ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2011 й. 171-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2011 й.

N 171



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ

МОСЛАШУВИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ 7 СЕНТЯБРДАГИ 419-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 13 июндаги

171-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар

ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш

тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 2-банднинг биринчи хатбошидаги "ходимларининг чекланган сони 15 нафар этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)" сўзлари "ходимларининг чекланган сони 65 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 36 нафар этиб белгилансин" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида "ижтимоий ходим" мақомини мустаҳкамлаш;

жисмоний имкониятлари чекланган болаларга, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;

болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш".


3. 1-иловада:


а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида "ижтимоий ходим" мақомини мустаҳкамлаш;

жисмоний имкониятлари чекланган болаларга, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;

болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш";


б) 12-бандда:

иккинчи - бешинчи хатбошилардаги "лойиҳаси" сўзи "бўлими" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи - саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

"ижтимоий ишлар бўлими;

ахборот-консалтинг хизмати;

"Bola va Zamon" журнали таҳририяти";

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Ўзбекистонда болаларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда Марказ фаолияти билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида унинг ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган, Марказ директори раҳбарлик қиладиган Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда маслаҳат берувчи Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.

Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаш таркибига вазирликлар ва идоралар, давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотлар экспертлари киритилади. Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаш тўғрисидаги низом ва уларнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади".


4. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

ТУЗИЛМАСИ

         









Марказ директори

1
































































































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

1




Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

1
















































Жисмоний имкониятлари чекланган болаларни ижтимоий мослаштириш муаммоларини тадқиқ этиш бўлими

4




Бухгалтерия

3






































Юрист

1


Ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болаларни ижтимоий мослаштириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш бўлими

4

























Кадрлар бўйича етакчи инспектор

1


















Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга мансуб болалар (нотинч оилалар, болалар жиноятчилиги) билан ижтимоий-тарбиявий ишлар олиб бориш муаммолари бўлими

4





















"Bola va Zamon" журнали таҳририяти

6






















Хўжалик таъминоти бўлими

18


















Болаларни ижтимоий мослаштиришнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими

4















Ходимларнинг умумий сони - 65 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони - 36 нафар".















Ижтимоий ишлар бўлими

4
















Ахборот-консалтинг хизмати

13

















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 24-сон, 247-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 49-модда

































Время: 0.1598
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск