Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.1998 й. 160-сон "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.1998 й.

N 160




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 1997 йил 26 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва унинг жойлардаги ҳудудий идораларига оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш вазифаси топширилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

ҳозирда фаолият кўрсатаётган барча оммавий ахборот воситалари ушбу қарор қабул қилингандан бошлаб, уч ой муддатдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида ва унинг жойлардаги худудий идораларида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт;

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган оммавий ахборот воситаларининг фаолияти тўхтатилиб, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ягона давлат реестрини юритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда "Ўзбекистон Республикаси худудидаги чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини бошқаришининг асосий қоидалари"ни "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги икки ой муддат ичида:

Давлат матбуот қўмитаси ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида вақтли матбуотни тарқатиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Давлат матбуот қўмитаси, Ташқи ишдар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш тартибини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида" 1991 йил 25 сентябрдаги 244-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1992 йил 3 апрелдаги 162-сон қарори.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                            И.Каримов

































Время: 0.1834
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск