдан бошлаб тақдим этилади.


5. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қўллаш учун ташкилотлар совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситалари бўйича солиқ солинадиган базасининг ҳисобини алоҳида юритишлари шарт.


6. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоботи шаклларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобининг тегишли 4-иловаси 030-сатрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сон "2011 - 2015 йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори номини кўрсатиб, совутиш камераларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган асосий воситаларнинг мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати кўрсатилади.



III. ИМТИЁЗНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ


7. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш Юридик шахсларга, солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) мувофиқ амалга оширилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


8. Мазкур Низомда кўрсатилган солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 243-модда.










































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск