ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2011 й. 170-сон "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2011 й.

N 170


ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР

ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН

ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН

ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 10 июндаги

170-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон

қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар

юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши

мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. II бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

II

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти.


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


9

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан, дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш.


3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

18

Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш.


4. III бўлимга қуйидаги мазмундаги 35-1-банд қўшилсин:

35-1

Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш.


5. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

36

Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш.


6. 43-бандга "шунингдек рассомлик санъати" сўзлари қўшилсин.

7. Қуйидаги мазмундаги 68 - 74-бандлар қўшилсин:

68

Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш.


69

Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш.


70

Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш.


71

Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш.


72

Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчилар билан абонентлик шартномалари тузиш ва уларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш).


73

Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар.


74

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари.


8. Изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Рўйхат доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 40-сон, 414-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 48-модда



















































Время: 0.1895
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск