Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маъмурий жавобгарлик /

Ички ишлар вазирининг 26.02.2002 й. 51-сон "Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларида маъмурий назорат ўрнатиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.05.2002 й. 1135-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.05.2002 й.

N 1135




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

26.02.2002 й.

N 51


БУЙРУFИ



Жазони ижро этиш муассасаларидан

бўшатилган шахслар устидан ички ишлар

идораларида маъмурий назорат ўрнатиш ва

уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2002 йил 17 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида"ги Қонунига асосан, шунингдек, такрорий жиноятчиликка қарши кураш борасида иш самарадорлигини ошириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (Б. Матлюбов)га, вазир ўринбосарлари (Б. Парпиев, Р. Қодиров)га, ХООББ ва ЖҚ ва ТҚКББ бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларига:

2.1. "Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва уни тадбиқ этиш тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги Йўриқномани республика ички ишлар идораларининг манфаатдор хизматлари ва бўлинмалари шахсий таркиби томонидан ўрганилиши ташкил этилсин;

2.2. Икки ой муддат ичида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш хизматлари, жазони ижро этиш муассасалари ходимларидан Йўриқномани ўрганиш бўйича белгиланган тартибда "синов"лар қабул қилинсин;

2.3. Тайёрланаётган ёки содир этилган жиноятлар тўғрисида ўз вақтида хабардор бўлиш мақсадида жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлимларидаги мавжуд тезкор маълумотлардан самарали фойдалансин;

2.4. Маъмурий назоратга олинган ҳамда маъмурий назорат тўғрисидаги қонун таъсирига тушувчи шахсларни махфий кузатиш ҳолатини ҳар чоракда таҳлил қилиш, мазкур шахсларнинг турмуш тарзи ва ҳулқ-атвори ҳақида тезкор хабардорликни кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилансин;

2.5. Маъмурий назорат остига олинган шахс томонидан қасддан содир қилинган ҳар бир жиноят бўйича атрофлича хизмат текшируви ўтказилсин, бу шахслар билан тезкор-профилактик ишларни амалга оширишдаги камчиликлар аниқлансин, ушбу камчиликларни бартараф этиш ва муқаддам судланган шахслар томонидан такрорий жиноятларнинг олдини олиш бўйича иш самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чоралар белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хўжалик бошқармаси 2002 йилнинг II-чораги якунига қадар тасдиқланган Йўриқномада кўзда тутилган шаклдаги варақаларни керакли миқдорда тайёрласин.


4. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосарларига, умумий назорати эса Ташкилий инспекторлик бошқармасига юклатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1993 йил 30 декабрдаги 451-сонли ва 1996 йил 16 августдаги 206-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазир, ички хизмат генерал-полковниги                                З. Алматов



"Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси", 2002 й. 9-сон.





























Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск