Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги Низом (АВ томонидан 10.06.2011 й. 2235-сон билан рўйхатга олинган 18.05.2011 й. Халқ таълими вазирлигининг 15-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 10 июнда 2235-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги ва

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2011 йил 18 майдаги

15, 11-сон қарорига

ИЛОВА



Болалар соғломлаштириш

оромгоҳлари ҳақидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 344-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (бундан буён матнда оромгоҳ деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом талаблари касаба уюшмаси қўмитасига ташкилот томонидан бепул фойдаланиш учун берилган ўз балансида бўлган ёки ижарага олинган оромгоҳларга татбиқ этилади.


2. Оромгоҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амал қилади.


3. Оромгоҳ юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансига, банк ҳисоб рақамига, ўз номи ёзилган муҳрга, юридик манзили кўрсатилган штамп ва бланкаларга эга бўлади.


4. Оромгоҳ давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади) томонидан оромгоҳнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа асосида қурилган оромгоҳларда, пансионатларда, дам олиш уйларида, санаторий-профилакторийларда, умумий ўрта таълим мактабларида, мактаб-интернатларда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ва бошқа таълим муассасаларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади ва рўйхатдан ўтказилади.

Оромгоҳ бир нечта балансда сақловчи ва касаба уюшмалари органларининг биргаликдаги маблағлари асосида ташкил этилиши мумкин.


5. Оромгоҳ 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг дам олишлари учун барча шароитлар яратилган, санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланадиган соғломлаштириш муассасасидир.



II. ОРОМГОҲНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар оромгоҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ўқув-тарбия ишларини олиб бориш;

боланинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;

болани Ўзбекистон халқининг тарихий ва миллий анъаналари ва маънавий қадриятлар билан таништириш;

болаларнинг меҳнатга ижобий муносабатини тарбиялаш.


7. Оромгоҳ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

болалар ҳар томонлама камол топишлари ва бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун имконият яратиш;

бола шахсининг ривожланиши, унинг қизиқишлари, иқтидорининг ривожланиши, мустақил билим олиши ва ижодий меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

оромгоҳнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;

болаларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва шунга мувофиқ уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар ташкил этиш;

фан асослари бўйича қўшимча таълим бериш;

болаларга санъат ва ҳунармандчиликнинг анъанавий миллий турларини ўргатиш;

қобилиятли, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг шахсини ривожлантиришга қаратилган мусобақалар, сайёҳлик слётлари, техника ва бадиий ижодкорлик ҳамда бошқа тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш.



III. ОРОМГОҲНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Оромгоҳ қуйидаги турларга бўлинади:

стационар турдаги оромгоҳ - моддий-техник базасига мувофиқ балансда сақловчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда шаҳардан ташқари, санатория тури, спорт соғломлаштириш ва дам олиш кўринишида ташкил этиладиган оромгоҳдир;

кундузги оромгоҳ - халқ таълими органлари томонидан балансда сақловчи ва касаба уюшмалари қўмиталари билан келишган ҳолда таълим муассасаларида ва бошқа мослаштирилган муассасалар негизида ташкил этиладиган оромгоҳдир.


9. Оромгоҳда болаларнинг ёши ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар тузилади. Гуруҳлардаги болалар сони 7 - 9 ёшдаги ўқувчилар учун 30 нафардан, 10 - 14 ёшдаги ўқувчилар учун 40 нафардан ошмаслиги керак.


10. Болаларни оромгоҳда соғломлаштириш муддатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати томонидан молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш органларининг тавсиялари ва табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб белгиланади. Бунда ёзги мавсум даврида 10 кундан, кузги ва қишки мавсум даврида 7 кундан кам бўлмаган муддатни ташкил этади.


11. Болалар оромгоҳларга йўлланма асосида юбориладилар. Бунда оромгоҳга йўлланма болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) томонидан тўланган маблағлар асосида берилади.


12. Болаларни оромгоҳга қабул қилиш тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан ушбу оромгоҳ фаолият юритишга тайёрлиги ҳақидаги тегишли далолатнома расмийлаштирилганидан ҳамда штатлар жадвалига мувофиқ ходимлар билан тўла таъминланганидан сўнг амалга оширилади.



IV. ОРОМГОҲНИ БОШҚАРИШ


13. Оромгоҳ фаолиятига раҳбарлик қилиш балансда сақловчининг буйруғи билан тасдиқланадиган бошлиқ томонидан амалга оширилади. Оромгоҳ бошлиғига номзод балансда сақловчи ва касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда белгиланади.


14. Оромгоҳ бошлиғи ўз фаолиятини Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида (рўйхат рақами 1541, 2006 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 20-модда) белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширади.


15. Оромгоҳ ходимларининг штатлар жадвали балансда сақловчи ва касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда оромгоҳдаги болаларнинг сиғими қувватидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва балансда сақловчи томонидан тасдиқланади.


16. Оромгоҳ фаолиятига жалб этиладиган ходимлар оромгоҳ бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

Бунда оромгоҳнинг тиббиёт ходимлари (болалар шифокори ва тиббий ҳамшира (фельдшер) тегишли соғлиқни сақлаш органлари билан келишган ҳолда ишга қабул қилинади. Тиббиёт ходимлари оромгоҳ раҳбарияти билан биргаликда болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, белгиланган тартибда мавсум давомида даволаш-профилактика ишларини олиб бориши, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши, овқатланишини ташкил этиш учун масъулдирлар.


17. Стационар турдаги оромгоҳ ходимлари учун яшаш ва овқатланиш бепул амалга оширилади ва бунинг учун сарфланадиган харажатлар балансда сақловчи ҳисобидан қопланади.



V. ОРОМГОҲНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА ҲИСОБОТ БЕРИШ


18. Стационар турдаги оромгоҳни таъминлаш (бинолари ва иншоотларини таъмирлаш, иситиш, ёритиш, тозалаш, қўриқлаш, сув таъминоти, канализация, жиҳозлаш, телефон алоқаси, маданий ва спорт асбоб-ускуналари билан таъминлаш, тиббиёт пунктини талабларга мувофиқ жиҳозлаш, банк хизматлари, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотларини келтириш, шунингдек фаррошлар, қоровуллар ҳамда оромгоҳ бинолари ва иншоотларига техник хизмат кўрсатувчи бошқа ходимларнинг иш ҳақи ҳамда профилактик дезинфекция учун харажатлар) балансда сақловчи ҳисобидан амалга оширилади.

Агар оромгоҳ бир нечта балансда сақловчиларнинг ҳамкорлигида ташкил этилган бўлса, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган харажатлар оромгоҳни ташкил этишда иштирок этган ташкилотлар томонидан оромгоҳга соғломлаштириш учун жўнатилган болаларнинг сонига мутаносиб равишда қопланади.


19. Кундузги оромгоҳларни таъминлаш, болаларни соғломлаштириш, тарбиявий ишларни ўтказиш, ходимларнинг иш ҳақи, овқатланиши учун зарур бўлган моддий база билан таъминлаш балансда сақловчи ва тегишли ҳалқ таълими органлари томонидан касаба уюшмаси органи билан келишган ҳолда болани оромгоҳда таъминлаш бўйича харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


20. Болаларни оромгоҳда сақлаш харажатлари балансда сақловчи, ижтимоий суғурта маблағлари, касаба уюшмаси бюджети маблағлари, ота-оналар йўлланма учун тўлаган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Балансда сақловчи болаларнинг оромгоҳда тасдиқланган нормативлардан зиёд таъминланишини ташкиллаштириши мумкин. Бунда болалар оромгоҳда тасдиқланган нормативлардан зиёд бўлиши ва таъминланиши билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, болаларнинг овқатланиши, даволаниши, оромгоҳ ходимларининг иш ҳақи учун қўшимча маблағ ажратиши ва бошқа харажатлар балансда сақловчи томонидан қопланади.


22. Оромгоҳнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


23. Балансда сақловчилар ва касаба уюшмалари қўмиталари мунтазам равишда, лекин мавсум давомида камида бир марта оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолияти аҳволини текширадилар.


24. Оромгоҳда мавсум тугаши билан балансда сақловчилар ва касаба уюшмалари қўмиталари томонидан унинг молиявий-хўжалик фаолияти тафтиш қилинади ва мулки хатлов (инвентаризация)дан ўтказилади. Тафтиш ва хатлов натижалари бўйича тузилган далолатномалар, баённомалар, қайдномалар, молиявий ҳисоботлар, шунингдек оромгоҳнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботлар касаба уюшмаси қўмитасида сақланади.

Бунда касаба уюшмаси қўмитаси оромгоҳнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботни маълумот учун балансда сақловчига, молиявий ҳисоботни эса умумлаштириш учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига юборади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Оромгоҳни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


26. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 24-сон, 251-модда











































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск