ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларнинг иқтисодий меъёрлари, жамғармалари ва захиралари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2011 й. 175-сон "Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2011 й.

N 175



ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАР УЮШМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ

БЎЙИЧА ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон ва "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастури тўғрисида" 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларидаги иштирокини рағбатлантириш йўли билан уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва банкларнинг Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузурида Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлаш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш;

республика кредит ташкилотлари томонидан инвестиция лойиҳалари молиялаштирилишини ташкил этишга кўмаклашиш.


2. Белгилансинки:

Жамғарма Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузурида жамоат жамғармаси шаклида ташкил этилади;

Ўзбекистон Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, банклар ҳамда нобанк кредит ва молия ташкилотлари Жамғарманинг муассислари ҳисобланади;

Жамғарма кенгаши Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади;

Жамғарма бошқаруви Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Банклар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, банклар ҳамда нобанк кредит ва молия ташкилотларининг:

Жамғарманинг 1-иловага мувофиқ муассислари таркибини ва бошланғич миқдорини шакллантириш тўғрисидаги;

муассисларнинг маблағлари Жамғарма кенгаши томонидан белгиланадиган миқдорда ҳар йили Жамғармага йўналтирилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармасининг кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармасининг штат бирликлари чекланган умумий сони 4 нафар бўлган ижро этувчи органи тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма бошқаруви раиси Жамғарма кенгашининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Жамғарманинг ижро этувчи органи таъминоти Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида, Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Қуйидагича тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

Жамғарма маблағларидан фақат иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш (кейинчалик кўрсатиб ўтилган харажатлар лойиҳани молиялаштириш бошлангандан кейин банк кредити суммасига киритилган ва Жамғарма маблағлари кредитор банк томонидан қайтарилган ҳолда), шунингдек Жамғарманинг жорий харажатларини қоплаш учун фойдаланилади;

битта лойиҳа бўйича Жамғарма харажатларининг энг кўп суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас;

лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлаш, кейинчалик Жамғарма кенгаши томонидан маъқулланган ҳолда, Жамғарманинг ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобига лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлашни ўтказиш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Банклар уюшмаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Жамғарманинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Жамғарманинг буюртманомаларига биноан ахборот материалларини имтиёзли тарифлар бўйича жойлаштирсинлар.


10. Жамғарма Банклараро молиявий хизматлар марказининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А. Хўжаев кўчаси, 1-уйдаги биносига ижара асосида жойлаштирилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 16 июндаги

175-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги

Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини

тайёрлашни молиялаштириш жамғармасининг

бошланғич миқдори муассислари

ТАРКИБИ

   

Т/р

Жамғарма муассислари


Бадал

суммаси

(млн. сўм )


1.

Ўзбекистон Банклар уюшмаси


60,0

2.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


55,0

3.

"Асака" ДАТБ (ОАЖ)


55,0

4.

"Агробанк" ОАТБ


55,0

5.

Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банки


55,0

6.

"Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ


55,0

7.

"Микрокредитбанк" ОАТБ


40,0

8.

"Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ


40,0

9.

"Ипотека-банк" АТИБ


40,0

10.

"Ипак Йўли" ОАИТБ


30,0

11.

"Алоқабанк" АТБ


30,0

12.

Ўзбекистон-Германия "Савдогар" АТБ


30,0

13.

"Туронбанк" ОАТБ


30,0

14.

"Ҳамкорбанк" ОАТБ


30,0

15.

"ЎзКДБ банк" ЁАЖ


30,0

16.

"Капиталбанк" ОАТБ


30,0

17.

"Ўзбекистон-Туркия банк" ЁАЖ


30,0

18.

"Трастбанк" ХОАББ


30,0

19.

"Кредит-стандарт" ОАТБ


30,0

20.

"Давр-банк" ХЁАТБ


25,0

21.

"Универсал Банк" ХОАТБ


25,0

22.

"АMIRBANK" ХОАТБ


25,0

23.

"Самарқанд" ОАТБ


25,0

24.

"Royal Bank of Scotland O`zbekiston MB" ЁАЖ


25,0

25.

"ASIA ALLIANCE BANK" ХОАТБ


20,0

26.

"Туркистон" ХОАТИБ


20,0

27.

Эрон "Садерот" банкининг Тошкент шаҳридаги шўъба банки


20,0

28.

"Равнақ-Банк" ХОАТБ


20,0

29.

"Ўктамбанк" ОАТБ


20,0

30.

"Invest Finance Bank" ХОАТБ


20,0

31.

"НI-TECН BANK" ХЁАТБ


20,0

32.

"ORIENT FINANS" ХЁАТБ


20,0

33.

Савдо-саноат палатаси


20,0

34.

"Ўзбекинвест" МСК


20,0

35.

"IShONCh" БСК МЧЖ


20,0


Ҳаммаси


1 100,0

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 16 июндаги

175-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Инвестиция

лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни

молиялаштириш жамғармасининг кенгаши

ТАРКИБИ

Абдуллаев С.П.

-

Ўзбекистон Банклар уюшмасининг бош директори, Кенгаш раиси


Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари


Азимов Д.С.

-

Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бош бошқармаси бошлиғи


Мирсоатов А.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари


Ибрагимов Д.Р.

-

"Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Якубов Ш.И.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари


Бахрамов Р.Ш.

-

"Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Умуров Ш.Ф.

-

"Микрокредитбанк" очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Мирзаев А.А.

-

"Ипак йўли" банки бошқаруви раисининг ўринбосари


Саидахмедов Ф.А.

-

"Ўзбекинвест" миллий суғурта компаниясининг бош директори


     

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 16 июндаги

175-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги

Инвестиция   лойиҳалари   бўйича   лойиҳа

ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш

жамғармасининг ижро этувчи органи

ТУЗИЛМАСИ

    


Жамғарма бошқаруви раиси




1 нафар
















Бошқарув аъзоси - Буюртманомаларни

кўриб чиқувчи эксперт

Бухгалтер


Бошқарув аъзоси - юридик маслаҳатчи

1 нафар

1 нафар


1 нафар


     

       

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 4 нафар.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 24-сон, 250-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 52-модда




























Время: 0.1661
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск