ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2011 й. ПҚ-1546-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2011 й.

N ПҚ-1546



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг Табиий ва суюлтирилган газдан мотор ёнилғиси сифатида фойдаланиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2010 йил 21 май куни Санкт-Петербург шаҳрида имзоланган битим тасдиқлансин.


2. "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур Битимнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ҳамда Битимнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли органлар тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 232-модда.






















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск