Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 10-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 293-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 22-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 29.04.2002 й. Қарори (АВ томонидан 14.05.2002 й. 1094-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.05.2002 й.

N 1094-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

29.04.2002 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

29.04.2002 й.

N 293


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.04.2002 й.

N 22


ҚАРОРИ



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар

таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларни

аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2002 йил 24 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги 109-сон "Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Бошқарма зиммасига юклатилаган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш ва аттестация жараёнини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида Низом"га (рўйхат рақами 1094, 4.01.2002 й.) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўрта  махсус, касб-ҳунар  таълими

маркази раҳбари                                                              Ж. Хусанов



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори                                     М. Муҳитдинов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                  О. Обидов






Қарорга

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими

раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог

кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-бандда "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг" сўзлари "Давлат тест марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 7-бандда "Комиссия раиси  Бошқарма экспертларидан, котиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Марказ) мутахассисларидан тайинланади" сўзлари "Комиссия раиси ва котиби Бошқарма экспертларидан, комиссия раисининг ўринбосари эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Марказ) мутахассисларидан тайинланади" сўзлари билан алмаштирилсин.


































Время: 0.1390
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск