Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, ер каърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат текшируви ва назорати ўрнатиш тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 19-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 январдаги

19-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза

қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш ҳамда минерал

ресурслардан оқилона фойдаланиш учун

давлат текшируви ва назорати тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш учун давлат текшируви ва назорати органларининг функциялари ва ваколатини, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, шунингдек давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш учун давлат текшируви ва назоратининг вазифаси барча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчиликка, ер қаъридан фойдаланишнинг белгиланган тартибига, ер қаърини геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги тасдиқланган қоида ва меъёрларга, уларнинг ишларни геологик-маркшейдерлик таъминоти бўйича талаблар мониторингига, давлат ҳисоби ва ҳисоботини юритиш қоидаларига риоя этишларини таъминлашдир.


3. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш учун давлат текшируви ва назорати Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси), - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат геология қўмитаси) тузилмасида ташкил этиладиган давлат текшируви ва назорати органлари томонидан амалга оширилади:

ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда чиқиндиларга нисбатан экологик назоратни - Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат экология назорати органлари);

ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш учун ҳамда геология-маркшейдерлик назорати - ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ҳамда геология-маркшейдерлик назорати, шунингдек, нефть ва газ саноати бўйича республика инспекциялари томонидан - Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари (давлат кон назорати органлари);

ер қаърини геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан фойдаланиш учун - Давлат геология қўмитаси (давлат геология назорати органлари).

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ҳамда Давлат геология қўмитасининг давлат текшируви ва назорати органлари ўз функцияларини қонунчилик ва мазкур Низом билан белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширадилар.

4. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳамда чиқиндиларга нисбатан давлат экология назорати бошқармасининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш давлат экология назорати давлат бош инспектори ҳисобланади.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳамда чиқиндиларга нисбатан давлат экология назорати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш давлат экология назорати давлат бош инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳамда чиқиндиларга нисбатан давлат экология назорати бошқармасининг етакчи мутахассислари Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш давлат экология назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш давлат экология назорати органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва етакчи мутахассислари ўзлари фаолият кўрсатаётган ҳудудларда ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш давлат экология назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси Ер қаърини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ва геология-маркшейдер текшируви назорати республика инспекциясининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг кон назорати Бош давлат инспектори ҳисобланади.

Ер қаърини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ва геология-маркшейдер текшируви назорати республика инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг кон назорати бўйича Бош давлат бош инспектори ўринбосари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси Нефть ва газ саноатида назорат қилиш республика инспекциясининг бош мутахассиси "Ўзсаноатгеоконтехназорат" давлат қўмитасининг нефть ва газ саноати объектларида кон назорати давлат бош инспекторининг ўринбосари ҳисобланадилар.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ва геология-маркшейдерлик текшируви назорати республика инспекциясининг етакчи мутахассислари Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси кон назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси Нефть ва газ саноатида назорат қилиш республика инспекциясининг етакчи мутахассислари Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг нефть ва газ саноати объектларида кон назорати бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

Давлат кон назорати органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва етакчи мутахассислари ўзлари фаолият кўрсатаётган ҳудудда ўз йўналишлари бўйича кон назорати давлат инспекторлари ҳисобланадилар.


6. Давлат геология қўмитаси Давлат геология назорати бошқармаси бошлиғи Давлат геология қўмитаси давлат геология назоратининг бош давлат инспектори ҳисобланади.

Давлат геология қўмитаси Давлат геология текшируви бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Давлат геология қўмитасининг Давлат бош инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.

Давлат геология қўмитаси Давлат геология текшируви бошқармаси етакчи мутахассислари Давлат геология қўмитаси давлат геология назоратининг давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

7. Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш учун давлат текшируви ва назорати органларининг давлат инспекторлари Ўзбекистон Республикасининг тегишли қўмиталари раислари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


8. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат экология назорати, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси давлат кон назорати ҳамда Давлат геология қўмитаси давлат геология назорати органлари қуйидагилар устидан текширув ва назоратни биргаликда амалга оширадилар:

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг лицензияларда, ер қаъри участкалари маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида берилганда эса - маҳсулот тақсимотига оид битимларда белгиланган шартларига риоя қилган ҳолда;

ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишни, фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда асосланмаган ва ўзбошимчалик билан иморатлар қуришни бартараф этиш, шунингдек, ишларнинг саноатда фойдаланишга жалб этилмаган фойдали қазилма конларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган салбий таъсирини бартараф этиш ;

фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари устидаги майдонларда иморатлар қуриш шартларига риоя этилиши;

ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан идоравий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш.


9. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш соҳаси Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Давлат геология қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради.

10. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат экология текшируви органлари қуйидагилар устидан давлат текширувини амалга оширадилар:

лицензияларда белгиланган ер ости бойликларидан фойдаланишнинг экологик, шу жумладан, улардан фойдаланганлик учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўғри киритилиши шартлари ҳамда талабларига риоя этилиши;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан атроф-муҳитни ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишга доир қонунчиликнинг бажарилиши ҳамда чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича республика, тармоқ экология стандартлари ва нормативларининг ишлаб чиқилиши ҳамда жорий этилиши;

фойдали қазилма конларини қазиш лойиҳалари, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда кенгайтириш лойиҳаларининг давлат экология экспертизасининг ўз вақтида ўтказилиши;

ер қаъридан фойдаланиш, минерал хом ашёдан оқилона ва комплекс фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг атроф-муҳитнинг экологик хавфсизлиги;

фойдали қазилма конларини қазиш ҳамда минерал хом ашёни қайта ишлашнинг ресурсларни тежовчи технологияларини лойиҳалаштириш, ривожлантириш ҳамда жорий этиш;

фойдали қазилма жисмларининг морфологияси ва конларни қазишнинг кон-техник шароитларига қараб очиш ва аралаш жинслар чиқитларини оқилона жойлаштиришга доир очиқ кон ишларини лойиҳалаштириш ҳамда амалга ошириш;

кенг тарқалган фойдали қазилма конларини қазишнинг белгиланган қоида ва меъёрларига риоя қилиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғида минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш, қўшимча қазиб олинадиган, бироқ вақтинча фойдаланилмаётган фойдали қазилмалар ва улар таркибидаги қимматли компонентларни сақлаш ҳамда ҳисобга олиш, фойдали қазилма остида жойлашган жинслардан оқилона фойдаланиш;

ер қаъридан фойдаланиш ҳамда минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғида ифлосланиш, тўлиб қолиш ҳамда издан чиқишдан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя қилиш;

кон остида ётган ва сиғдирувчи жинслар чиқитларининг, омбор орти, терриконларнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини энг кам таъминлаган ҳолда жойлаштириш;

ер қаърида зарарли моддалар, радиоактив чиқитлар ҳамда ишлаб чиқариш чиқитларининг белгиланган тартибда кўмилишига риоя қилиш;

ер қаъридан фойдаланиш чоғида сув ресурсларидан фойдаланиш, ер ости сувларининг ифлосланиши, чиқиндиларга тўлиши ҳамда камайишининг олдини олиш;

ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан, ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланиш жараёнида бузилган ерларни улардан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш.


11. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг давлат кон назорати органлари қуйидагилар устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оширадилар:

ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга даъвогарнинг техник ва технологик таъминланганлиги;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш корхоналари, шунингдек ер ости бойликларининг техник хавфсизлиги ва уларни сақлаш юзасидан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари ва объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш учун лойиҳалаштириш ва лойиҳаларга топшириқларнинг белгиланган тартибда келишилишига риоя этилиши;

кон ажратмаларининг белгиланган тартибда келишилиши ва берилишига риоя этилиши;

фойдали қазилма конларини қазишнинг белгиланган қоида ва меъёрларига риоя этилиши;

фойдали қазилма захиралари ва улар таркибидаги компонентларнинг аҳволи ва ҳаракатини ҳисобга олиниши;

ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, саноат ва тажриба-саноат қазувига ўтказилган конларда кон ишларини маркшейдер ва геологик таъминлашнинг аҳволи, ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни идоравий текширувнинг самаралилиги;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан фойдали қазилма захираларини тасдиқловчи органлар қарорларининг бажарилиши;

кон ишларини ривожлантириш режаларининг тузилиши ва амалга оширилиши, қазилма бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлаш чоғида уларнинг нобудгарчилиги ва сифатсизланишининг белгиланган нормативларига риоя этилиши;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан, шу жумладан нефть ва газ саноати объектларида олиб бориладиган кон, бурғулаш ва бошқа ишларда хавфсизлик қоида ва меъёрларига риоя этилиши;

кон чизма ҳужжатларига хавфли зоналар чегараларининг тўғри белгиланиши ва киритилиши, кон ишланмаларининг ҳолатини ҳисоблаш;

фойдали қазилмалар қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш корхоналарини қуриш учун майдонлар танлаш;

ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан фойдали қазилмалар қазиб олиш корхоналари ва объектларини ва фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ҳамда консервациялашнинг белгиланган тартибига риоя этилиши;

фойдали қазилма захираларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва нобуд қилинган, шу жумладан, саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилма захиралари, ёхуд кейинги геология кон қидирув ишлари чоғида тасдиқланмаган фойдали қазилмаларни ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқарилганлигига доир маълумотларнинг ишончлилиги;

қазиб олинган ва қазиб олиш, тайёрлаш, ташиш ва сақлаш жараёнида нобуд этилган углеводород хом ашёси ҳамда қўшимча компонентларни нефть-газ қазиб олувчи корхоналар ҳисобидан чиқарилганлигининг ишончлилиги;

нефть ва газ саноати объектларида ер ости бойликларининг муҳофаза этилиши, ишларнинг хавфсиз, аварияларсиз олиб борилиши;

нефть ва газ учун чуқур қудуқларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни тугатишнинг қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши;

ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги соҳасидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини ўз вақтида аттестациядан ўтказилиши.


12. Давлат геология қўмитасининг давлат геология назорати органлари қуйидагиларни назорат қилишни амалга оширадилар:

ер қаърини геологик ўрганиш бўйича минтақавий, геологик суратга тушириш, гидрогеология, муҳандислик-геология, геоэкология, қидирув, илмий-тадқиқот ва бошқа давлат маблағлари ҳисобига бажариладиган ишлар йўналишларининг минерал хом ашё базасини ривожлантириш, минерал ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш давлат дастурлари, геологик топшириқлар, лойиҳалар, шунингдек, бу ишларни амалга оширишни тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқлиги;

ер қаърини геологик ўрганиш ишларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўз вақтидалиги ва тўғрилиги;

ер қаъридан уни геологик ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларда белгиланган шартларга риоя этилиши;

ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларни сотиш (бериш, алмашиш, сотиш)нинг белгиланган тартибига риоя этилиши;

ер қаърини геологик ўрганишнинг, ўрганилган фойдали қазилма конларини қазишнинг кон-техник, гидрогеологик, муҳандислик-геологик, геоэкологик ва бошқа шароитларининг, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости ишоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган участкаларнинг геологик қурилиши, шунингдек, зарарли моддалар, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш шароитларининг тўлақонлиги;

ер қаърини геологик ўрганишга доир олиб бориладиган ишларнинг барча ер қаъридан фойдаланувчилар учун мажбурий кучга эга бўлган услубий кўрсатмалар ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;

асосий ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда улар таркибидаги қимматли компонентлар миқдори ва сифати, шунингдек ер қаърининг фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиладиган участкаларининг табиий ўзига хосликлари тўғрисидаги дастлабки маълумотларнинг тўлақонлилиги ва ишончлилиги;

лаборатория-таҳлил тадқиқотларининг сифати;

тасдиқланмаган захираларда ишлаётган сув боши иншоотларидан фойдаланиш участкаларида гидрогеологик тадқиқотларнинг бажарилишининг таъминланиши;

ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг фойдали қазилмаларни кўп нобуд этадиган ва улар сифатини туширадиган услуб ва йўллар билан олиб борилиши;

геология-қидирув ишларини ўтказишда қўшимча қазиб олинадиган ва вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларнинг алоҳида жойланиши ва сақланишига риоя этилиши;

ер қаърини кейинчалик ўрганиш, фойдали қазилма конларини ўрганиш ва қазиш, шунингдек, ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш чоғида фойдаланилиши мумкин бўлган геология ва ишлаб чиқариш техник ҳужжатлар, тоғ жинслари ва рудалар намуналари, бурғулаш қудуқларининг кернлари, намуна дубликатларининг сақланиши;

ер қаърининг алоҳида илмий-маданий қиймат касб этувчи участкаларининг табиий геологик қўриқхоналар, стратотипик ва таянч бўлинмалар, табиатнинг алоҳида геологик ёдгорликлари, палеонтологик қолдиқларнинг ноёб йиғилмалари, кам учрайдиган минерал ҳосилаларни сақлаш шароитларига риоя этишга доир ҳолати;

ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни олиб бориш учун ажратилган давлат маблағларининг оқилона сарфланиши.


13. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат бош инспектори ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг кон назорати бўйича давлат бош инспектори ва унинг ўринбосарлари, тегишли фаолият йўналишлари бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

тўсиқларсиз, исталган вақтда, назорат этувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни ҳисобга олган ҳолда корхоналар ва объектларда текширувлар ўтказиш, шунингдек, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва корхоналар билан келишилган ҳолда кўрик ва текширувлар ўтказишда қатнашиш учун мутахассисларни жалб этиш;

назорати остидаги корхоналар, ташкилотлар ва объектлар раҳбарларига, шунингдек, давлат бошқарув органларига ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни экологик ва техник хавфсиз олиб бориш соҳасида аниқланган қоидалар ва меъёрлар бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги бажаришлари учун мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш, қарорлар чиқариш;

ер қаърида ишларни хавфсиз олиб бориш ва уни муҳофаза қилишнинг экология талаблари, қоида ва меъёрларини бузган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш, иш жойлари ва асбоб-ускуналарни муҳрлаб қўйиш;

табиатни муҳофаза қилиш, ишларни хавфсиз олиб бориш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги талабларни бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқароларни қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш;

назорати остидаги корхоналар ва объектлар раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг ер ости бойликларининг техник, экологик хавфсизлиги ва уларни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормативларига доир билимларини текширишда қатнашиш;

тегишлича Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси раҳбариятининг кўриб чиқиши учун табиатни муҳофаза қилиш талаблари, ишларни хавфсиз олиб бориш ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларини мунтазам бузиб келаётган шахсларни еки уларни бир маротаба қўпол хатоси учун эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш еки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум қилиш тўғрисидаги асосланган тавсияномаларни тегишли равишда киритиш;

зарур ҳолларда текшириш материалларини айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда ошириш;

вазирликлар, идоралар, бошқарув органлари, шунингдек, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг табиатни, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва кон ишларини хавфсиз олиб бориш масалалари бўйича ҳисоботлари ва ахборотларини тинглаш;

асбоб-ускуналар ва материалларнинг, ишчи ва атроф-муҳитга оид таҳлилларнинг назорат синовларини ўтказишни, шунингдек, лойиҳалаш ва лойиҳалаш-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини ўтказилишини тайинлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралардан ва бошқа давлат бошқаруви органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва фуқаролардан ер ости бойликларидан, атроф-табиий муҳитдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларига доир зарур ахборотларни белгиланган тартибда бепул олиш.


14. Ўзбекистон Республикаси ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда кон назоратини давлат экологик текшируви бўйича давлат инспекторлари ўзлари фаолият кўрсатаётган ҳудудда қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни ҳисобга олган ҳолда тўсиқларсиз, исталган пайтда корхоналар ва объектларда текширувлар ўтказиш;

назорати остидаги корхоналар, ташкилотлар ва объектлар раҳбарларига ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни экологик ва техник хавфсиз олиб бориш соҳасида аниқланган қоида ва меъёрларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш, қарорлар чиқариш;

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларни, ишларни хавфсиз олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича қоидалар ва меъёрлар бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш, иш жойлари ва асбоб-ускуналарни муҳрлаш;

табиатни муҳофаза қилиш, ишларни хавфсиз олиб бориш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги талабларни бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда мансабдор шахслар ва фуқароларни жавобгарликка тортиш;

назорати остидаги корхоналар раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг ер ости бойликлари хавфсизлиги ва уларни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига доир билимларини текширишда қатнашиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа давлат бошқаруви органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва фуқаролардан ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир зарур ахборотларни белгиланган тартибда бепул олиш.


15. Давлат геология қўмитасининг Давлат геология назорати давлат бош инспектори ва унинг ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

ер қаъридан фойдаланувчига, ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни амалга ошириш учун масъул бўлган бошқа мансабдор шахсларга бу ишларни амалга оширишнинг амалдаги тартиби бузишларини бартараф этишга доир бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ер қаърини геологик ўрганишнинг белгиланган қоидалари ва меъёрлари бузилган, минерал ресурслардан нооқилона фойдаланган ҳолларда ер ости бойликларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, тўхтатиб туриш ёки ҳуқуқни чеклаш тўғрисида қарорлар киритиш;

ер қаъридан фойдаланувчидан ер қаъри: геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланишга доир ишларни олиб бориш қоидалари ва меъёрларига ҳимоя этилиши билан боғлиқ масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар сўраш;

ер қаъридан фойдаланувчини текшириш натижалари, ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни олиб боришнинг қоидалари ва меъёрларининг аниқланган бузилишлари тўғрисида ёзма равишда хабардор этиш, зарур ҳолларда ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар бериш;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари олдига ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланишга доир ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибини бузганликда, ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланилган тақдирда эса маҳаллий ҳокимият органлари олдига ҳам айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида масала қуйиш;

ер қаърини геологик ўрганишга доир ишлар тўхтатиб қўйилган, олиб бориладиган ишларнинг тўлақонлиги ва сифатига қўйилган амалдаги талабларнинг бажарилмаганлиги, алоҳида турдаги ишларнинг ҳажмлари ва қиймати ошириб юборилганлиги, шунингдек, давлат маблағларининг ўзини оқламаган ҳолда сарфланиши билан боғлиқ бошқа бузилишлар бўлган тақдирда материалларни зарур санкциялар кўриш учун банкларнинг тегишли муассасаларига жўнатиш;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари билан келишилган ҳолда давлат геология текширувини амалга оширишга доир ишларда қатнашиш учун мутахассисларни жалб этиш;

мураккаброқ объектлар бўйича ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларнинг аҳволини баҳолаш ва ишларни янада йўналтириш учун мустақил экспертларни шартнома асосида жалб этиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа давлат бошқаруви органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва фуқаролардан ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланиш масалаларига доир зарур ахборотларни белгиланган тартибда бепул олиш.


16. Ўзбекистон Республикаси давлат геология назорати давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер қаъридан фойдаланувчига, ер қаърини геологик ўрганишга ишларни олиб бориш учун масъул бўлган бошқа мансабдор шахслар ушбу ишларни амалга оширишнинг амалдаги тартибини бузишнинг олдини олиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ер қаъридан фойдаланувчидан ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланишга доир ишларни олиб бориш қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши билан боғлиқ масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар сўраш;

ер қаъридан фойдаланувчини текшириш натижалари, ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни олиб боришнинг қоидалари ва меъёрларининг аниқланган бузилишлари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа давлат бошқаруви органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва фуқаролардан ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланиш масалаларига доир зарур ахборотларни белгиланган тартибда бепул олиш.


17. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланувчи давлат экология текшируви, давлат кон назорати ва давлат геология текшируви органлари мазкур Низомда белгиланган фаолият йўналишлари бўйича давлат текшируви ва назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш учун қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


18. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланувчи давлат экология текшируви, давлат кон назорати ва давлат геология текшируви органлари ўз функцияларини назоратлари остидаги объектларни бевосита текшириш, шунингдек, геология, маркшейдер, ишлаб чиқариш-техник, молия ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиш йўли билан амалга оширадилар.


19. Давлат текшируви ва назорати органлари ўз ишларини маҳаллий ҳокимият органлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда олиб борадилар.

Ер ости бойликлари тўғрисидаги, табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунчиликларнинг, шунингдек, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидалар ва меъёрларнинг барча бузилишлари тўғрисида давлат текшируви ва назорати органлари маҳаллий ҳокимият органларини хабардор қилишга, шунингдек, уларнинг кўрсатиб ўтилган қоида бузилишларни бартараф этиш бўйича таклифларини ҳисобга олишга мажбурдирлар.


20. Ер қаъридан фойдаланувчилар текширувни амалга оширадиган давлат текшируви ва назорати органларининг мансабдор шахсларига ишлаш учун зарур шароитларни (транспорт, хизмат ва турар жой бинолари, махсус кийим-бош, ҳимоя ва алоқа воситалари билан таъминлаш) яратишлари, геология, маркшейдер, ишлаб чиқариш-техник, лойиҳа-смета, молиявий ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишлари, текширув ва назорат органлари ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтиришлар беришлари шарт.


21. Давлат текшируви ва назорати органларининг фаолиятни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги еки ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан илгари бекор қилиш ҳақидаги қарорлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилиши керак.


22. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланувчи давлат экология текшируви, кон назорати ва давлат геология текшируви органлари ўз номлари ёзилган муҳрга ва махсус бланкларга эга бўладилар.

      

      

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тўплами”, 1-сон, 1-модда


















































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск