Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2011 й. 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2011 й.

N 166



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ    ТАШКИЛ    ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

патент божлари, асарларни ва турдош ҳуқуқлар объектларини рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов тушумлари ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳузуридаги "Патент-Пресс" шўъба корхонаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳузуридаги "Intellekt Ekspert" давлат унитар корхонасига айлантирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 8 июндаги

166-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 32-модда) 1-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 16 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 58-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни) 2008 йил 7 майдаги 89-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 16-модда) илова 1-бандининг 1-кичик банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 21 ва 43-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 236-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 47-модда






































































Время: 0.1586
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск