Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.06.2011 й. 2236-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 17.05.2011 й. 01/19-18/02-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 10 июнда 2236-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитасининг

2011 йил 17 майдаги

01/19-18/02-сонли қарорига

ИЛОВА


Риэлторнинг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 480-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сонли "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 189-модда) қарорига мувофиқ риэлторнинг малака имтиҳонини ўтказиш, малака сертификатини бериш, унинг муддатини узайтириш, амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Риэлторнинг малака сертификати (кейинги ўринларда малака сертификати деб юритилади) жисмоний шахсга, агарда у якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса ёки риэлторлик ташкилотининг штатида турса, риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси бўлганда риэлторлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини беради.

Малака сертификати 5 йиллик муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин.


2. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар уч йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) томонидан, риэлторларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланадиган малака ошириш дастурлари бўйича 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларида ўқиши шарт.

3. Малака сертификати Давлат рақобат қўмитаси томонидан мазкур низомга мувофиқ малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс (кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда берилади.


II. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ЎТКАЗИШ ВА ТОПШИРИШ


4. Малака сертификатини олишга талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиш;

Давлат рақобат қўмитаси томонидан, риэлторларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланадиган дастур бўйича риэлторлар тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқиш тугаган пайтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт бир йилдан ошмаслиги керак.

5. Малака сертификатини олиш учун талабгор Давлат рақобат қўмитасига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ малака имтиҳонини топшириш учун рухсат бериш тўғрисидаги аризани унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тўлдирилган сўровнома;

паспорт нусхаси;

ўрта махсус ёки олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган ўрта махсус ёки олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;

3 х 4 ҳажмдаги уч дона фотосурат;

риэлторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги (талабгорнинг ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг берилган вақтидан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган бўлиши шарт) тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


6. Ҳужжатлар талабгор томонидан Давлат рақобат қўмитасига шахсан ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали тақдим этилиши мумкин.

7. Давлат рақобат қўмитаси ариза тушган кундан бошлаб 5 кунлик муддатда талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.

8. Қуйидаги асосларга кўра талабгор малака имтиҳонига киритилмайди:

мазкур Низомнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;

мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этганда;

ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганда.

Мазкур ҳолатда Давлат рақобат қўмитаси талабгорни имтиҳонга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабгорга ёзма равишда асосланган жавобини юборади.

9. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда малака имтиҳонига қўйилган шахслар рўйхати имтиҳон комиссиясига берилади. Бунда малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки ойда камида бир марта ўтказилади.


10. Имтиҳон комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

11. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар тўғрисидаги ахборот Давлат рақобат қўмитасининг расмий сайтига имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 5 кун олдин жойлаштирилади.

12. Малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақидаги ахборот Давлат рақобат қўмитасининг расмий сайтига у ўтказиладиган кундан камида 30 кун олдин жойлаштирилади.

13. Малака имтиҳонига қўйилмаган талабгор малака имтиҳонига қўйилмасликка сабаб бўлувчи камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза беришга ҳақли.


14. Талабгор паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини тақдим қилган ҳолда малака имтиҳонига қўйилади. Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган, ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади.


15. Агарда талабгор Давлат рақобат қўмитасига ҳужжатларни топширган вақтдан бошлаб икки марта малака имтиҳонига келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар унга қайтарилади.

Талабгор томонидан ҳужжатларни қайта топшириш мазкур бўлимда белгиланган тартибда амалга оширилади.


16. Малака имтиҳони компьютерда топшириладиган тест синовлари орқали ўтказилади.


17. Тест саволлари ва жавоблар вариантлари Давлат рақобат қўмитаси томонидан риэлторларнинг жамоат бирлашмалари ва ўқув марказларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланган риэлторларни ўқитиш дастури асосида ишлаб чиқилади.

18. Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади.

Талабгорни малака имтиҳонини топширган деб топиш учун тўғри жавоблар миқдори берилган тест саволлари миқдорининг камида 80 фоизини ташкил этиши лозим.


19. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорга қуйидагилар тақиқланади:

қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, маълумотнома ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;

уяли телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

тест синови кабинетидан ташқарига чиқиш. Тест синови кабинетидан ташқарига чиққан шахслар қайта ичкарига киритилмайди.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синови кабинетидан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.

Бегона шахсларга малака имтиҳонида иштирок этишга рухсат берилмайди.


20. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида ажратилган вақт ичида барча саволларга тўлиқ жавоб беришга улгурмаган талабгорлар малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.

Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор малака имтиҳонидан такроран ўтиш учун белгиланган тартибда ҳужжатларни малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ой вақт ўтгандан кейин тақдим этишга ҳақли.


21. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан малака имтиҳони ўтказилган санадан кейин уч кунлик муддатда расмийлаштирилади.


22. Тест жавоблари, шунингдек имтиҳон комиссиясининг баённомалари белгиланган тартибда Давлат рақобат қўмитасида сақланади.


III. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


23. Малака имтиҳони натижалари Давлат рақобат қўмитасининг буйруғи билан тасдиқланади.

24. Малака сертификати риэлторнинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амал қилади.


25. Малака сертификатининг бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Малака сертификатининг бланклари Давлат рақобат қўмитаси буюртманомасига кўра "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.

26. Малака сертификати Давлат рақобат қўмитаси томонидан имтиҳон комиссияси баённомалари олингандан кейин 10 кунлик муддатда расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёки бошқа шахсга нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома асосида риэлторлар реестрига имзо қўйдирган ҳолда берилади.

27. Агар талабгор малака сертификатини расмийлаштириш кунидан бошлаб уч ой ичида уни олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда ихтиёрий бош тортса, Давлат рақобат қўмитаси мазкур сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.


IV. АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


28. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь куни ичида имтиҳон натижалари тўғрисидаги имтиҳон комиссиясининг баённомаси устидан Давлат рақобат қўмитасига апелляция шикояти беришга ҳақли. Апелляция шикояти ёзма равишда тақдим этилади.

Давлат рақобат қўмитаси бир ҳафта муддатда берилган апелляция шикоятини кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчига ёзма хабар юборади.

29. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;

апелляция шикоятини берган шахс учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида.


30. Имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция ушбу Низом талабларини бузган ҳолда тақдим қилинган бўлса;

апелляция шикоятида кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган бўлса.


31. Такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисидаги қарор апелляция шикояти берган шахсга нисбатан малака имтиҳони мазкур Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳоллари аниқланган тақдирда қабул қилинади.


32. Давлат рақобат қўмитаси томонидан апелляция шикоятини берган талабгор учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур Низомда белгиланган тартибда такроран малака имтиҳони ўтказилади.

33. Талабгорнинг такроран киритган апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.


34. Давлат рақобат қўмитасининг талабгорнинг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


V. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


35. Малака сертификати эгаси мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолганда Давлат рақобат қўмитасига малака сертификати муддатини узайтириш тўғрисида аризаси билан унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тўлдирилган сўровнома;

малака сертификатининг асл нусхаси;

малака ошириш курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари.

36. Малака сертификати муддатининг узайтирилиши мазкур Низомнинг 35-бандида белгиланган талабларга риоя этилганда ва малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда амалга оширилади.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати мазкур сертификатнинг бланкида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб узайтирилади.

Малака имтиҳонидан ўтмаган малака сертификатининг эгаси қайта малака имтиҳонидан ўтишга ҳақли.


37. Малака сертификатининг амал қилиш муддатининг узайтирилиши белгиланган тартибда мазкур сертификатнинг бланкида махсус белги (ёзувни) қайд этиш орқали амалга оширилади.

Малака сертификати бланкида унинг муддатини узайтиришга тааллуқли реквизитлар тўлдирилган тақдирда, малака сертификати эгасига аввалги рўйхатга олиш рақами қўйилган янги малака сертификати берилади. Илгари берилган риэлторнинг малака сертификати бланки Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.

38. Малака сертификати эгасининг паспортида кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган ёки паспорти алмаштирилган тақдирда, у 10 кунлик муддатда Давлат рақобат қўмитасига малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт, бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

39. Малака сертификатининг қайта расмийлаштирилиши унинг эгаси томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб 5 кун мобайнида амалга оширилади, бунда аввалги рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган малака сертификатининг янги бланки берилади, илгари берилган малака сертификати бланки Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.

40. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификатининг ўрнига малака сертификати эгасининг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Малака сертификатининг эгаси малака сертификатининг йўқолганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши ва эълон нусхасини Давлат рақобат қўмитасига тақдим этиши керак.

41. Малака сертификати дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, янги бланкнинг юқори бурчагида "Дубликат" ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.

Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати Давлат рақобат қўмитасига қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.


VI. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ

ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


42. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

малака сертификатига эга бўлган шахснинг аризаси;

риэлтор томонидан риэлторлик хизматлари кўрсатиш давомида олинган маълумотлар буюртмачининг ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;

риэлторлик фаолиятини амалга оширишда бир йил ичида икки мартадан кўп қонун ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги;

малака сертификати риэлторлик фаолиятида фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;

муайян мансабни эгаллаш ёки хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;

фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.


43. Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.

Малака сертификатининг амал қилиши ушбу Низомнинг 42-банди учинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида Давлат рақобат қўмитасига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.

44. Малака сертификатини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганлиги;

малака сертификатининг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан эътиборан амал қилади.

Малака сертификати ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича бекор қилинган шахс малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида Давлат рақобат қўмитасига малака сертификати олиш учун ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.

45. Давлат рақобат қўмитасининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

46. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.


47. Давлат рақобат қўмитасининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори 5 кунлик муддатда малака сертификатининг эгасига ва у штатида турган риэлторлик ташкилотига юборилади.

48. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор риэлтор томонидан олинган кундан бошлаб 10 кун ичида сертификат Давлат рақобат қўмитасига белгиланган тартибда йўқ қилиниши учун қайтарилиши лозим.


VII. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА ЭГА

РИЭЛТОРЛАРНИНГ РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ


49. Давлат рақобат қўмитаси томонидан малака сертификатига эга бўлган риэлторларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси;

паспорт маълумотлари ва яшаш манзили;

иш жойи;

малака сертификатининг ҳисобга олиш серияси, рақами ва берилган санаси;

малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тугатилганлиги, бекор қилинганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги ҳамда дубликат берилганлиги тўғрисида маълумотлар.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


50. Мазкур Низомда белгиланган қоидалар бўйича келиб чиқувчи барча низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат рақобат қўмитасига

Кимдан __________________________

_________________________________

_________________________________



Малака имтиҳонини топширишга

рухсат олиш тўғрисида

АРИЗА


Менга риэлтор малака сертификатини олиш учун / амал қилиш муддатини узайтириш учун* малака имтиҳонини топширишимга рухсат беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:


1. ____________________________________________________________


2. ____________________________________________________________


3. ____________________________________________________________


4. ____________________________________________________________


5. ____________________________________________________________



20__ й. "____" _______________


Шахсий имзо _______________



*) Керакли сўзларнинг тагига чизинг.






Низомга

2-ИЛОВА



СЎРОВНОМА

1. Фамилияси:















Фото-

сурат ўрни























Исми:







































Отасининг исми:
















2. Туғилган санаси:

       


(йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади)

3. Паспорт: серияси


рақами


Берилган санаси


Ким томондан берилган


4. Маълумоти:



қув юрти номи)

Факультет


Тамомлаган йили


диплом рақами


Диплом бўйича мутахассислиги


Илмий даражаси, илмий унвони


5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар*:

Т/р

Ишга кириш даври


Ишдан кетиш вақти


Иш жойи


Лавозими


1.






2.






3.






4.






5.






...






6. Яшаш манзили:


7. Боғланиш телефони:


факс:



(коди, рақами)


(коди, рақами)

8. Сўровномани тўлдириш санаси 20__ йил "___" _____________


Шахсий имзо __________________



*) Иш стажи мавжуд бўлса тўлдирилади.






Низомга

3-ИЛОВА

         

O`zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan

korxonalarga ko`maklashish va raqobatni

rivojlantirish davlat qo`mitasi


_____________ - sonli


RIELTORNING MALAKA SERTIFIKATI


3 х 4

Тоshkent sh.




(berilgan vaqti)


     

O`zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko`maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo`mitasi tomonidan

            

(kimga - rieltorning F.I.О.)

          

(rieltorning malaka sertifikati berilgan sana va amal qilish muddati)

Pasport malumotlari:



Vakolatli shaxs




(F.I.O.)

Muhr o`rni



(imzo)

Rieltor malaka sertifikatining muddati 20___ y. "___" __________ dan


20___ y. "___" __________ gacha uzaytirildi.


Imzo ________________ Muhr o`rni.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 24-сон, 252-модда










































Время: 0.1594
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск