ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2011 й. 163-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2011 й.

N 163



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт воситалари

эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил

15 апрелдаги ЎРҚ-283-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 7 июндаги

163-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда):


а) Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3-банди биринчи хатбошидаги "юридик шахс" сўзлари "нотижорат ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:


9-банднинг иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


18-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда суғурта қилдирувчи уларнинг дубликатларини олиш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта қилдирувчи суғурталовчининг дубликатлар бериш учун харажатларини тўланган суғурта мукофоти суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаши керак";


33-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва текширув йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган бошқа мамлакатларда вақтинча туришган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида хизматни ўтаганлар";

олтинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


71-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"ноқонуний йўл билан транспорт воситасини эгаллаган шахс томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида зарар етказилиши";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


76-банднинг биринчи хатбошидаги "жабрланувчига" сўзидан олдин "ёки ноқонуний йўл билан транспорт воситасини эгаллаган шахс томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида зарар етказилганда" сўзлари қўшилсин;


80-банддаги "Суғурталовчилар" сўзидан кейин "ва Тўловларни кафолатлаш жамғармаси" сўзлари қўшилсин, "суғурталовчи томонидан" сўзлари эса чиқариб ташлансин;


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкаси намунасининг 10-бандидаги "вакиллари" сўзи "филиаллари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 234-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 45-модда




















































Время: 0.1807
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск