Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2011 й. 172-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2011 й.

N 172


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Буюртмачи функцияси:

олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - ушбу мақсадлар учун ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизматига, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга;

олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини, шу жумладан, биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалариаро илмий-лаборатория комплексларини жиҳозлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 1 октябргача навбатдаги йил учун назарда тутилган олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда тендер (танлов) савдолари ўтказилишини таъминласинлар;

ҳар йили 1 декабргача олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда биргаликда фойдаланиладиган олий таълим муассасалариаро илмий-лаборатория комплексларини жиҳозлаш учун замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари ва илмий жиҳозлар, ахборот-коммуникация техникаси, мебель ва спорт анжомлари харид қилиш юзасидан тендер (танлов) савдоларини амалга ошириладиган қурилиш ва таъмирлаш ишлари муддатлари билан боғлиқ ҳолда ўтказсинлар;

ҳар чоракда ишларнинг лойиҳалаштириш билан айнан бир вақтда амалга оширилишига йўл қўйиб бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш ишлари сифати мониторинги натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тегишли вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда олий таълим муассасаларининг қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда қабул қилишни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 24-сон, 248-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 50-модда

























Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск