ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Фанлар академияси, унинг бўлинмалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1994 й. 134-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибида Тиббиёт фанлари бўлимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1994 й.

N 134



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР

АКАДЕМИЯСИ ТАРКИБИДА ТИББИЁТ ФАНЛАРИ

БЎЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган тиббиёт соҳасидаги фундаментал илмий тадқиқотларни ривожлантириш учун республика тиббиёт муассасалари ва олимларининг имкониятларини жамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибида Тиббиёт фанлари бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "СССР Медицина фанлари академиясининг Ўрта Осиё бўлими масалалари тўғрисида" 1991 йил 15 апрелдаги 101-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 10 кун муддатда:


а) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига янги ташкил этилаётган Тиббиёт фанлари бўлимининг негизи сифатида қуйидаги илмий-тадқиқот институтлари берилсин:


Медицина Фанлари академиясининг Ўрта Осиё бўлимидан:

Вирусология илмий-тадқиқот институти;

Онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти;


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан:

Иммунология илмий-тадқиқот институти;

Эндокринология илмий-тадқиқот институти;

Қорақалпоғистон клиник ва экспериментал тиббиёт илмий-тадқиқот институти;


б) тугатилаётган Тиббиёт фанлари академияси Ўрта Осиё бўлимидан Кардиология илмий-тадқиқот институти ҳамда Пульмонология ва фтизиатрия илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилсин.

Кўрсатиб ўтилган муассасаларни балансдан балансга ўтказиш белгиланган тартибда 1994 йил 1 январдаги ҳолатга кўра амалга оширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тиббиёт фанлари бўлими фаолиятининг асосий йўналишларини республикада тиббиёт фанларини ривожлантиришдаги устуворликларга мувофиқ ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Фанлар академияси тизимига берилаётган илмий-тадқиқот институтлари клиник бўлинмаларининг мақомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Янги ташкил этилаётган Тиббиёт фанлари бўлимини ҳамда балансга қабул қилинаётган илмий ва даволаш муассасаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув аппаратлари ходимлари сони Медицина фанлари академияси Ўрта Осиё бўлимидан бўшаётган ходимлар ҳисобига тегишли равишда 8 ва 4 ходимга кўпайтирилсин.

Тугатилаётган бўлимнинг хизмат автотранспорти ва уни сақлаш харажатларининг тегишли лимитлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига берилсин.


6. Тиббиёт фанини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мавжуд ҳақиқий аъзолари (академиклари) ва мухбир -- аъзолари сони тегишли равишда 2 ва 5 нафарга кўпайтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Уставига мувофиқ 1994 йилнинг иккинчи ярмида устувор илмий йўналишлар соҳасида самарали ишлаётган таниқли тиббиёт олимларидан унинг янги аъзоларининг сайлови ўтказилсин.


7. Собиқ СССР Медицина фанлари академияси мухбир аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзолари учун назарда тутилган гонорар тўлаш шарт-шароитлари ва бошқа имтиёзлар уларни илмий мақоми бўйича тенглаштирган ҳолда татбиқ қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги фан ва техникани ривожлантириш истиқболига ҳамда маблағ билан таъминлаш ҳажмларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск