ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2011 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2011 й. 183-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2011 й.

N 183



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим

тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда "Халқ таълими ҳудудий

органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"

2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари)


Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 20 июндаги

183-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда):


а) 1-илова (Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартиби)да:


1 ва 5-бандлардаги "туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари" ва "халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларига" сўзлари тегишли равишда "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" ҳамда "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "туман (шаҳар)" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илова (Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш тартиби)да:


1-банддаги "халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларига" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "туман (шаҳар) халқ таълими" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "туман (шаҳар) халқ таълими" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Таълим муассасасининг уставини ишлаб чиқиш тартиби 10-бандининг саккизинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) таълим бўлимининг" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):

б) 2-илованинг 1.2 ва 2.3-кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 3-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда, халқ таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқилади".

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарори билан тасдиқланган, Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши, олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши ҳамда олий ўқув юртлари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш схемасининг 1-бандидаги "Туманлар ва шаҳарлар халқ таълими бўлимлари" сўзлари "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 43-модда) билан тасдиқланган, Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомнинг 11, 12-бандларидаги ва 13-бандининг иккинчи хатбошидаги "халқ таълими бўлимига", "халқ таълими бўлими" ва "халқ таълими бўлимлари" сўзлари тегишли равишда "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига", "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими" ҳамда "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:


а) 67 ва 68-бандлардаги "шаҳар халқ таълими бўлимининг" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 69-банддаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари билан ишлаш бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ахборот хизматлари телефонлари; туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги ўқувчиларни касбга йўналтириш ва уларнинг психологик-педагогик ташхиси марказлари телефонлари" сўзлари "Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари билан ишлаш бўйича ахборот хизматлари телефонлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 25-сон, 260-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 55-модда















































Время: 0.1277
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск